Norma.uz
Публикации
11.12.2019 Как налоговики будут оценивать уровень риска налогоплательщиков
Государственный налоговый комитет совместно с Министерством финансов разработали проект положения по оценке налоговых рисков и о критериях сегментирования добросовестности налогоплательщиков.
далее...»»
06.12.2019 Турли шартномалар бўйича қарзларнинг ўзаро ҳисобга олиниши
«А» корхонаси олди-сотди шартномасига кўра «Б» корхонасига 200 000 сўм тўлаши лозим. Ўз навбатида «Б» корхонаси хизматлар кўрсатиш шартномасига биноан «А» корхонасига 150 000 сўм тўлаши керак. «А» ва «Б» корхоналари 150 000 сўмга ўхшаш бир хилдаги талабни ҳисобга олдилар. Олди-сотди ва хизмат кўрсатиш шартномалари бўйича қарзларнинг ўзаро ҳисоб-китоби тўғрими?
далее...»»
06.12.2019 Фойдаланилмаётган кўчмас мулк эгасининг масъулияти
Компания нотурар жой мулкдори ҳисобланади, олди-сотди шартномаси ва кадастр мавжуд. Бино спорт комплекси учун харид қилинган, ходимларнинг жамоа бўлиб боришлари учун мўлжалланган. ДСИ компанияга нисбатан икки баравар ставкада солиқ солинганлиги ҳақида хабарнома юборган. У бу ҳолат амалга оширилмаган инвестиция лойиҳаси ҳисобланишини асос қилиб келтирмоқда. Компаниянинг фойдаланилмаган нотурар жой биноси ҳокимиятга ўтказилиши мумкинми? Бу қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тартибга солинади?
далее...»»
06.12.2019 Интернет-дўкон: товар учун тўлов киритиш ва уни етказиб бериш қоидалари
Жиҳозланган савдо шохобчасига эга, параллел равишда улгуржи савдони амалга оширадиган корхона (МЧЖ) товарларни асосий омбордан етказиб бериш орқали чакана савдо билан шуғулланади. Транспорт воситаси тўлов терминали ва сейф билан жиҳозланган. Пировард истеъмолчига етказиб бериш бепул. Харидор юкхат бўйича товарни олганидан сўнг тўлов терминали орқали ёки нақд пул билан ҳақ тўлаши мумкин, бу маблағлар операция ўтказилган кун давомида корхона кассасига кирим қилинади ва ҳисобрақамига инкассацияланади. Товарларни бепул етказиб бериш орқали чакана реализация қилиш қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланмайдими?
далее...»»
06.12.2019 Иш юкламаси турлича бўлган ходимларнинг иш вақтини ҳисобга олиш
Дорихоналар тармоғида 6 кунлик (40 соат) иш ҳафтасида ишланади. Айрим ходимлар 1,5 ставка ишлашни хоҳлайди. Бошқа асосий иш жойи бўлмаса-да, бошқалар учун 0,75 ёки 0,5 ставкада ишлаш қулайдир. 1. Бир ҳафтада ставка 40 соатдан ошмайдиган тақдирда, 1,5 ставка ишлайдиган шахслар учун иш вақтини ҳисобга олиш табели қандай юритилади ва соатларни қандай тўғри қўйиш зарур? 2. 0,75 ставкада ишлаганда ҳафтасига неча соат бўлиши лозим? 3. Бошқа жойда ишламайдиган бўлса, тўлиқ ставкада ишламаса бўладими?
далее...»»
06.12.2019 Тўлиқсиз иш ҳафтасида меҳнат таътили учун тўлов
МЧЖ штатида ишлайдиган ходимга ҳафтасига 2 кун ишлайдиган режим белгиланган, бу меҳнат шартномасида ҳам қайд этилган. Тўлов тури – маош. У 7 ой ишлаганидан кейин меҳнат таътилига чиқмоқчи. Меҳнат таътили кунлари ва тўлов миқдори қандай ҳисобланади?
далее...»»
04.12.2019 Ўриндош учун ишдан бўшатиш нафақаси
Ходим доимий ишга қабул қилинаётганлиги туфайли ўриндош ишдан бўшатилмоқда. Ишдан бўшатилаётган ўриндошга 2 ойлик ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши зарурми? Меҳнатга оид қонун ҳужжатларида ўриндошга 1 ой учун нафақа тўланиши қайд этилганми?
далее...»»
04.12.2019 Бошлиқсиз ёрдамчи
МЧЖда ходимлар билан ишлайдиган бош менежер (кадрлар бўлими бошлиғи) лавозими мавжуд эмас. Олий маълумотга эга бўлмаган шахс МЧЖда (устав фондининг 50%дан ортиғи давлат улуши 50% бўлган юридик шахсга тегишли) ходимлар билан ишлаш бўйича менежер ассистенти ёки бош ассистенти лавозими учун 1 штат бирлиги мавжуд бўлган тақдирда, шу лавозимда ишлаши мумкинми?
далее...»»
04.12.2019 Қонун қабул қилинди, лекин амалга киритилмади
«Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди, лекин ҳали амалга киритилгани йўқ. Ҳужжат 2020 йилнинг 1 августидан кучга киради, унгача эса у Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида, Жиззах ва Марғилон шаҳарларида ушбу Қонун нормаларини апробация қилиш юзасидан ҳуқуқий экспериментдан ўтказилади. Бу қонун ҳужжатининг юқори даражада ижтимоий аҳамиятга эга эканлигидан далолат беради. Шунинг учун ҳужжатнинг апробацияси унинг қоидаларини амалиётдан ўтказиш, эҳтимолий «тескари таъсир»ларни юзага чиқариш, Ўзбекистоннинг бошқа минтақаларида ишга туширишдан олдин уни янада такомиллаштириш бўйича таклифларни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритишга қаратилган. Бу кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасини тартибга солувчи учинчи Қонун бўлди. «Уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонун 1999 йилда, «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонун эса 2006 йилда қабул қилинган эди. Ҳозирги қонун ҳужжати кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасида юзага келган ҳамда ҳуқуқий тартибга солинишни талаб этаётган янги воқеликларни акс эттиради.
далее...»»
04.12.2019 Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.
далее...»»
04.12.2019 Сенат Ўзбекистоннинг 2020 йилга Давлат бюджетини маъқуллади
Олий Мажлис Сенатининг 24-ялпи мажлисида 19 та масала, шу жумладан 10 та қонун кўриб чиқилди. Хусусан, сенаторлар «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунни маъқулладилар. Мамлакатимизнинг асосий молиявий ҳужжати илк бор қонун шаклида қабул қилинмоқда.
далее...»»
04.12.2019 Инвестицияларга кенг йўл очиш мақсади ила
Жамият ҳаётида муаммоларни ҳал этишда ривожланган давлатлар тажрибасини чуқур ўрганиш, миллийлигимиз ва менталитетимизга мос келадиган усулларни тарғиб этиш орқали ижобий натижаларга эришиш мумкин.
далее...»»
04.12.2019 Инвесторнинг талаби нима?
ёхуд Самарқанд вилоятига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш хусусида
далее...»»
04.12.2019 Ветеринария препаратларини импорт қилиш шартлари ва тўловлар
Фирмамиз Россиядан асаларичилик учун ветеринария препаратларини (ТИФ ТН коди – 3004 90 000 2) импорт қилмоқчи. Барча дори-дармонлар Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган. Божхонадан ўтказишда қандай божхона тўловлари тўланади ва қандай сертификатлашдан ўтиш лозим? Қайси назорат турларидан ўтиш лозим? Ушбу товарларни олиб киришда имтиёзлар мавжуд бўлса, божхонадан ўтказишда уларни қўллаш учун қаерга ва кимга мурожаат қилиш керак?
далее...»»
04.12.2019 Муассис шуъба корхонасига мол-мулк билан ҳисса киритганда
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона 2019 йилда шуъба корхонасини таъсис этди. Шуъба корхонаси устав капиталига ҳисса ҳисобига бино, иншоот, ускуна, мебель, компьютерларни киритди. Мол-мулк қабул қилиш-топшириш далолатномасига асосан 100 млн сўмга шартли баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботга кўра бозор қиймати бўйича берилди. Мол-мулкни беришга ёзилган ҳисобварақ-фактурада етказиб бериш қийматига (қабул қилиш-топшириш далолатномаси қийматига мос келадиган) қўшимча равишда 20%лик ставка бўйича ҳисобланган ҚҚС акс эттирилди. Бошқача айтганда, далолатномада акс эттирилган мол-мулк қиймати ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган қийматдан ҚҚС суммасига кам бўлади. Устав капиталига мол-мулк берилишига 120 млн сўмлик ҳисобварақ-фактура ёзиб берилган. Шуъба корхонасининг устав капитали қандай суммага тўлдирилади?
далее...»»
04.12.2019 Лизинг маржаси имтиёзда ҳисобга олинмайди
Корхона 2018 йилда омбор учун дизель юк ортгични лизингга олди. Юк ортгич нархи – 107 млн сўм, лизинг маржаси – 35 млн сўм. 2018 йилда ЯСТ тўловчиси эдик. Солиқ кодексининг 356-моддасига мувофиқ солиқ солинадиган базани янги технологик ускуналарни олишга йўналтириладиган маблағлар суммасига камайтиришимиз мумкин экан. ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани қандай суммага камайтиришимиз мумкин – юк ортгич нархигами ёки ҳар ойда график бўйича тўланган лизинг тўловлари суммасигами?
далее...»»
04.12.2019 Шахсий автомобилдан фойдаланиш: компенсация ҳисоблаш
Ходим шахсий автомобилидан хизмат мақсадларида фойдаланади. Унга шахсий автомобилидан фойдаланганлик учун компенсация тўлашда 1.09.2019 йилдан бошлаб МҲЭКМни (634 880 сўм) қўллаш лозимми ёки базавий ҳисоблаш миқдориними (223 000 сўм)?
далее...»»
04.12.2019 Мақсадли бўлмаган имтиёз: ҳисобда қандай акс эттирилади
Корхона ЎзРга олиб киришда ҚҚС бўйича мақсадли бўлмаган имтиёз бериладиган товарларни импорт қилади. Бўшаган маблағлар суммасини ¬013-«Вақтинчалик солиқлар ва божхона имтиёзлари» счётида акс эттирамиз. Импорт шартномасини ёпишда (импорт қилувчи билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинганда) ҚҚС бўйича имтиёзлар суммасини хорижий ҳамкор билан ҳисоб-китоб қилинган кунда ҳисобдан чиқариш лозимми? Ёки ушбу имтиёз 5 йил давомида ҳисобда туриши керакми?
далее...»»
04.12.2019 Ходим ўқишда бўлганда маош ҳисобланиши
Ходим 4.09.2019 йилдан 1 йил муддатга Президент академиясига ўқишга юборилди. Президентнинг 8.08.2017 йилдаги ¬ПФ-5139-сон Фармонига мувофиқ Академия тингловчиларининг ўқиш давридаги ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади. Ўқиш даврида ўртача ойлик иш ҳақи қандай ҳисобланади?
далее...»»
04.12.2019 Иш ҳақи ўз бизнесига инвестиция сифатида
МЧЖ директори жамиятнинг ягона муассиси ҳисобланади. У ўз иш ҳақини устав фондини оширишга йўналтириши мумкинми?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика