13.09.2020
Импортда ҚҚС: ҳақиқатдан тўлангандан кейин ҳисобга олиш
Корхона 2019 йил 1 октябрдан мотор мойларини импорт қилувчи сифатида ҚҚС тўлайди. Дастлабки импорт етказиб бериш 2019 йил августда амалга оширилган. ИМ 40 режимида БЮД расмийлаштирилган пайтдан бошлаб 2 ойга божхона тўловларини (бож ва ҚҚС) тўлаш муддатимиз кечиктирилди. Октябрда тўловларни тўладик. 2019 йил декабрда ҳам шундай ҳолат юз берди: 2 ой ичида импортга ҚҚС тўлаш мажбурияти билан товар ИМ 40 режими бўйича божхонадан олинди. Тўловни қисман январда, қолган қисмини эса февралда тўладик. 2019 йил 1 октябрдан бошлаб импорт қилинган мойларни ҚҚС билан сотаяпмиз. Божхона тўловлари муддати кечиктирилганда импортга ҚҚСни қайси даврда ҳисобга олиш лозим? ҚҚС ҳисобланган ва ИМ 40 БЮДда акс эттирилгандами? Ёки амалда тўлангандан кейинми? далее...»» |
13.09.2020
ЖШДС бўйича имтиёзларни бирга қўллаш
2019 йилнинг май ойида ходимга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун ЭКИҲнинг 12 баравари миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди, октябрь ойида эса ЭКИҲнинг 12 баравари миқдорида ишдан бўшаш нафақаси тўланди. Ушбу тўловларга ЖШДС бўйича имтиёз қўлланиладими? далее...»» |
13.09.2020
Ҳисобдорлик бўйича пул беришни ҳисобга олиш
Директор корхона эҳтиёжлари учун хом ашё сотиб олиш мақсадида нақд пул маблағларини ҳисобрақамдан ечиб олади. Буни қандай бухгалтерия проводкалари билан акс эттириш лозим? далее...»» |
13.09.2020
Бепул беришдан ҚҚС: ҳисоботда акс эттириш
Корхона ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот ва товарларни реализация қилиш нархи бўйича сотади, шунингдек уларни реклама мақсадларида бепул беради ва таннархи бўйича ҳисобдан чиқаради. Бепул бериш иқтисодий жиҳатдан оқланган ҳисобланса, корхонада реализация бўйича 2 турдаги айланма вужудга келади: 15%дан ва ҚҚСсиз. Товарларни бепул бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаганда, ҳисобга олиниши лозим бўлган сумма қандай усулда (мутаносиб ёки алоҳида-алоҳида) аниқланади? Бундай бериш ҚҚС ҳисоб-китобида қандай акс эттирилади? далее...»» |
13.09.2020
Ижара ҳақининг минимал миқдорлари нима учун керак
Юридик шахс (МЧЖ) бошқа юридик шахсга (МЧЖ) кўчмас мол-мулкни ижарага бераяпти. Ижара қийматини 2020 йилга белгиланган давлат мулкини ижарага беришнинг минимал ставкаларидан паст бўлмаган миқдорда белгилаш тавсия этилган. Уларга асосан бино ва иншоотлар бўйича базавий ижара ҳақи ставкалари ҳисобланади. 1. Хусусий ташкилот кўчмас мулкни ижарага бериш қийматини ҳисоблашда коэффициентларни қўлламасликка ҳақлими? 2. Коэффициентлар қўлланмасдан ҳисобланган, мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солишда оқибатлар юзага келмайдими? далее...»» |
13.09.2020
Кадрлар тайёрлаш харажатлари қандай таснифланади
Аввалги солиқ даврларида кадрларни ¬тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек ходимларнинг малакасини оширишга доир харажатлар бошқа чегириладиган харажатларга киритилган. ЎзР ва ундан ташқаридаги олий ўқув юртлари ва бошқа ўқув муассасаларида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш харажатлари қандай харажатларга (чегириладиган ёки чегирилмайдиган) киритилади? далее...»» |
13.09.2020
Узоққа бормасдан ҳал қилса бўладими?
Фискал хотирали НКМдан фойдаланилганда, ишга тушириш-созлаш ва рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ барча масалаларни тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилган жойдаги туман (шаҳар)да ҳал қилиш мумкин эди. Энди эса онлайн-НКМни солиқ органида рўйхатдан ўтказиш учун тадбиркорларни ТХКМнинг марказий офиси ёхуд бошқа шаҳар ёки туманда жойлашиши мумкин бўлган унинг филиалига юборишмоқда. Буни бошқа аҳоли пунктларига бормасдан уддалаш мумкинми? далее...»» |
13.09.2020
Воситачилик ҳақини тўлаш
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона (Ўзбекистон резиденти) туристик хизматларни кўрсатади. Комитент сифатида воситачи юридик шахс (Россия фуқароси) билан воситачилик шартномасини тузди. Воситачи комитентнинг топшириғига биноан ўз номидан туристларни (Россия резидентлари) қидириш билан шуғулланади, бунинг учун валютада воситачилик ҳақи олади. Турларнинг ўзи Ўзбекистонда ўтади. Воситачида Россия резидентлиги сертификати бор. 1. Воситачилик ҳақи ҚҚС бўйича айланма ҳисобланадими? 2. Воситачилик ҳақини тўлаётганда биз фойда солиғи бўйича солиқ агенти бўлиб ҳисобланамизми? далее...»» |
13.09.2020
Шартнома тузинг ва харид қилаверинг
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхонанинг (МЧЖ) фаолият тури - ишлаб чиқариш. Жисмоний шахсдан компьютер ва олдин ишлатилган ноутбук харид қилиб, унинг ҳақини корхонанинг ҳисоб-китоб рақамидан жисмоний шахснинг шахсий пластик карточкасига ўтказиб бермоқчимиз. 1. Жисмоний шахсдан компьютер ва ноутбук харид қилишимиз қонунчиликка тўғри келадими? 2. Корхона ва жисмоний шахсда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? 3. Мазкур операция қандай ҳужжатлар билан акс эттирилиши керак? далее...»» |
13.09.2020
Ломбард учун имтиёз
Ташкилот ломбард фаолияти билан шуғулланади. Заргарлик буюмларининг гарови остида кредит берамиз, фоиз ва жарималардан даромад топамиз. 2019 йилда биз 2007 йилги таҳрирдаги СКнинг 209-моддаси 15-бандига кўра ҚҚС бўйича имтиёзга эга эдик. Шартнома муддати тугагандан кейин гаров нарсасини аукцион орқали сотиб юбориш ҳуқуқига эгамиз. Аукцион баъзида фирмамиз учун фойда билан, баъзида зарар билан ўтади. 1. 2020 йил 1 апрелдан кейин ҳам мазкур имтиёз бизда қолаверадими? 2. 2020 йилда аукционларда заргарлик буюмларини сотишдан ҚҚС бўйича қандай солиқ оқибатларига эга бўламиз? далее...»» |
13.09.2020
Асосий бўлмаган ходимлар учун ЖШДС бўйича имтиёзлар
Корхонада ходим фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишлайди, у квартира учун олган ипотека кредити бўйича асосий қарзни унинг учун ҳар ойда сўндиришимизни сўраяпти. Корхона ФҲШ бўйича ишларни бажарувчи жисмоний шахсга аризасига кўра унинг даромадидан ипотека кредити бўйича қарзини тўлаши ва бунда СКнинг 378-моддаси 16-банди бўйича имтиёздан фойдаланиши мумкинми? далее...»» |
13.09.2020
Турар жой учун харажатлар тасдиқланмаганда
Корхона ходими хорижга хизмат сафарига юборилган. Унга хорижий валютада белгиланган нормалар доирасида пул маблағлари ҳисобидан бўнак берилди. Ходим қайтганидан кейин турар жой харажатларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаган. Корхона умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Бундай ҳужжатлар тақдим этилмаганда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин? далее...»» |
13.09.2020
Хорижга хизмат сафари: солиқ солинмайдиган тўловлар миқдори
Миллий транспорт компанияси Россияга халқаро ташувларни амалга оширадиган ҳайдовчиларни хизмат сафарига юборади. РФда суткалик харажатлар нормаси 25 АҚШ долларини ташкил этади. Президентнинг 7.06.2019 йилдаги ПҚ-4353-сон қарорига мувофиқ турар жой ижараси ва кундалик харажатлар Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлинган вақт учун 60 АҚШ доллари миқдорида белгиланган. Миллий транспорт ташкилоти ҳайдовчиларга Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлинган вақт учун ЖШДС тўламаган ҳолда бир кунда 60 АҚШ долларидан тўлаши ҳамда фойда солиғини ҳисоблашда ушбу харажатларни чегириши мумкинми? далее...»» |
13.09.2020
Камерал текширув. Билиш лозим бўлган жиҳатлар
Янги Солиқ кодекси камерал назоратни камерал текширувга айлантирди (СК 138-м.). Назорат механизми деярли солиқ тўловчидан яширин эди, текширув таомили эса анча очиқ-ошкора. Камерал текширув ўтказишнинг муҳим тафсилотларини адвокат, buxgalter.uz нинг юридик масалалар бўйича эксперти Элеонора МАЗУРОВА тушунтиради. далее...»» |
13.09.2020
Ким солиқ аудитидан халос бўлолмайди
Солиқ аудити – бу «текширув» атамасига қараганда қулоққа хуш ёқадиган «аудит» атамаси билан номланган солиқ текширувининг янги тури. Мазмун мохияти бўйича текширув бўлгани боис ушбу тартиб-таомилнинг хуш ёқишига умид боғлашга ўрин йўқ. Ҳақиқатда бу муайян давр учун барча солиқ турлари ҳисоб-китоби ва тўланишининг аниқлиги ҳамда тўғрилигини текширишдир. Солиқ аудитининг амалдаги қоидалари ва жиҳатлари тўғрисида «Norma» МЧЖнинг юридик масалалар бўйича эксперти Элеонора МАЗУРОВА сўзлаб берди. далее...»» |
13.09.2020
Қонунчиликдаги янгиликлар
Ўзбекистон божхона брокерлари уюшмаси (ББУ) ўз профессионал ҳамжамиятининг аъзолари учун ўтказган навбатдаги семинарда ташқи савдо соҳаси қонунчилигидаги муҳим янгиликлар хусусида гап борди. Семинарда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, ДБҚ, Божхона институти, Ўзстандарт ва Ўзтест вакиллари, божхона брокерлари – фирма раҳбарлари (ББУ аъзолари), божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар иштирок этди. далее...»» |
13.09.2020
Талабномага 15 кун ичида жавоб беринг
Хўжалик юритувчи субъект олинган талабномага жавоб бериши лозим бўлган муддат қисқартирилди. «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунга тегишли тузатишлар киритилди (10.03.2020 йилдаги ЎРҚ-607-сон Қонун). далее...»» |
13.09.2020
Солиқ тўловчи: ҳуқуқ ва мажбуриятлардаги ўзгаришлар
Янги Солиқ кодекси қабул қилиниши билан ўзгаришлар нафақат солиқ солиш тизими, балки солиқ тўловчиларнинг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятларига ҳам дахл қилди. далее...»» |
13.09.2020
Олдингизми, эҳтиёт қилинг
2017 йилда Россия Федерациясининг ҳудудида Москва шаҳрида эҳтиётсизлигим туфайли паспортимни ит чайнаб ташлаган. Буни билгач зудлик билан Ўзбекистон Элчихонасига мурожаат қилдим, у ерда менга Ватанимга қайтиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат тақдим этилди. Самарқандга қайтгач, яшаш жойимдаги паспорт столига паспортимни тиклаш учун мурожаат қилдим. Шахсимни тасдиқловчи ҳужжатни олиш учун 2 ой кетди. Паспортни олгач, стикер учун ОВИРга мурожаат қилдим. Уни 1,5 ой кутишимга тўғри келди, бироқ менга 2 йилга тақиқ белгиланди ва сабаби тушунтирилмади. РФга стикерсиз қайтдим. 3 йил ўтгач, 20.01.2020 йилда ОВИРнинг тақиқ муддати тугаганлигига умид қилиб Ўзбекистонга қайтдим. Шаҳар паспорт столига мурожаат қилдим, у ерда менга тақиқ ҳали олиб ташланмаганлигини маълум қилдилар, сабабини тушунтирмадилар, нима қилишим кераклиги айтмадилар. Паспорт столи ходимлари қандай йўл тутишимни аниқ айта олмаяптилар. Нима қилишим керак? далее...»» |
13.09.2020
Виза онлайн
Электрон туристик виза юзасидан саволим бор. Бу нима ўзи? Тушунтириб берсангиз. далее...»» |