Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 7 / Бевосита мулоқот

Билимлар – халққа

Ўзбекистон резиденти бўлмиш жисмоний шахс билан минтақада маъруза ўқиш учун ҳақ эвазига хизматлар кўрсатиш шартномаси тузилди. Ваколатхона шартномага мувофиқ самолётда бориш ва меҳмонхонада яшаш ҳақини тўлади. Далил бўйича маъруза ўқилгани тўғрисида далолатнома имзоланди. Маъруза учун гонорар суммасидан ЖШДС ва ижтимоий бадаллар (28,5%) ушланди. Ваколатхона томонидан самолётда бориш ва яшаш учун тўланган суммага даромад солиғи солинадими? Унга жисмоний шахснинг даромади сифатида қараш мумкинми?

 

– Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади (Фуқаролик кодексининг 703-моддаси).

Агар шартномада ижрочини тақдирлаш суммаси, шунингдек буюртмачи тўлайдиган ёки қоплайдиган харажатлар алоҳида-алоҳида белгиланган бўлса:

 меҳнат ҳақи тарзидаги жисмоний шахс­нинг даромади (СКнинг 172-моддаси) бўлиб фақат тақдирлаш суммаси – маъруза учун гонорар ҳисобланади. Унга тўлов манбаида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва суғурта бадаллари солинади;

 самолёт чиптаси ва меҳмонхонада яшаш харажатлари хизматлар буюртмачисининг харажатлари ҳисобланиб, бошқа операцион харажатлар сифатида квалификацияланади (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакл­лантириш тартиби тўғрисида низомнинг 2.3.8.8-банди). Улар жисмоний шахснинг солиқ солинадиган даромадлари таркибига кирмайди.

Ноила МУҚМИНОВА,

экспертимиз.

 

Прочитано: 2097 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика