Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 7 / Мутахассислар тушунтирадилар

Эскирган дастгоҳ ишлаб турганда...

Ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналар учун тўловни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга1 (бундан ке­йин – Низом) кўра ушбу тўлов тўловчилари бўлиб барча хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобланади, ўзининг ишлаб чиқариш фаолиятида балансларида асосий воситалар сифатида қайд этиладиган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналардан фойдаланадиган микрофирма ва кичик корхоналар бундан мустасно. Бунинг маъноси шуки, уни юридик шахс ўзининг ишлаб чиқариш фаолиятида ишлатиши ёки ишлатмаслигидан қатъи назар, бироқ агар у юридик шахснинг балансида асосий восита сифатида қайд этилган бўлса, ушбу ускуна учун умумбелгиланган тартибда тўлов ундирилади.

 

Тўлиқ эскирган асбоб-уску­на деб қуйидаги уч мезонга жавоб берадиган асбоб-ускуна ҳисобланади:

у белгиланган рўйхатдаги гу­руҳ таркибига киритилган бўлса (Низомга 1-илова). Ун­да кўрсатилган ускуналар гуруҳ­лари ва код (шифр)лари 1990 йилги Амортизация ажратмаларининг ягона меъёрларига мувофиқлаштирилган;

у бўйича 100 фоизлик эскириш (амортизация) тўлиқ ҳисобланган бўлса;

ундан Низомнинг 5-бандида келтирилган хусусиятларни ҳи­собга олган ҳолда унумли фойдаланиш муддатидан ортиқ муддат фойдаланилаётган бўлса.

Юқорида саналган мезонларнинг лоақал биттаси бўлмаган ҳолда фойдаланишда бўлган тўлиқ эскирган ускуна учун тўлаш талаби қўлланмайди.

Асбоб-ускунанинг ҳар бир гуруҳи учун унумли фойдаланиш муддати Низомга 1-иловага мувофиқ аниқланади. У ушбу асосий восита фойдаланишга киритилган пайтдан бошлаб ҳисоблаб чиқарилади. Ушбу муддатлар икки хусусиятни ҳисобга олган ҳолда қўлланиши мумкин.

Биринчи хусусият: агар Низомга 1-иловага мувофиқ ўрна­тилган асбоб-ускунанинг унумли фойдаланиш муддати техник ҳужжатларда кўрсатилган муддатлардан юқори ўрнатилган бўлса, асбоб-ускунанинг унумли фойдаланиш муддати техник ҳужжат асосида ҳисобга олинади.

 

МИСОЛ. «Компрессор ускуналари» гуруҳига кирадиган турбокомпрессорнинг унумли фойдаланиш муддати техпаспортда 20 йил деб, Низомга 1-иловада эса (код, шифр – 414) 19 йил деб белгиланган. Низомни қўллаш мақсадида ускунанинг унумли фойдаланиш муддати техник ҳужжатлар асосида ҳисобга олинади, яъни 19 йил эмас, балки 20 йиллик муддат асос сифатида олинади.

 

Бироқ агар бошқа, лекин «Компрессор ускуналари» гуруҳига кирадиган ускунанинг унумли фойдаланиш муддати техник ҳужжатларда 17 йил, Низомга 1-иловада эса (код, шифр – 414) 19 йил деб белгиланган бўлса, Низомни қўллаш учун Низомга 1-иловада белгиланган муддатдан, яъни 19 йилдан келиб чиқиш лозим.

Иккинчи хусусият: агар ваколатли органлар томонидан Вазирлар Маҳкамасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги қарорига (10.12.2008 йилдаги 271-сон) мувофиқ ўтказиладиган ускунани техник ташхислаш вақтида ундан фойдаланиш муддати узай­тирилса, унумли фойдаланиш муддати уни узайтириш муддатини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

 

МИСОЛ. Ваколатли орган нефтни қайта ишлаш саноати ускунасининг (код, шифр – 435) техник ташхисини ўтказиб, ундан фойдаланиш муддатини 2 йилга узайтирди. Низомни қўллаш учун белгиланган унумли фойдаланиш муддати уни узай­тириш муддатини ҳисобга олган ҳолда белгиланади, яъни 2 йилга оширилади.

 

Тўловни ҳисоблаб чиқариш учун база бўлиб бир вақтнинг ўзида Ни­зомнинг 2-бандида тўлиқ эскир­ган ускуна учун назарда тутилган мезонларга жавоб берадиган ускунанинг бошланғич (қайта тиклаш) қиймати ҳисобла­нади. Асбоб-ускунанинг бошланғич (қайта тиклаш) қиймати – уни сотиб олиш, қуриш (барпо қилиш) ва тайёрлаш, етказиб бериш ҳамда фойдаланишга яроқ­ли ҳолатга келтириш учун сарфланган, бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қайта баҳолашларни ҳисобга олган ҳолдаги ҳақиқий харажатлар қийматидир.

