Norma.uz
Публикации
03.11.2017 Шартномага кўра ҳисоб-китоб
Бизнинг МЧЖ кичик бизнес субъекти ҳисобланади, умумбелгиланган солиқларни тўлайди, телекоммуникациялар (Интернет, телефония, телевидение) хизматларини кўрсатади. Президентнинг 2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон Фармони асосида телекоммуникация хизматларини сўмда тарифлашга ўтдик. МБнинг $1 = 4 210,35 сўм этиб қайд этилган курсини қўллаган ҳолда 31.08.2017 йилдаги ҳолатга кўра абонентлар билан солиштириш далолатномаларини имзоладик. Валютада тарифлаш ўрнига сўмда тарифлашга ўтилганлиги тўғрисида қўшимча келишувлар имзоланди. Абонент 2017 йил бошидан хизматларимиздан фойдаланиб келаётган эди. Августда шартномани бекор қилиш ва узиб қўйиш тўғрисидаги хат асосида у билан $1 = 4 210,35 сўмлик курсда 31.08.2017 йилдаги ҳолатга кўра солиштириш далолатномаси имзоланган. Олдиндан тўланган фойдаланилмаган сумма худди шу курсда 29.09.2017 йилда қайтарилган. Бироқ мижознинг айтишича, биз уни МБнинг 29.09.2017 йилдаги ҳолатга кўра курси бўйича қайтаришимиз керак экан. Хорижий валютадаги нархлар ва тарифлар сўмга ўтказилиши сабабли абонент билан ўзаро ҳисоб-китобни қандай ва қайси курс бўйича амалга ошириш керак?
далее...»»
03.11.2017 Тугатиш чоғида муассис билан ҳисоблашиш
МЧЖнинг (ЯСТ тўловчи) муассиси 2 та: жисмоний шахс ва хусусий ишлаб чиқариш корхонаси. Аввал МЧЖ иштирокчилари УФни кўпайтириш ҳақида қарор қабул қилдилар. Муассис-жисмоний шахс ишлаб чиқаришда фойдаланилган материалларни УФга ҳисса сифатида киритди. Материаллар 4610-счётда қайд этилган. УФга қўшимча ҳиссалар тўлиқ қўшилмаганлиги сабабли ҳокимликда УФнинг кўпайтирилиши рўйхатдан ўтказилмади. Айни пайтда ушбу корхонани тугатиш тўғрисидаги муассисларнинг қарори қабул қилинди, бироқ муассис-жисмоний шахс олдида қарз юзага келди. 1. Корхона муассис олдидаги қарзни қандай сўндириши мумкин? Корхонада қандай солиқ оқибатлари юзага келади? 2. Ушбу вазиятни бухгалтерия ҳисобида қандай қилиб тўғри акс эттириш мумкин?
далее...»»
03.11.2017 Ўз вақтидаги таъсир чоралари – қарзлардан ҳимояланиш усули
ЯСТ тўловчи бизнинг МЧЖ 2017 йил 10 мартда товарларни сотиб олиш учун олди-сотди шартномасини тузган. 14 мартда олдиндан тўлов – шартнома суммасининг 21%и ўтказилган. 22 майда шартнома суммасининг фақат 10%ига ҳисобварақ-фактура бўйича товар олинган. Олдиндан тўловнинг қолган 11%и 43-счётда берилган аванслар сифатида ҳисобга олинади. Президентнинг 12.05.1995 йилдаги ПФ-1154-сон Фармони 2-бандига мувофиқ, товарлар амалда жўнатилган кундан бошлаб 90 кун ўтгандан кейин, етказиб берилган товарлар, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар учун маблағлар келиб тушмаганлиги муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзи деб ҳисобланади. 1. Ушбу Фармонга амал қилган ҳолда етказиб берувчиларга берилган авансни дебиторлик қарзи деб ҳисобламаслик мумкинми? 2. Олдиндан тўловнинг қолган суммаси (11%) муддати ўтган дебиторлик қарзи (90 кундан кейин) ҳисобланадими? 3. Ушбу суммани солиштириш далолатномасига кўра муддати ўтган дебиторлик қарзи сифатида ЯСТ бўйича ҳисоботда кўрсатиш керакми?
далее...»»
03.11.2017 Асосий воситани тугатамиз
Ноль даражали қолдиқ қийматга эга асосий воситаларни тугатишда уларни қайта баҳолаш суммасида фойда мавжуд. Буни ЯСТ тўловчи корхонанинг солиқ ва молиявий ҳисоботида қандай акс эттириш керак?
далее...»»
03.11.2017 НКМсиз электрон тижорат
Сотувчи (ЯТТ ёки юридик шахс) касса аппарати воситасида чакана савдо қилади. Интернет-дўкон орқали ўз товарларига буюртмалар қабул қилиб, уларни мижозларнинг уйига етказиб беришни ташкиллаштирмоқчи. Масалан, товарлар интернет-дўкон орқали сотилганда сотувчи буюртмани олиб, кассага аввал ўзининг нақд пул маблағларини киритади, тегишинча, буюртма берилган товар учун чек уради, товарни чек билан бирга харидорнинг уйига олиб боради ва жойнинг ўзида ундан нақд пул олади. Мижозлар билан шу тариқа ўзаро ҳисоблашиш чизмасини қўллаш мумкинми, бу қонунбузарлик бўлмайдими?
далее...»»
03.11.2017 Авиачипталар реализациясининг солиқ оқибатлари
Авиачипталарни реализация қилувчи агентлик (умумбелгиланган солиқларни тўловчи) «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК агенти ва хорижий авиаташувчиларнинг авиачипталарини реализация қилувчи бошқа агентликларнинг ёрдамчи агенти ҳисобланади. Мижозларни жалб этиш учун корхонамизда олиниши лозим бўлган 5% миқдоридаги воситачилик ҳақидан миллий авиакомпания авиачипталарини харид қилувчиларга 3,5% миқдорида чегирмалар тақдим этиш ҳақида буйруқ чиқарилди. Бухгалтерия ҳисобида чегирма 9050-счётига киритилади. Авиачипталарнинг харидорларига тақдим этилган чегирмалар фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи солиш объекти ҳисобланадими?
далее...»»
02.11.2017 Суткалик харажатларни тўлаш: шартлар, асослар, жавобгарлик
Ходим 2017 йил 1–10 август кунлари Москвада ўтказиладиган Халқаро кўргазмада иштирок этиш учун хизмат сафарига юборилган. 1. Хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги буйруқда суткалик харажатлар тўланиши ҳақида ҳеч нима дейилмаган бўлса, бухгалтер уларни ҳисоблаб ёзиши керакми? 2. Суткалик харажатлар тўланмаган бўлса, шу муносабат билан қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин? 3. Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари гувоҳномаси керак бўладими?
далее...»»
02.11.2017 Мезонларга мувофиқ келасизми – имтиёзни қўлланг
Ташкилот тикувчилик ишлаб чиқариши билан шуғулланади ва Президентнинг 21.12.2016 йилдаги ПҚ-2687-сон қарорига мувофиқ имтиёздан фойдаланиши мумкин. I ва II чораклар учун ЯСТ бўйича ҳисоботлар топширилган, солиқ ҳам тўланган. Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона сифатида 4.08.2017 йилда ДСИга Низом (АВ томонидан 31.03.2009 йилда 1932-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тасдиқланган шаклда имтиёзлар олиш учун ариза юборилган. Биздан уни қабул қилиб, бу билан имтиёзга ҳақли эканимизни тасдиқлаганлар. 2017 йил I ва II чораклари учун қайта ҳисоб-китоб жўнатсам – имтиёзни кеч қўллаганимни рўкач қилиб, уни қабул қилмаяптилар. 2017 йил III чорагидан бошлаб имтиёзни қўллашим мумкинлигини айтдилар. Фақат III чорак учун экан, 9 ой учун эмас. Низомда имтиёз ариза топширилган кундан бошлаб қўлланиши ва уни 1.01.2017 йилдан қўллаш мумкин эмаслиги ҳақида банд йўқ. Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқариш тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китоб эса бутун йил учун топширилади. У йиллик ҳисобот билан бирга тақдим этилади. Корхона имтиёзни қўллаш тўғрисидаги аризани III чоракда тақдим этган бўлса, Президентнинг ¬ПҚ-2687-сон қарори асосида 2017 йилнинг I ва II чораклари учун ЯСТ бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми?
далее...»»
