Кўп тадбиркорлар солиқ, статистика ва бошқа давлат органлари олдида ўтган йил якунлари юзасидан ҳисобот бериб бўлишди. Фойдани тақсимлаш ва дивидендлар олиш вақти келди. Бундай ёқимли жараёнга ҳеч нима соя солмаслиги учун унинг регламентлари жорий йилда бир оз ўзгарганлигини ҳисобга олиш лозим.
ИМТИЁЗЛИ БЕШ ЙИЛЛИК
Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорининг (29.12.2008 йилдаги ПҚ-1024-сон) 5-бандига асосан, 2009 йил 1 январдан бошлаб:
жисмоний шахсларнинг микрофирма ва кичик корхоналарни таъсис этишдан олинадиган дивиденд тарзидаги даромадлари;
юридик шахсларнинг капиталлаштиришга, инвестицияларга, аввал олинган кредитлар учун ҳисоб-китоб қилишга йўналтирилган маблағлари қисмидаги дивиденд тарзидаги даромадлари 5 йил муддатга солиқ солишдан озод этилган.
Имтиёзни қўллаш тартиби молия, иқтисодиёт вазирликлари ва ДСҚнинг қарори билан тасдиқланган Дивиденд тарзидаги даромадларни солиқ солишдан озод этиш тўғрисида низом (АВ томонидан 10.02.2009 йилда 1901-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейин – 1901-сон Низом) билан белгиланган. 1901-сон Низомнинг 3-бандига асосан имтиёз 2009 йилнинг 1 январидан кейин ва 2014 йилнинг 1 январига қадар тўланадиган барча дивидендлар учун, улар қайси давр учун ҳисобланганлигидан қатъи назар, татбиқ этилар эди.
ЎНДАН БИР ҚИСМИНИ ХАЗИНАГА ТОПШИРИНГ
2014 йил 1 январдан ушбу имтиёзнинг амал қилиш даври тугади. Айни шу сабабли жорий йилнинг бошидан дивидендлар тарзидаги даромадларга солиқ солиниши керак. Шу тариқа, ўзлари таъсис этган микрофирмалар ва кичик корхоналардан 2014 йил 1 январдан кейин дивиденд оладиган жисмоний шахслар, улар қандай давр учун ҳисоблаб ёзилганлигидан қатъи назар, дивидендлардан солиқ тўлашлари керак. Микрофирмалар ва кичик корхоналар эса, қайси давр учун дивидендлар ҳисоблаб ёзилганидан қатъи назар, тўлов манбаида солиқни ушлашлари шарт.
МИСОЛ. «Услубият» МЧЖ муассислари 2014 йил 2 февралда 2013 йил якунлари бўйича олинган 80 000 000 сўм соф фойдани ўзларининг улушларига мутаносиб равишда тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилдилар: А.га – 45 000 000 сўм, Б.га – 35 000 000 сўм. Тўлов 2014 йил 1 январдан кейин амалга оширилиши сабабли МЧЖда тўлов манбаида 10%лик ставкада дивидендлар тарзидаги даромадга солинадиган солиқни ушлаш (Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон қарори 3-банди) ва уни бюджетга ўтказиш мажбурияти юзага келади.
Агар тўлов қисмларга бўлиб амалга оширилса, солиқни тўланаётган қисмидан ушлаш лозим.
МИСОЛ. «Услубият» МЧЖ 2014 йил 18 февралда 8 млн сўм дивиденд тўлашга қарор қилди. Шундан А.га – 4,5 млн сўм, Б.га – 3,5 млн сўм. 18 февралда бюджетга 0,8 млн сўм (8 млн сўм х 10%) ўтказилиши керак. А. 4,05 млн сўм, Б. эса 3,15 млн сўмни қўлига олади.
Агар февраль ва мартда тўловлар бошқа амалга оширилмаган бўлса, 25 апрелгача бўлган муддатда «Услубият» МЧЖ Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларга1 2-«Тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг расшифровкаси» иловасидаги «Дивиденд ва фоизларнинг ҳисобланган суммаси» устунида 8 млн сўмни ва «Дивиденд ва фоизларнинг тўланган суммаси» устунида 8 млн сўмни кўрсатиши керак.
Худди шундай тартиб юридик шахсларга дивидендлар тўлашда ҳам амал қилади. Ҳисобланган ва тўланган суммалар Солиқ агентлари томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган дивидендлар ва фоизлар кўринишида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида2 кўрсатилиши керак.
УЛГУРМАГАН ТУТИЛАДИ
Шуни эслатиш лозимки, дивидендларга тўлов манбаида солиқ солинишидан тўлов манбаига белгиланган шаклдаги ариза бериш йўли билан озод қилиш бўйича имтиёздан фойдаланган ва уларни капиталлаштириш, инвестициялар ва илгари олинган кредитлар учун ҳисоб-китобларга йўналтиришни режалаштирган, бироқ уларни 2014 йил 1 январгача махсус ҳисобрақамдан сарфламаган юридик шахслар мазкур маблағларга тўлов манбаида 10%лик ставкада фойда солиғи солишлари керак. Мазкур ҳолда тўлов манбаи бўлиб дивидендлар олган юридик шахс ҳисобланади, айни у 1901-сон Низомга 3-иловага биноан шаклда Ҳисоб-китоб тақдим этади.
Тўлов манбаида фойда солиғи ушлаб қолинмаган дивиденд тарзида даромад олган юридик шахс маблағлардан мақсадли равишда фойдаланмаган ёки 2014 йилнинг 1 январь ҳолатига махсус ҳисобварақда фойдаланмаган маблағлар қолдиғига эга бўлган тақдирда, мазкур маблағларга дивиденд тарзидаги даромад сифатида тан олиниб фойда солиғи солинади, яъни мазкур маблағлар бўйича фойда солиғини тўлаш мажбурияти мажбуриятлар вужудга келган пайтда белгиланган ставка бўйича дивиденд олган юридик шахсда вужудга келади.
Бунда пул маблағларидан мақсадга мувофиқ фойдаланилмаган ёки 2014 йил 1 январь ҳолатига махсус ҳисобварақда маблағлар қолдиғи мавжуд бўлган чоракдан кейинги ойнинг 25-куни, юридик шахс давлат солиқ хизмати органларига 1901-сон Низомга 3-иловада келтирилган шаклда Тўлов манбаида фойда солиғи солинмаган дивидендлар бўйича фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этади.
1901-сон Низомнинг
11-банди.
МИСОЛ. «Стилист» МЧЖ 2013 йил мартида «Бархат» МЧЖдан унинг улушига кўра тегишли бўлган дивиденд – 150 млн сўм олди. У «Бархат»га мазкур маблағлар технологик қайта жиҳозлашга йўналтирилиши тўғрисида ариза тақдим этганлиги сабабли дивидендларга тўлов манбаида фойда солиғи солинмаган.
Октябрда «Стилист» махсус 22626-«Корхоналар ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари» ҳисобварағидан технологик ускунани харид қилишга 90 млн сўм сарфлади. 2014 йил 1 январда унинг махсус ҳисобварағида 60 млн сўм қолдиқ бор эди.
«Стилист» уларни ўзининг ҳисоб-китоб рақамига ўтказишга ҳақли. Ўша куниёқ у бюджетга 10%лик ставкада дивидендлар тарзидаги даромадлар бўйича фойда солиғи – 6 млн сўм (60 млн сўм х 10%) ўтказиши керак. Бундан ташқари, у йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида рўйхатга олинган жойдаги солиқ органига Дивиденд тарзида олинган ва тўлов манбаида солиқ солинмаган маблағлардан фойдаланишнинг ҳисоб-китобини (1901-сон Низомга 2-илова) тақдим этиши шарт. 25 апрелдан кечиктирмай эса – Тўлов манбаида фойда солиғи солинмаган дивидендлар бўйича фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этади.
ДИВИДЕНД ТАРЗИДА ОЛИНГАН ВА ТЎЛОВ МАНБАИДА СОЛИҚ СОЛИНМАГАН МАБЛАҒЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ
ҲИСОБ-КИТОБИ
Тўлов манбаи – юридик шахснинг номи
|
Сатр коди
|
Сумма (сўм) |
Сана (кун/ой/йил) |
«Бархат» МЧЖ
|
001
|
150 000 000
|
20/03/2013
|
|
002
|
|
|
|
003
|
|
|
|
004
|
|
|
Тўлов манбаида солиқ солинмаган дивиденд тарзида олинган жами даромадлар (001-сатр + 002-сатр + 003-сатр +...) |
010
|
150 000 000
|
х
|
Белгиланган мақсадлар учун йўналтирилган маблағлар:
|
020
|
х
|
х
|
инвестицияларга
|
021
|
90 000 000
|
12/10/2013
|
капиталлашувга
|
022
|
|
|
кредитларни қоплашга
|
023
|
|
|
Жами фойдаланилган маблағлар (021-сатр + 022-сатр + 023-сатр) |
030
|
90 000 000
|
х
|
Фойдаланилмаган қолдиқ (010-сатр – 030-сатр) |
040
|
60 000 000 |
|
ТўЛОВ МАНБАИДА ФОЙДА СОЛИҒИ СОЛИНМАГАН ДИВИДЕНДЛАР БЎЙИЧА ФОЙДА СОЛИҒИ ҲИСОБ-КИТОБИ
Кўрсаткичлар
|
Сатр рақами
|
Сумма (сўм)
|
Солиқ солинадиган дивидендлар суммаси
|
010
|
60 000 000
|
Дивиденд тарзидаги даромадларга фойда солиғи ставкаси
|
020
|
10%
|
Бюджетга тўланиши лозим бўлган фойда солиғи суммаси (010-сатр х 020-сатр) |
030
|
6 000 000
|
1МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 2-илова.
22439-сон қарорга 1-илова.
Дилшод СУЛТОНОВ,
эксперт.