21.09.2016
Паспорт ўрнига яшаш гувоҳномаси
Мен РФ фуқаросиман, Тошкентда доимий равишда яшайман, пенсия оламан, ҳозирча кетиш ниятим йўқ. Тошкентда ўз квартирам ва доимий пропискам бор, қандай қилиб яшаш гувоҳномасини олишим мумкин? далее...»» |
21.09.2016
Ўзбекистонни танлайман
Мен бошқа давлат фуқаросиман. Ўзбекистонда доимий яшаб, унинг фуқаролигини олмоқчиман. Бунинг учун нима қилишим керак? далее...»» |
21.09.2016
Қандай қилиб экспортчи бўлиш мумкин
ЯСТ тўловчиси бўлган микрофирма (ХХТУТ бўйича коди – 16513) кредитга сотиб олинган янги технологик ускунада (5 йил ўтмаган) иккиламчи хом ашёдан шиша идиш (озиқ-овқат банкалари, бутилкалар ва парфюмерия флаконлари) ишлаб чиқаради. Экспортга ишлаб чиқаришни режалаштиряпмиз. Ушбу саволларимизга жавоб берсангиз: 1. Экспорт нимадан бошланади? 2. Товарни экспорт қилиш учун қандай ҳужжатларни қайси органларга тақдим этиш зарур? Экспорт контрактлари қаерда ва қандай рўйхатдан ўтказилади? 3. Экспортга қайси валютага сотиш керак? 4. Муваффақиятли экспорт қилганимизда бизга қандай солиқ солинади? далее...»» |
21.09.2016
Таътилда ҳам байрам ҳисобга олинади
Бу йил Ўқитувчи ва мураббийлар куни (1 октябрь) шанба кунига тўғри келади, у календарда дам олиш куни деб белгиланган. Бу кун менинг таътил давримга тўғри келар экан. Ташкилотимизда 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган. Бу кун йиллик меҳнат таътилимга қўшимча сифатида қўшиладими? Агар қўшилмаса, қандай меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида? далее...»» |
21.09.2016
Рағбатлантириш тарзидаги тўловлар – иш берувчининг хос ҳуқуқи
Мени пенсионер сифатида ёзнинг 2 ойига ишдан бўшатдилар. Ижодий олий ўқув юрти ходими сифатида кўп йил ишлаганим учун устама оламан. Сентябрдан мени яна ишга таклиф этдилар. Агар ишдан бўшаганимдан ишга қабул қилинган пайтимгача 2 ойу 3 кун ўтган бўлса, кўп йил ишлаганлик учун устама олишга ҳақли бўламанми? далее...»» |
21.09.2016
Жазоланганлар рағбатлантирилмайди
Апрель ойида меҳнат мажбуриятларимни ўз вақтида бажармаганлигим учун ҳайфсан эълон қилинди. Июнь ойида барча ходимлар қатори ҳеч қандай чегирмасиз мукофот олдим. Июль ойида ички меҳнат тартиби қоидаларига ўзгартиришлар киритилди. Мустақиллик куни муносабати билан барча ходимлар мукофотланган август ойида эса мендан мукофотнинг 50%и ушлаб қолинди. 1. Июль ойида ички меҳнат тартиби қоидаларига киритилган ўзгартиришлар апрель ойида чиқарилган ҳайфсанга нисбатан амал қиладими? 2. Иш берувчи меҳнат борасида жазоланиши сабабли ходимни давлат байрами муносабати билан бериладиган мукофотдан маҳрум қилишга ҳақлими? 3. Мени июнда мукофотдан маҳрум этмай, августда 50%ини ушлаб қолган иш берувчининг ҳаракатларини қандай баҳолаш мумкин? далее...»» |
21.09.2016
Директор бўлмоқчиман...
Ходим асосий иш жойида ходимларни танлаш бўйича менежер сифатида расмийлаштирилган. Ўриндошлик асосида микрофирмага директор бўлиб ишга кирмоқчи. Фирма айланмаси катта эмас, собиқ директор ойига 2–3 кун ишлаган. Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомда эса бир вақтнинг ўзида иккита раҳбарлик лавозимида ишлаш тақиқланиши қайд этилган. Бироқ ходимларни танлаш бўйича менежер лавозими раҳбарлик лавозими деб ҳисобланмайди. Ўриндошлик асосида директор бўлиб ишга кирса бўладими? Бу қонунбузарлик ҳисобланмайдими? далее...»» |
21.09.2016
Лицензияни ташувчи олади
Биз вагонларни мулк қилиб сотиб олдик ва уларда юк ташимоқчимиз. Маҳаллий темир йўлда ташиш ўз эҳтиёжлари учун амалга оширилганда лицензияланиши керакми? далее...»» |
21.09.2016
Жамоатчилик назорати – демократия кўзгуси
Пойтахтимизда «Жамоатчилик назорати – давлат бошқарувида иштирок этишнинг шакли сифатида: миллий амалиёт ва халқаро тажриба» мавзуида халқаро семинар бўлиб ўтди. далее...»» |
21.09.2016
Трансферт нархларни тартибга солиш: халқаро тажриба
«СБХ»нинг ўтган сонида трансферт нархларнинг тушунчаси ва улардан ўзаро алоқадор шахслар томонидан солиқларни тўлашдан қочиш учун фойдаланиш ҳолатлари ҳамда бундай ҳолатга қарши курашиш учун трансферт нархларни назорат қилишни ҳуқуқий тартибга солишнинг аҳамияти тўғрисида фикр юритган эдик. Бугунги мақоламизда трансферт нархларни тартибга солиш бўйича халқаро ташкилотлар фаолияти ҳамда баъзи давлатларнинг мазкур соҳадаги қонунчилиги тўғрисида фикр юритилади. далее...»» |
21.09.2016
Текин улуш
МЧЖ шаклидаги қўшма корхонанинг (хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона) иккита муассиси бор. Улардан бири – норезидент юридик шахс ўз улушини иккинчи муассис – ЎзР резиденти бўлган жисмоний шахсга текинга бермоқчи. Натижада резидент жисмоний шахс 100 фоизли улуш билан ягона муассисга айланади. Норезидент юридик шахс МЧЖдаги улушини резидент жисмоний шахсга текинга берганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? далее...»» |
21.09.2016
Қарз автомобиль билан қопланса
МЧЖнинг ягона муассиси (Ўзбекистон резиденти) устав капиталини 272 000 000 сўмдан 10 000 000 сўмгача камайтирди. МЧЖ (ЯСТ тўловчиси) муассис олдида қарздор бўлиб қолди. Унга бу қарзни асосий воситалар (автомобиль) билан, қолдиғини пул билан тўлаш ҳақида қарор қабул қилинди. Автомобилнинг баланс қиймати – 49 224 758,6 сўм. Жамғарилган эскириш – 8 204 126,4 сўм. 1.08.2016 йилдаги ҳолатга кўра қолдиқ қиймати – 40 200 219,56 сўм. 1. Устав фонди камайтирилиши натижасида МЧЖ муассиси олдидаги қарзни қоплаш учун автомобилларни қандай баҳолаш керак? 2. Бу ҳолда МЧЖ ва жисмоний шахсга қандай тартибда солиқ солинади? 3. Автомобилларни нотариусда қайта расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни ким зиммасига олиши керак? Уларнинг миқдори қанча бўлади? далее...»» |
21.09.2016
Жисмоний шахснинг барча даромадларини ҳисоботда акс эттиринг
МЧЖ (ЯСТ тўловчиси) ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун шахсий мол-мулкни олди-сотди шартномалари бўйича жисмоний шахслар – ЎзР резидентларидан мунтазам равишда сотиб олади. Ҳужжатлар пакети: шартнома, жисмоний шахснинг паспорти нусхаси ва СТИР йиғилади. Мол-мулк олингандан кейин қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзоланади (чунки жисмоний шахсда ҳисобварақ-фактура йўқ). Амалда харидор ҳисобланамиз, жисмоний шахслар эса етказиб берувчилардир. Фойдаланишда бўлган шахсий мол-мулкни сотиб олишимиз сабабли пулни уларнинг шахсий пластик карталарига ўтказамиз, ЖШДС солмаймиз. Корхона фойдаланишда бўлган шахсий мол-мулкини сотиб оладиган жисмоний шахслар бўйича ҳисобот топшириши зарурми? Агар зарур бўлса, қандай ҳисоботни қайси муддатда топшириши керак? далее...»» |
21.09.2016
ЭКИҲ ўзгарганда савдо йиғими
Алкоголли маҳсулотнинг чакана савдоси билан шуғулланувчи юридик шахс ДСИга Товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар ҳисоб-китобини топширади. Ушбу Ҳисоб-китобда йиғим суммаси энг кам иш ҳақига каррали миқдорда ойма-ой акс эттирилади. Маълумки, ушбу йиғимнинг бир қисми, масалан 5%и рухсат гувоҳномасини берганга, қолган қисми, яъни 95%и эса ДСИга ўтказилади. 1. ДСИга топшириладиган Товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар ҳисоб-китобидаги йиғим ставкасида 5 ЭКИҲ (шаҳарлардаги йиғим миқдори) кўрсатилиши керакми ёки 4,57 ЭКИҲ (йиғимнинг 95%и)? 2. Биз йиғимнинг белгиланган суммасини олдиндан тўлаб, Ҳисоб-китобни топширдик. ЭКИҲ ўзгарганда аниқлаштирилган Ҳисоб-китобни қайта топшириш ва йиғим суммасида юзага келган фарқни тўлаш керак бўладими? далее...»» |
21.09.2016
Лизинг шартномасини бекор қилиш оқибатлари
Лизинг компанияси (ХХТУТ бўйича коди – 96190) ЯСТ тўловчиси ҳисобланади. Асосий фаолият тури – юридик шахсларга бинолар, юк машиналари, махсус техника ва бошқаларни узоқ муддатли лизингга бериш. Ушбу фаолиятдан фоизлар кўринишида олинадиган даромадлар Президентнинг 10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сон қарорига мувофиқ солиқлардан озод этилган. Олинадиган қўшимча даромадлардан 6% миқдорида (2016 йилда – 5%) ЯСТ тўланган. Фаолият жараёнида қуйидаги ҳолат юзага келди: лизинг олувчилардан бири амалдаги шартнома бўйича лизинг тўловларини тўлай олмайди. Шу жумладан ҳисобланган фоизлар – 200 минг сўм, лизинг шартномасининг асосий суммаси – 1 000 минг сўм, лизинг жадвалига кўра тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги учун пеня – 10 минг сўм (рақамлар шартли равишда олинган). Лизинг олувчидан лизинг объектини олиб қўйиб, уни 1 400 минг сўмга сотиб олишга тайёр бўлган бошқа ташкилотга (харидорга) олди-сотди шартномасига кўра сотишга қарор қилинди. 1. ВМнинг «2016–2020 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, лизинг бўйича хизматларни кўрсатувчи ташкилотлар учун солиқ имтиёзлари берилмоқдами? 2. Ҳисобланган фоизлар ва пеня билан қандай йўл тутиш керак? 3. Қайтарилган объектнинг реализация қилиниши улгуржи фаолиятга кирадими? Улгуржи фаолиятга лицензия олиш талаб этиладими? 4. Олиб қўйилган лизинг мол-мулки реализация қилинганда бошқа даромад сифатида ЯСТ бўйича базага қайси сумма киритилиши керак? далее...»» |
21.09.2016
Воситачи орқали импорт
А корхона Б корхона билан воситачилик шартномасини тузди. Шартномага кўра Б корхона А корхона учун сотиб олинадиган хом ашё материаллари ҳақини чет эллик етказиб берувчига валюта суммасида тўлайди. А корхона Б корхонага сўмда ҳақ тўлайди. Шартнома шартларига кўра А корхона Б корхонага шартнома тузилган кунда МБнинг тўлов кунидаги курси бўйича 100% олдиндан ҳақ тўлади, хом ашё материаллари эса 2 ойдан кейин бошқа курсда келиб тушди. Воситачи хорижий валютага сотиб олган хом ашё материалларини комитент корхона қайси ҳужжатлар асосида ва қандай курс бўйича ҳисобга қабул қилади? Комитент воситачилик шартномаси бўйича операцияларни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириши лозим? далее...»» |
21.09.2016
Фирмага даромад, муассис ҳам хурсанд
Корхонамиз (ЯСТ тўловчиси) автомобиль сотиб олди. У корхона балансида ҳисобга олинган, унга эскириш ҳисоблаб ёзилади. Ундан асосан муассис шахсий қатнов учун фойдаланади, ўз ҳисобидан ёқилғи қуйдиради. Муассис корхона ходими ҳисобланмайди. Агар корхона автомобилидан ташкилот муассиси фойдаланса ва унга ёқилғи қуйдирса, бензин сарфи ҳисобини юритиш зарурми, йўл варақаларини расмийлаштириш шартми? далее...»» |
21.09.2016
Тутамай ўчди
Республикамизда тамаки маҳсулотларига акциз маркаларини қўллаш шу турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, импорт қилиш, сақлаш, ташиш ва сотиш устидан давлат назоратини ўрнатишда, шунингдек мазкур товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яширин тарзда ишлаб чиқарилиши ёхуд четдан ноқонуний равишда олиб келинишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. далее...»» |
21.09.2016
Яшириб янглишди
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда тилла ва заргарлик буюмларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний тарзда олиб ўтилишига қарши чора-тадбирлар давом эттирилмоқда. далее...»» |
21.09.2016
Оширганлик учун ҳақ тўлаш зарур
Қозоғистондан «Мерседес» автомашинасининг фойдаланишда бўлган ўриндиқлари комплектини олиб келмоқчиман. Қандай қилиб ҳаммасини қонуний қилиш мумкинлигини, божхонада расмийлаштириш қанчага тушишини айтиб берсангиз. далее...»» |