02.11.2017 Текинга олинганига имтиёз татбиқ этилмайди
Корхона асбоб-ускуналарнинг битта комплектини текинга олиб кирди. Асбоб-ускуналарнинг бошқа комплекти учун ҳали ҳисоб-китоб қилинмади. 1. Корхона Низомда (АВ томонидан 25.08.2017 йилда 2918-сон билан рўйхатдан ўтказилган) кўрсатилган, текинга олинган импорт асбоб-ускуналар бўйича ЯСТга доир имтиёзни қўллашга ҳақлими? 2. Импорт асбоб-ускуналар учун ҳисоб-китоб қилинмаган бўлса, ЯСТ бўйича имтиёз қўлланадими?
далее...»»
02.11.2017 Текинга олинганига имтиёз татбиқ этилмайди
Корхона асбоб-ускуналарнинг битта комплектини текинга олиб кирди. Асбоб-ускуналарнинг бошқа комплекти учун ҳали ҳисоб-китоб қилинмади. 1. Корхона Низомда (АВ томонидан 25.08.2017 йилда 2918-сон билан рўйхатдан ўтказилган) кўрсатилган, текинга олинган импорт асбоб-ускуналар бўйича ЯСТга доир имтиёзни қўллашга ҳақлими? 2. Импорт асбоб-ускуналар учун ҳисоб-китоб қилинмаган бўлса, ЯСТ бўйича имтиёз қўлланадими?
далее...»»
02.11.2017 Маҳаллийлаштириш лойиҳаси бўйича имтиёз берилганда энг кам ЯСТ
Ишлаб чиқариш корхонаси бир неча турдаги маиший техникани ишлаб чиқаради. Корхона 2017 йил июлдан бошлаб бир турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш бўйича Тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритилди. Ўша пайтдан буён божхона тўловлари бўйича имтиёзлар, 2017 йил августдан – ЯСТ бўйича имтиёзлар қўлланади. 1. Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг маҳаллийлаштирилиши билан боғлиқ имтиёз олганда ЯСТнинг энг кам миқдори қандай ҳисобланади? 2. Бошқа даромадларга қандай ставкада солиқ солинади?
далее...»»
02.11.2017 АЁҚШнинг воситачилик хизматлари: ҳисоб ва солиқ солиш
Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси бензинни чакана сотиш билан шуғулланади. Бундан ташқари, воситачилик шартномаси бўйича олинган дизель ёқилғисини сота бошладик. Воситачилик шартномаси бўйича олинган дизель ёқилғисини сотиш чоғида АЁҚШ қандай солиқларни тўлаши керак? Дизель ёқилғисининг сотилиши бухгалтерия ҳисобида қандай проводкалар билан акс эттирилади?
далее...»»
02.11.2017 Солиқсиз даромад
Корхонамиз чорвачилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан шуғулланувчи янги ташкил этилган ташкилотнинг айланма маблағларини тўлдириш учун фоизсиз молиявий қарз берди. Қарз олувчи корхона – МЧЖ шаклидаги қўшма корхона. Устав фонди – 800 000 АҚШ доллари, шундан хорижий инвесторнинг улуши – 50%. МЧЖ Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманида жойлашган. Президентнинг 18.01.2017 йилдаги ПҚ-2731-сон қарорига мувофиқ, корхона 2017–2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш давлат дастурига киритилган. Қарз олувчи ягона ер солиғи тўловчиси ҳисобланса, фоизсиз қарз олиши чоғида қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
далее...»»
02.11.2017 Улушни сотиб олиш ва унинг оқибатлари
ҚК МЧЖ ва хорижий юридик шахс МЧЖ муассислари ҳисобланади. МЧЖ устав фондидаги улушлар: ҚК МЧЖда – 49%, хорижий муассисда – 51%. ҚК МЧЖ устав фондининг 51%и миқдоридаги улушни номинал қиймати бўйича ЭАВда сотиб олиши ҳақида қарор чиқарилди, шундан кейин ҚК МЧЖ ва МЧЖни қўшиб юборишга қарор қилинди. УФдаги улушни хорижий муассисга тўлашга доир битимга қандайдир солиқлар солинадими? У бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
далее...»»
02.11.2017 Ишдан бўшатиш нафақасисиз ишдан бўшатилсин
Корхонада кўп йил ишлаган ходим ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаяпти. Қандай ҳолларда ишдан бўшаганда ишдан бўшатиш нафақасига ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорида ЖШДС солинмайди?
далее...»»
02.11.2017 Ўриндошларга тўловлар: солиқ солиш хусусиятлари
Ходим ойига 720 минг сўмлик маош тўланадиган жойда ўриндошлик асосида ишлайди. 2017 йил февралда корхона ходимнинг ўғли олий ўқув юртида ўқиши учун 3 000 минг сўм ўтказди, тўланган суммани кейинчалик ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолади. Ходимнинг аризасига кўра унинг иш ҳақидан ҳар ойда қарзни сўндириш учун 500 минг сўмдан ушлаб қолинмоқда. Ўриндошлик асосида ишловчи ходим иш ҳақининг бир қисмини ўғлининг ЎзРдаги олий ўқув юртида ўқиши учун қарзни сўндириш ҳисобига йўналтираётган бўлса, ЖШДС ва ШЖБПҲни қандай ҳисоблаш керак?
далее...»»
02.11.2017 Эр хотини учун чегирма олмайди
Ходимимизнинг хотини Фарғона политехника институти магистратурасида тўлов-контракт асосида ўқийди. У контракт пулини тўлаш учун 1 йилга кредит шартномасини расмийлаштириб, уни тўлади. Ходимимиз аёлининг ойлик кредит суммасини ўзининг иш ҳақидан тўлаши ҳақида ариза топширди. Шу муносабат билан ЖШДС ушлаб қолишдан уни озод қилишни сўрамоқда. Аёлининг магистратурадаги ўқиш ҳақини тўлаш учун олинган кредитни сўндиришга йўналтириладиган ходимнинг иш ҳақидан ЖШДС ушлаб қолмаса бўладими?
далее...»»
02.11.2017 Қурилиш соҳасидаги ҳисоб
ЯСТ тўловчи корхона биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқаради (асосий фаолият тури). Бир вақтнинг ўзида фаолият турларини кенгайтириш мақсадида бино қурмоқда. 1. Аниқлаштирилган Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китобини қачон топшириш керак – ер участкасига кадастр олаётгандами ёки ҳокимлик ер участкасини ажратаётгандами? 2. Бино қурилиши билан бевосита боғлиқ электр энергияси, сув, топография ва геология ишларига доир харажатларни 0810-«Тугалланмаган қурилиш» счётига киритиш мумкинми? 3. Ўз эҳтиёжлари учун бинони қуриш ишлари ҳисобга олиниши тартиби қайси норматив ҳужжат билан белгиланган?
далее...»»
02.11.2017 Авиакассаларда ҳисоб юритишдаги муаммолар
Авиакассада бош бухгалтер бўлиб ишлаётганимга 5 йилдан ошди. Хорижий авиакомпаниялар, шунингдек «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК авиачипталарини сотамиз. Бошқа авиакассаларнинг бош бухгалтерлари билан мулоқотда ушбу соҳада кўп учрайдиган хатоларга тўқнаш келганман. Уларнинг энг кенг тарқалганлари ҳақида ушбу мақолада сўзлаб бераман.
далее...»»
02.11.2017 Энергетик ичимлик: қувват бағишлайдими ёки «ўлат» етаклайдими?
Энергетик ичимлик?! Нима у, дейсизми? Тўғри, бизнинг ёшдагилар (одатда, қирқдан ошганлар) балки бу ичимлик нималигини яхши билмас. Лекин ёшларимизнинг аксарияти энергетик ичимлик нима эканлигини билади, баъзилар эса уни ҳатто истеъмол қилувчи одам сифатида ҳам яхши танийди. Қизиғи шундаки, порталда жойлаштирилган қонун лойиҳаси бу ичимликни айнан 18 ёшга тўлмаган шахсларга сотишни тақиқлашни таклиф этмоқда. Қонун лойиҳасининг аҳамияти, қанчалик долзарблиги ҳақида билиш учун биз унинг ишлаб чиқувчилари – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан учрашдик. «Миллий тикланиш» демократик партияси аъзолари Шуҳрат Тўхтабоев ва Акмал Умирзоқов лойиҳани ишлаб чиқиш бўйича бевосита ташаббус кўрсатганлардан.
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика