|
08.04.2020
Энди товардан аввал у ҳақдаги маълумот етиб келади
Жорий йилнинг 2 апрелидан бошлаб, ташувчилар, товар эгалари ёки товарга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахслар авто, ҳаво ва темир йўл транспортида ташиладиган товарлар ва транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисида ахборотларни олдиндан электрон тарзда божхона органларига тақдим этиши шарт. далее...»» |
|
08.04.2020
Дори-дармонни самолётда олиб ўтиш
Ўғлим турмуш ўртоғи билан Санкт-Петербургда туриб қолишди, улар чартер рейси билан учиб келишлари лозим эди. Карантин зонасига жойлаштирилиш эҳтимолини ҳисобга олиб, улар шахсий фойдаланиш учун бир қанча дори воситаларини сотиб олишган. Келинимнинг аллергия ва қон босим касали бор. Самолётда учаётганда ўзи учун қанча миқдорда ва қандай дори воситаларини олиб ўтса бўлади? далее...»» |
|
08.04.2020
Божхона имтиёзларини сақлаб қолиш шартлари
«Ўзчармсаноат» уюшмасининг аъзоси бўлмиш ишлаб чиқариш корхонаси тери хом ашёсини қайта ишлайди ва чарм ишлаб чиқаради. Тушум улуши умумий ҳажмнинг камида 80%ини ташкил этади. Президентнинг 3.05.2018 йилдаги ПҚ-3693-сон қарорига мувофиқ импорт қилинадиган, ўз ишлаб чиқаришида фойдаланиладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё ва материаллар учун божхона тўловларидан озод этиш кўринишида имтиёзга эгамиз. Ишлаб чиқаришда керак бўладиган импорт қилинадиган хом ашёнинг вақтинчалик йўқлиги сабабли узлуксиз ишлаб чиқаришни таъминлаш мақсадида айрим етишмайдиган материалларнинг товар заёми олинди. Худди шундай материалларни импорт бўйича харид қилиб, омборимизга туширгач, қарзга олинган материалларни қайтариб бериш зарурати туғилди. У қайтариб берилган тақдирда, қайтариладиган ўша материаллар бўйича божхона имтиёзи сақлаб қолинадими? далее...»» |
|
08.04.2020
Товар навлари аралашиб кетишининг ҳисоби
Инвентарлаш вақтида товарлар навлари аралашиб кетиши (турли сиғимлардаги ва турли ишлаб чиқарувчиларнинг ўрамларидаги шарбатлар) аниқланди: айнан бир хил товар, лекин таъми бошқа-бошқа; айнан бир хил товар, лекин ўрамнинг вазни/сиғими бошқа-бошқа (1 литр / 0,5 литр ва ҳ. к.); вазни/сиғими бир хил бўлган муайян бир товар, лекин ишлаб чиқарувчилари бошқа-бошқа. 19-сон БҲМСда «навлар аралашиб кетиши»га аниқ тушунча берилмаган. Товарларнинг мавжудлиги бўйича тафовутларни навлар аралашиб кетиши сифатида ҳисобга киритса бўладими? далее...»» |
|
08.04.2020
Асосий воситаларни қайта баҳолаш: ўтказиш муддатлари
Фирма 2017 йил февралда рўйхатдан ўтказилган. Фирма балансига асосий воситалар келиб тушди. АВ қачон қайта баҳоланиши керак эди: 2018 йилнинг 1 январь ҳолатигами ёки 2020 йилнинг 1 январь ҳолатигами? далее...»» |
|
08.04.2020
Нормадан фарқланувчи амортизация ставкалари
Президентнинг 7.06.2019 йилдаги ПҚ-4353-сон қарорининг 2-бандига мувофиқ солиқ солиш мақсадида йўл қўйилиши мумкин бўлган максимал массаси 12 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобиллари (самосваллардан ташқари), шатакчи автомобиллар, шунингдек, максимал массаси 10 тоннадан ортиқ бўлган тиркамалар ва ярим тиркамаларнинг йиллик энг юқори амортизация нормаси 10 фоизни ташкил этади. Солиқ солиш мақсадида 10 фоизлик амортизация нормаси қайси пайтдан бошлаб қўлланилади? далее...»» |
|
08.04.2020
Воситачи «заргар» ҚҚСсиз
Бизнинг ломбард нотариуснинг ижро хати асосида талаб бўлмаган гаровга қўйилган мол-мулкни (тилладан ясалган заргарлик буюмлари) очиқ аукцион савдолари орқали реализация қилади. Бизда ЎзР Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан берилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномамиз бор, унда қуйидагилар аниқ ёзилган: «Фаолият турлари гуруҳининг номи»: Ломбард фаолияти (қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни гаровга қабул қилиш. Гаровга қўйилган мол-мулкни (қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни) гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилиш учун белгиланган тартибга мувофиқ реализация қилиш». Заргарлик буюмларини очиқ аукцион савдолари орқали реализация қилишдан айланма ҚҚС солишдан озод этиладими? далее...»» |
|
08.04.2020
Фоизсиз қарзнинг оқибатлари
ҚҚС тўловчиси бўлган хусусий корхона 2020 йилда жисмоний шахсга (якка тартибдаги тадбиркор эмас) товар (бутловчи қисмлар) кўринишида 1 млрд сўмлик фоизсиз қарз берди. Бунинг қандай солиқ оқибатлари бор? далее...»» |
|
08.04.2020
Тайёр маҳсулотдан шахсий эҳтиёж учун фойдаланганда ҚҚС
Фаолиятининг асосий тури қурилиш-монтаж ишлари бўлган корхона меҳмонхона хизматларини ҳам кўрсатади. Кейинчалик меҳмонхона хизматларини кўрсатиш учун ўз кучи билан меҳмонхоналарни қуриш ишларини олиб боради. 2020 йилда бино қурилиши тугатилиб, ишга туширилиши мўлжалланган. Бино фойдаланишга топширилаётганда ўзимизнинг меҳмонхона қурилиши бўйича амалга оширилган харажатларимиз қийматига ҳисобварақ-фактура ёзиб беришимиз ва бюджетга тўланадиган 15 фоизлик ҚҚСни ҳисоблашимиз керакми? Бино фойдаланишга топширилаётганда ҳисобварақ-фактура ёзиб бериш ва бюджетга ҚҚС ҳисоблаш керакми? далее...»» |
|
08.04.2020
Таътил пулидан солиқ
Ходимга меҳнат таътили учун таътил пули берилди. Таътил пулига даромад солиғи ва ижтимоий солиқ солинадими? далее...»» |
|
08.04.2020
Инвестициялар бўйича имтиёз ва инвестициявий чегирма: қайсини қўллаган маъқул?
Ўқувчиларимиз саволларига Молия вазирлигининг бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ жавоб беради. далее...»» |
|
08.04.2020
ҚҚС ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботи бекор қилиниши мумкин
Давлат солиқ қўмитаси ҚҚС ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақдаги ахборот ДСҚ раиси ўринбосари Абдулла АЗИЗОВ имзоси билан қўмитанинг матбуот хизмати орқали тарқатилган хатда мавжуд. Хатнинг тўлиқ матнини келтирамиз. далее...»» |
|
08.04.2020
Бизнесга қўшимча имтиёз ва преференциялар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3 апрель куни имзоланган «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (ҳужжатнинг матни «СБХ»нинг мазкур сони ҳужжатлар пакетида чоп этилмоқда) қуйидагиларни назарда тутади. далее...»» |
|
08.04.2020
Мунтазам «касал» бўладиган ходимни қандай ишдан бўшатиш мумкин
Ходим ярим йил олдин ишга жойлашган, бироқ ишга чиқмаяпти. Касаллик варақаларини мунтазам тақдим этаяпти. 2019 йил 30 декабрда компаниянинг ички тартиб қоидалари тасдиқланган, уларга асосан ходимнинг иш жойида 3 соат мобайнида бўлмаслиги меҳнат вазифаларини қўпол равишда бузиш ҳисобланади. Ходим 3 январдан бугунги кунга қадар иш жойида бўлмаган. 2020 йил 4 февралда меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги учун ходим ишдан бўшатилгани тўғрисида хабарнома юборилган, бироқ у 13 январда очилган ва яна давом эттириладиган касаллик варақасини жўнатган. Иш берувчи бундай ходимни қандай ишдан бўшатиши мумкин? далее...»» |
|
08.04.2020
ЯММТга қандай маълумотлар киритилади
АЖ шаклидаги, давлат улушига эга бўлмаган юридик шахс ишга қабул қилаётган ходимларининг аввалги иш жойлари ҳақидаги маълумотларни «ЯММТ» ИДАКга киритиши зарурми? далее...»» |
|
08.04.2020
Қоғоз меҳнат дафтарчаларини юритиш шартми?
Меҳнат дафтарчаларини юритиш бўйича йўриқнома талабларини бажариш лозимми ёки маълумотларни «ЯММТ» ИДАКга киритишнинг ўзи етарлими? далее...»» |
|
08.04.2020
НКМсиз тижорат
Юридик шахс Интернет орқали хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмоқчи. Аҳолидан тўловларни нақд пул шаклида олмоқчи эмас. Электрон тижоратни амалга оширадиган юридик шахс НКМ харид қилмаса ҳам бўладими? далее...»» |
|
08.04.2020
Давлат божи тўламасдан даъво билдириш
Корхона пул маблағлари етарли бўлмаганлиги сабабли картотекага киритилган. Муддати кечиктирилган қарзи бўлган контрагентлар бор. Корхона уларга нисбатан иқтисодий судга даъво билдирмоқчи, лекин давлат божини тўлашга имкони йўқ. Корхона давлат божи тўламасдан иқтисодий судга даъво билдириши мумкинми? далее...»» |
|
08.04.2020
Вояга етган болаларга алиментлар
Бола балоғат ёшига етганда, у таълим муассасасида ўқиётган бўлса, алиментлар тўлаш тўхтатиладими? далее...»» |
|
08.04.2020
Меросга бўлган ҳуқуқсиз
Қайд этилган никоҳдаги турмуш ўртоғи вафот этган. Аёли ва вояга етмаган болалари – туғишган қизи ва аёлининг биринчи турмушидан ўғли қолган. Ҳаммалари хусусий уйда прописка қилинган, мерос расмийлаштирилаяпти. Туғишган бўлмаган ўғил мероснинг бир қисмини олишга ҳақлими? далее...»» |