Тўловни ҳисоблаб чиқариш учун қуйидаги ускуналар базага киритилмайди:

молиявий ижара (лизинг) шарт­номасига кўра олинган асбоб-ускуналар, бундай шартнома муддати давомида;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервация қилиниши тўғрисида қарор қабул қилинган асбоб-ускуналар. Фойдаланилмайдиган асосий воситаларни муайян муддатга консервациялаш тўғрисидаги қарор Фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тартиби тўғрисида низомга2 мувофиқ қабул қилинади.

Тўлов учун ҳисобот даври бўлиб календарь йил ҳисобланади. Бунинг маъноси шуки, тўловчи ускунанинг тўлиқ эскириш муддати қачон – ҳисобот йилининг январида ёки декабрида бошланганлигидан қатъи назар, ҳисобот йили охиридаги ҳолат бўйича, яъни 2013 йил учун – 2013 йил 31 декабрдаги ҳолат бўйича тўловни ҳисоблаб чиқариш учун базани ўз балансида амалда қайд этилган фойдаланишдаги тўлиқ эскирган ускунадан келиб чиқиб белгилайди.

Президентнинг 24.12.2010 йил­даги ПҚ-1449-сон қарори билан белгиланган тўлов миқдори фойдаланишдаги тўлиқ эскирган ускунанинг дастлабки қийматига 0,25% миқдорида 2013 йил учун сақланган.

Бюджетга тўланадиган тўлов суммаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:

П = Пст х С / 100, бу ерда:

П – тўлов суммаси;

Пст – асбоб-ускунанинг ҳисо­бот даври охиридаги (31 декабрь) бошланғич (қайта тик­лаш) қиймати;

С – фоизда белгиланган тўлов миқдори.

 

МИСОЛ. Тўлиқ эскирган ускунанинг бошланғич (қайта тик­лаш) қиймати 2013 йил 31 декабрида 130 000 минг сўмга тенг. Тўлов миқдори 0,25%ни ташкил этади.

2013 йил учун бюджетга 325 минг сўмлик (130 000 х 0,25 / 100) тўлов тўланади.

 

Тўловчилар 2014 йилнинг 15 февралига қадар ўзлари солиқ ҳисобига олинган жойдаги солиқ органига Тўлиқ эскирган асбоб-ускунадан фойдаланилганлик учун тўлов маълумот­нома-ҳисоб-китобини (Низомга 2-илова) тақдим этадилар. У бир вақтнинг ўзида тўлиқ эскирган ускуна учун назарда тутилган учала мезоннинг ҳаммасига жавоб берадиган ускуна бўйичагина (ҳар бир ускуна учун алоҳида-алоҳида) тақдим этилади, унда ускунани фойдаланишга киритиш санаси, унумли фойдаланиш муддати, бошланғич (қайта тик­лаш) қиймати, шунингдек бюджетга тўланадиган тўловнинг ҳисоблаб чиқарилган суммаси кўрсатилади. Маълумотнома-ҳисоб-китобга тўлиқ эскирган ускуна учун назарда тутилган мезонларнинг лоақал биттасига жавоб бермайдиган асосий воситалар киритилмайди.

Ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган асбоб-ускуна учун тўлов, Маълумотнома-ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмаган ҳолда, яъни 2014 йилнинг 15 февралидан кечиктирмай қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бюджетга ўтказилади. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддатларини бузиш – тўловнинг белгиланган муддатидан кейинги кундан эътиборан муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун, тўлов куни ҳам шунга киради, 0,033% миқдорида пеня ҳисоблашга сабаб бўлади (Солиқ кодексининг 120-моддаси).

2014 йилда фойдаланишдаги тўлиқ эскирган асбоб-ускуна учун тўловни ҳисоблаб чиқариш, тўлаш тартиби, шунингдек унинг миқдори сақланган.

 

1ИВ, МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 21.02.2011 йилда 2199-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2ВМнинг 16.09.2003 йилдаги 401-сон қарори билан тасдиқланган.

 

Зарема МЕНАЛИЕВА,

Молия вазирлиги Солиқ ва божхона тарифлари сиёсати

бошқармасининг ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғи сектори мудири. 

Прочитано: 2631 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика