Norma.uz
Публикации
19.09.2016 Нормативные документы

опубликованные в номере


далее...»»
19.09.2016 Нет подписи, нет проблем?

Вспоминая опасные виды деятельности, про бухгалтера подумаешь в последнюю очередь… Сидит себе в удобном кресле, дебет с кредитом сводит, чай с печеньками пьет. Ни тебе приемов рукопашного боя при сдаче отчетности, ни трюковой акробатики в процессе инвентаризации. И тем не менее… Подписывая финансовые документы, главбух рискует не меньше рядового каскадера и наказан бывает не всегда по своей вине. Конечно, наше законодательство гуманно, особенно – к женщинам. Но даже при этой гуманности потрясения и переживания – это обычные издержки профессии. Можно ли их избежать? Мы опросили знакомых бухгалтеров – в результате появился этот материал. Предлагаем вам его обсудить.


далее...»»
15.09.2016 Ишончга асосланган хавфли ўйин
Вилоят маркази йўлларидаги баннерлар, шаҳар маъмуриятининг кириш залидаги, тиббиёт муассасалари йўлакларидаги, бозорлардаги плакатлар одам савдоси билан шуғулланувчиларнинг қурбони бўлиш хавфидан огоҳ этади. Бироқ, шифокор ёки амалдор ҳузурига кириш учун навбатда турган кишилар ана шу огоҳлантиришларга эътибор қаратганликларини сира кўрмадим. Бу нима – она сути билан кирган бепарволикми? Йўқ, албатта. Бу фуқароларимизда одамфурушлар қармоғига кимдир илинар, лекин мен эмас деган фикрнинг ўрнашиб қолганлиги аломатидир. Бунинг устига замонавий қулфурушнинг қурбонига айланган кишиларимиз билан бундай воқеалар хорижда юз беряпти-да. Одамфурушлик Ўзбекистонда бўлиши эса миямизга сиғмайдиган ҳол. Бироқ, айтишади-ку, баъзан таёқ ҳам милтиққа айланиб қолиши мумкин…
далее...»»
15.09.2016 Қарздан фақат уни тўлаб қутуласиз
АЖ (ижарага берувчи) ва хусусий корхона (ижарачи) 2015 йил январида нотурар жойни офис учун 10 ойга 20 млн сўмга ижарага бериш шартномасини туздилар. Шартномага кўра ижарачи ўтган ойдан кейинги ойнинг 5-кунидан кечиктирмай ижарага берувчи томонидан алоҳида тақдим этиладиган счётлар асосида ижара ҳақини киритиш ва коммунал хизматларга ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Ижарага берувчи жойни ижарачига бериши ва ундан бир маромда фойдаланиш учун зарур шароитларни яратиб бериши керак эди. 2015 йил августда тарафлар шартномани 1.09.2015 йилдан ўзаро келишув бўйича бекор қилишга қарор қилишди. Сентябрда эса ижарага берувчи ижарачига 2015 йил июль-августи учун 5 млн сўмлик ижара ҳақини тўлаш даъвоси билан мурожаат қилди. Бироқ рад жавоби олди. Ижарачининг фикрига кўра, шартномани бекор қилиш қарзни сўндириш мажбуриятини бекор қилади. Унинг важ-далилларига қўшилмаган ижарага берувчи 2015 йил сентябрида хўжалик судига қарз суммаси: 5 млн сўм асосий қарз, ижара ҳақини тўлашни кечиктирганлик учун 2 млн сўм пеня, 130 240 сўм давлат божи ва 7 200 сўм почта харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво билан мурожаат қилди.
далее...»»
15.09.2016 Агар пенсионер директор бўлса
Пенсия ёшига етиш деганда доим ҳам ҳақли равишда ҳордиққа чиқиш тушунилмайди. Иқтисодиётнинг барча соҳаларида пенсияни расмийлаштириб улгурган мутахассислар ишламоқда. Ҳатто уларнинг кўпчилиги раҳбарлик лавозимларини эгаллаган. Ишловчи пенсионерлар билан ташкилот, Пенсия жамғармаси ўртасидаги муносабатларда чалкаш ҳолатлар юзага келиб туради.
далее...»»
15.09.2016 Кичик бизнес таснифлагичига қандай ўзгартиришлар киритилди
2017 йил 1 январдан мамлакатимизда кичик бизнес субъектларининг янги таснифлагичи (24.08.2016 йилдаги 275-сон ВМҚ билан тасдиқланган) кучга киради. Амалдаги таснифлагичдан у нимаси билан фарқ қилади? Шарҳимизда таққослама таҳлил қиламиз.
далее...»»
15.09.2016 Трансферт нархларнинг солиқ муаммолари
Тадбиркорлик фаолиятини олиб боришда мазкур фаолият субъектлари ўртасида тузиладиган битимларнинг аҳамияти жуда катта. Битимларда ўрнатиладиган нархлар тадбиркорлик фаолияти натижасида олинадиган фойда бўйича солиқларнинг тўланишига ҳам бевосита таъсир кўрсатади. Мазкур мақолада биз ўзаро алоқадор ҳисобланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан бозор нархларидан фарқли тарзда белгиланадиган трансферт нархларни қўллашнинг оқибатлари ва мазкур иқтисодий воқеликни тартибга солиш масалаларини ёритишга ҳаракат қиламиз.
далее...»»
15.09.2016 Бошланғич ҳужжатни имзоламаслик оқибати
2016 йил 14 апрелда янги таҳрирдаги «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонун кучга кирди. Корхона бухгалтериясига етказиб берувчилар ва ижрочилар, харидорлар ва буюртмачилардан турли ҳужжатлар келиб тушади, улар (ҳисобварақ-фактуралар, юкхатлар, бажарилган ишлар далолатномалари, ишончномалар) моддий бойликларни қабул қилиш ва беришга асос бўлади. Кейинчалик текшириш чоғида ҳужжатни фақат раҳбар имзолаган, бош бухгалтер имзоси ўрнида эса «Бош бухгалтер назарда тутилмаган» деб кўрсатилганлиги аниқланиши мумкин. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун талабларини бузган ҳолда расмийлаштирилган ҳужжатни берган, шунингдек уни олган томонга нисбатан қандай жазо ёки молиявий санкциялар қўлланиши мумкин? Қаерда ва қайси ҳужжатда юқоридаги талаблар тартибга солинган, моддий бойликлар ва бошқаларни тегишли равишда қабул қилиш ва беришга асос бўлувчи, нотўғри расмийлаштирилган бошланғич бухгалтерия ҳужжатлари берилиши ва олинишида айбдор шахсларга нисбатан молиявий жарима миқдорлари белгиланган?
далее...»»
15.09.2016 Товар қайтарилганда солиқ базасига тузатиш киритамиз
Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни етказиб берувчи харидорнинг даъво хатига асосланиб бир ой аввал сотилган товарни брак деб тан олди. У товар қийматини харидорнинг банкдаги ҳисобрақамига қайтаришга қарор қилди. Брак товар етказиб берувчининг ҳисобига харидорнинг омборидан йўқ қилиш учун шаҳар ахлатхонасига олиб чиқилади. Етказиб берувчи брак қилинган товар қайтарилганда солиқ солинадиган тушумни камайтиришга ҳақлими, агар ҳақли бўлса, қайси ҳужжатлар асосида?
далее...»»
15.09.2016 Ходим билан ҳисоблашиш
Ходимнинг меҳнат ҳақи – ойига 550 000 сўм. Ишлаш даврида иш ҳақи миқдори ўзгармаган. Ходим 2.01.2016 йилда ишга қабул қилинган, 1.07.2016 йилда ишдан бўшатилган. Меҳнат таътилидан фойдаланмаган. Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси штат қисқариши муносабати билан бекор қилинган. Агар ходим ярим йил ишлаган ва штат қисқариши боис ишдан бўшатилган бўлса: 1) фойдаланилмаган таътил учун пуллик компенсация; 2) тегишли огоҳлантириш муддатини алмаштириш ҳақидаги томонларнинг келишувига кўра пуллик компенсация; 3) ишдан бўшатиш нафақаси қандай ҳисобланади?
далее...»»
15.09.2016 Дилердаги сим-карталар ҳисоби
Дилерлик шартномаси тузилди. Бош компанияга 50 та сим-карта учун 250 000 сўм ўтказилди (50 х 5 000 = 250 000). Дилерга 50 та сим-карта (250 000 сўмлик) келиб тушди, шундан 10 донасини дилер 50 000 сўмга нақд пулга сотди ва нақд пул маблағларини инкассация хизмати орқали банкка топширди. Натижада дилернинг асосий ҳисоб-китоб рақамига 50 000 сўм келиб тушди. Сўнг дилер 10 та сим-карта олиш учун ўзининг асосий ҳисобрақамидан 50 000 сўмни бош компанияга ўтказди. Кейинги ойда дилернинг асосий ҳисоб-китоб рақамига бош компаниядан ҳақ – 27 000 сўм келиб тушди. Мукофот сотилган 10 та сим-карта қўлланишига қараб ҳисобланади. Дилерлик шартномасига кўра сим-карталар сотилишини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш мумкин?
далее...»»
15.09.2016 Мажбуран бекор туриб қолишда харажатларни ҳисобдан чиқарамиз
Ёрдамчи пудрат қурилиш ташкилотида (ЯСТ тўловчиси) 20 киши, шу жумладан 10 нафар қурувчи ишчи, 5 нафар бўёқчи, 3 нафар сантехник, 2 нафар электрик ишлайди. Апрель–май ойларида бажарилган ишлар далолатномасига кўра барча ишчилар ишлаган. Июнда фақат 10 нафар қурувчи ишчи ишлаган, қолган 10 нафар ишчи учун иш ҳажми бўлмаган. Июнь ойининг якунларига кўра барча ишчиларга иш ҳақи ва тегишинча ЯИТ, суғурта бадаллари, ЖШДС ва ШЖБПҲ ҳисобланган. Қурилиш ташкилотида унинг айбисиз бекор туриб қолганда ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни қайси ҳисобвараққа (2010 ёки 9430) киритиш керак?
далее...»»
15.09.2016 Карта сақловчисини унинг эгаси билан адаштирманг
Ташкилотимиз янги корпоратив карточка сотиб олди ва унинг қийматини тўлади. Банк фақат қабул қилиш-топшириш далолатномасини берди. Корпоратив пластик картани материал сифатида кирим қилиш ва унга тўланган ҳақни ҳисобдан чиқариш керакми?
далее...»»
15.09.2016 Ишда овқатланиш
Чулки-пайпоқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи бизнинг МЧЖда 3 сменали узлуксиз суткалик меҳнатни ташкил этиш тартиби қўлланилади. Ишлаб чиқариш цикли узлуксизлиги муносабати билан меҳнат шартномасига кўра ёлланган ошпазлар ишлайдиган жамият ошхонасида ишлаб чиқариш ходимлари учун бепул овқатланиш (сменада бир марта овқатланиш) ташкил этилган. Корхона ошхонасида бепул овқатланиш ташкил этилганда бухгалтерия ҳисоби тартиби ҳамда корхона ва ходимлар учун солиқ оқибатлари қандай бўлади?
далее...»»
15.09.2016 «Совринли» солиқни ким тўлайди?
Фирма «Шчедрое лето» савдо белгисининг танловини ташкил этди ва 10 нафар финалистга (ходимларига эмас) совринлар – маиший техника тақдим этилди. Фирманинг танловда ўйналган совринларига қандай тартибда солиқ солинади?
далее...»»
15.09.2016 Ходим касал бўлганда моддий ёрдам беринг
Ходимимиз даволаниш учун моддий ёрдам сўраб ариза ёзди. 1. Солиқ кодексининг 179-моддаси бўйича имтиёзни даволаниш учун моддий ёрдамга қўлласа бўладими? 2. Моддий ёрдам даволаниш учун сарфланганини тасдиқловчи қандайдир ҳужжатларни тақдим этиш керакми? 3. Солиқ кодексининг 178-моддаси 16-бандига кўра ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ моддий ёрдамни тўлаш мумкинми? Ёки соғлиққа бошқача шикаст етганлиги деганда у меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ бўлганларигина тушуниладими?
далее...»»
15.09.2016 Назорат-касса машиналари: мақсади ва қўллаш тартиби
Маҳсулотлар, товарларни сотишда, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишда аҳоли билан пулли ҳисоб-китоблар барча юридик шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан назорат-касса машиналари мажбурий тартибда қўлланган ҳолда амалга оширилади.
далее...»»
15.09.2016 Солиқ сиёсати: ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим омили

Ўзбекистонда мустақиллик йилларида солиқ тизимини такомиллаштириш ҳамда соддалаштириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди. Бунда тараққиётнинг «ўзбек модели» дея дунё эътироф этаётган тадрижий ислоҳотлар муҳим омил бўлди. Натижада солиқ маъмурчилиги шаффофлигини таъминлаш, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилиш борасида муайян ютуқларга эришилмоқда. Зеро, аниқ мақсадларга йўналтирилган ҳамда изчил ҳаётга татбиқ этилган чора-тадбирлар иқтисодий мустақиллигимизни мустаҳкамлашда ғоят муҳим аҳамиятга эга.


далее...»»
14.09.2016 Как не пострадать при сносе жилья

Сегодня по всему Узбекистану расширяются дороги, строятся новые здания и сооружения и одновременно с этим идет снос старого жилья. Что делать в такой ситуации его собственникам?


далее...»»
14.09.2016 А был ли бартер?

ООО (продавец) и ЧП (покупатель) в марте 2016 года заключили договор купли-продажи непродовольственных товаров на 10 млн сум. По условиям договора покупатель в течение 5 банковских дней со дня подписания договора должен был предварительно оплатить 100% суммы и своевременно выполнил данное обязательство. Продавец должен был передать товар в течение 20 календарных дней со дня предоплаты. В начале мая 2016 года покупатель направил продавцу претензию с требованием поставить товар не позднее 7 дней со дня ее получения. Продавец ответил, что у него нет товара, так как импортер задержал поставку. Продавец предложил взамен товара оказать услуги по ремонту автотранспортных средств покупателя. Покупатель согласился, и стороны оформили данную операцию в виде отступного, подписав соответствующее соглашение. В июне 2016 года покупатель вновь обратился к продавцу с претензией. На этот раз он требовал расторгнуть соглашение и поставить товар либо вернуть уплаченные 10 млн сум. По мнению покупателя, была совершена бартерная безденежная сделка. Продавец отказался, указав, что подписанное сторонами соглашение об отступном не является бартерной сделкой. Не согласившись с доводами продавца, покупатель в июле 2016 года обратился в хозсуд с иском о признании соглашения об отступном недействительным и возмещении убытков на сумму 10 млн сум., взыскании госпошлины – 1 432 640 сум.* и 7 200 сум. почтовых расходов.


далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика