Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 7 / Солиқ солиш

«Картошка учун» имтиёз мавжуд

Ташкилотимиз октябрь–ноябрда ҳар бир ходимга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олишга ЭКИҲнинг 11 баравари миқдорида моддий ёрдам тўлайди. «СБХ»нинг 10.02.2011 йилдаги 6-сонида чоп этилган жадвалга кўра қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдамга даромад солиғи, ЯИТ ва ижтимоий бадаллар солинмайди. Ушбу қоида бугун ҳам амал қиляптими?

Бош бухгалтер.

 

– Ташкилот ходимларига моддий ёрдам тариқасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловлар бошқа даромадлар жумласига киради (Солиқ кодексининг (СК) 178-моддаси). Солиқ даври учун ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда тўланган суммага даромад солиғи (СКнинг 179-моддаси), ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари солинмайди (СКнинг 307-моддаси).

2012 йил охиригача солиқ солинмайдиган моддий ёрдам ҳисоб-китоби учун йил охирига белгиланган ЭКИҲдан фойдаланилган. Бироқ 2013 йил бошидан жорий йилнинг 1 январида амал қиладиган ЭКИҲ қўлланяпти (25.12.2012 йилдаги ЎРҚ-343-сон Қонун 4-моддасининг 5-банди билан киритилган ўзгартиришлар билан бирга СКнинг 186-моддаси). 2013 йилда моддий ёрдамнинг имтиёзли суммаси 955 080 сўмни (79 590 х 12) ташкил қилган, 2014 йилда 1 153 260 сўмга (96 105 х 12) тенг бўлади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсу­лотларини олишга тўланган суммалар йил мобайнида кўр­сатилган моддий ёрдам миқ­дорига киришини ҳисобга олинг. Агар сиз ходимга «картошка учун» 11, ўғлининг тўйига 10 ЭКИҲ берган бўлсангиз, ЭКИҲнинг 9 баравари суммаси имтиёзли лимитдан ошади ва унга қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда солиқ солинади.

Ноила МУҚМИНОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 2501 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика