04.12.2024
Алоҳида кириш рухсат этилади
Кўп квартирали уйда яшовчи турар жойни нотурар жойга қайта тузди ва унда заргарлик устахонаси ташкил этишни қарор қилди. Кўп қаватли нотурар жойларда жойлашиш учун рухсат этилган фаолият турлари рўйхати бунга имкон беради. Шунга қарамай, қўшнилар билан низолар келиб чиқмаслиги учун тадбиркор қўшнилардан ёзма розилик олди. Уларнинг кўпчилиги қарши бўлмадилар. Нотурар жой эгаси ваколатли органларга мурожаат қилди, рухсат берувчи ҳужжатларни олди, жумладан нотурар жойга алоҳида кириш эшиги ва соябонли пиллапояга ҳам рухсатнома олди. Барчаси тайёр бўлгач, қўшниларнинг бир қисми кутилмаганда қарши чиқиб қолишди ва ҳаммасини асл ҳолига қайтаришни талаб қилишди. Буни эса уйнинг олд қисми уларнинг умумий мулки ҳисобланиши ва алоҳида кириш олд қисмнинг яхлитлигига ва уйнинг эстетик кўринишига путур етказиши билан асослашди. Мазкур ҳолатда тадбиркор турар жой мулкдорларининг ҳуқуқларини бузадими? далее...»» |
04.12.2024
Мутлақ фойдаланиш ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга қарши
Кўп квартирали уйдаги жой мулкдори бошқарув органига мурожаат қилиб, умумий мулкнинг бир қисмини мутлақ фойдаланишга беришни сўради. Бу нима, қандай шартларда ва қайси НҲҲга мувофиқ берилиши мумкин? далее...»» |
04.12.2024
Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ва улардаги бино-иншоотлар қонун билан эътироф этилади
Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги Қонунни (5.08.2024 йилдаги ЎРҚ-937-сон) имзолади. Миллионлаб оилаларни қамраб олганлиги сабабли ушбу масаланинг ҳал этилишини кўплаб фуқаролар кутган эдилар, деб хабар беради https://president.uz. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда 3 миллион 600 мингдан ортиқ ер участкаларининг ҳуқуқий ҳужжатлари мавжуд эмас ёки тўлиқ расмийлаштирилмаган. далее...»» |
04.12.2024
Биринчи навбатда қонун кейин реновация
«Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жамоат муҳокамасига қўйилган вақтда, Тошкент шаҳар ҳокими пойтахтнинг олтита туманида – Мирзо Улуғбек, Сергели, Шайхонтоҳур, Чилонзор, Яшнобод ва Яккасарой туманларида реновация лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилган эди. Ҳокимнинг қарорида кўрсатилган туман ва ҳудудларда кенг кўламли қурилиш ишларини ўтказиш назарда тутилган. Янгиланиши лозим бўлган объектлар белгиланган. Эски кўп қаватли биноларни бузиб, уларнинг ўрнига инвесторлар янги биноларни қуриши режалаштирилган. далее...»» |
04.12.2024
Қонун доирасидан ташқарида
Кўп қаватли уйларда яшовчилар бугунги кунда уй бошқарувини УМШдан БКга ўтказиш даҳмазасининг оқибатларини бошдан кечирмоқдалар. Кўпинча бу босим остида, қонунни қўпол равишда бузган ҳолда, уйда яшовчиларнинг розилигини олмасдан ва ҳатто уларни хабардор қилмасдан амалга оширилган. Натижада, ваъда қилинган профессионал бошқарув бундай ҳолатларда жиддий муаммоларга олиб келди. Фуқароларнинг мурожаатларига қараганда, уларнинг уйларига коммунал хизмат соҳасидан йироқ бўлган ва ноҳалол кишилар келгани далил-исботи талайгина. Бу уй-жой фондининг техник ҳолатига реал таҳдид бўлиб, ободонлаштирилган уйда яшаш умидини пучга чиқаради. Уйда яшовчиларга ўз қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш осон бўлмайди. Ваколати кўпинча шубҳа остида бўладиган бошқарувчилардан ташқари, уй аҳлини БКга мажбуран киритган шахслар томонидан кўп квартирали уй-жой фондини бошқарувчи, назорат қилувчи, қўллаб-қувватловчи катта бир гуруҳга тўқнаш келишга тўғри келади. Афсуски, улар кўпинча ўзларини оддий халқдан узоқроқ олиб юрадилар. Ўзлари келтириб чиқарган муаммоларга кўз юмишади. Уй аҳли ижтимоий тармоқларга, «Норма» газетасига мурожаат қиладилар, уйларда юзага келган вазиятни ҳал этишда кўмак сўрайдилар. Биз «Норма» газетаси ўқувчиси Юрий Марченконинг ушбу мавзудаги хатини эълон қиламиз. далее...»» |
04.12.2024
Ҳокимият «рози», вазирлик «қарши»
Ёзнинг айни чилласида кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасини ларзага келтирган янги ташаббуслар яна авж олди. Бундай кампанияларни ўйлаб топишда тажриба орттирган ҳокимият кўп қаватли уй-жойларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган янги кампанияни бошлашга улгурмай қолди. Гап БКларни умумий мол-мулкни сақлашга оид мажбурий тўловлар бўйича мулкдорларнинг дебиторлик қарзларини ҳисобдан чиқаришга мажбурлаш ҳақида бормоқда. Бундай фармойишлар пойтахт ва республиканинг бошқа ҳудудлари ҳокимиятларидан келиб тушди. Бундай хатти-ҳаракатларни назарда тутадиган қонуний асослар йўқ. Бу бошқарув органлари ишига аралашишдан бошқа нарса эмас, бу эса уй-жой соҳасини оғир оқибатларга олиб келиши мумкин эди. далее...»» |
04.12.2024
2024 йил декабрда қандай дам оламиз
Йил охири – бухгалтерда иш қайнаб кетади: компаниядаги ҳар бир сўмни текшириш, етишмаётган ҳужжатларни тўплаш, яна солиқларни тўлаш ва ҳисоботларни хатосиз топширишни унутмаслик керак... Cизга бу мураккаб даврни соддалаштириш учун декабрдаги иш кунлари ҳақида муҳим маълумотларни тайёрладик. Ҳаммасига улгуриш учун вақтни олдиндан режалаштиринг! далее...»» |
04.12.2024
Кадрлар хизматининг 2024 йил декабрь ойидаги устувор вазифалари
Йил якуни ташкилот фаолиятида муҳим давр ҳисобланади. Бу даврда ўз фаолияти натижаларини таҳлил қилиш ва баҳолаш, ҳисобот тузиш ва бошқа бир қатор вазифаларни бажариш зарур. Йилнинг самарали якунланиши ташкилотнинг, шу жумладан кадрлар хизматининг ҳам, келгуси йилда янги мақсадларни ўзлаштиришга тайёрлиги ва самарадорлигини таъминлайди. Кадрлар бўлимининг 2024 йил декабрь ойидаги устувор вазифалари нималардан иборат? далее...»» |
04.12.2024
Ўғлим ҳам, қизим ҳам мен билан ишлай оладими?
1. Корхонадаги меҳнат фаолиятим учун охирги марта 2021 йил 10 декабрь ҳолатигача меҳнат таътилидан фойдаланганман. II гуруҳ ногирониман. 2021 йил 11 декабрь – 2022 йил 10 июнь ҳолатигача ярим йиллик меҳнат таътилига чиқмоқчи эдим. Кўрсатилган вақт учун меҳнат таътилига чиқа оламанми? 2. Корхонамизда 18 та ходим ишлайди. Мен молиялаштириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлайман, қизим шу корхонада умумий бўлим етакчи мутахассиси бўлиб ишлайди, унга вақтинча ходимлар бўйича инспектор бўлиб ишлаш ҳам юклатилган. Бу йилдан бошлаб корхонада янги лавозим – ходимлар бўйича мутахассис лавозими ташкил қилинди. Шу лавозимда ўғлим ишлаши мумкинми? далее...»» |
04.12.2024
Шартли чиқариб юборилган товарлар
Бизга товарларни шартли чиқариб юборишга расмийлаштиришни тавсия қилишди, улар бундай расмийлаштириш учун тўғри келар экан. Илгари буни қўлламаганмиз. Бу қандай тартиб эканини тушунтириб берсангиз. У қандай ҳолатларда қўлланилади? далее...»» |
04.12.2024
Солиқ қўмитаси ваколатида
Жорий йилнинг 1 апрелидан транспорт воситаларини олиб кириш (импорт) тартиби ўзгариши муносабати билан импорт қилинадиган автомобилларга божхона юк декларацияларини (БЮД) расмийлаштириш жараёнлари ҳам ўзгарди. Масалан, ИМ-74 режимидаги БЮД корхона номига расмийлаштирилади, ИМ-40 режимидаги БЮД эса фуқаро билан кетма-кетликда 8-катак тартибида белгиланиши бўйича (топшириқ бўйича) олувчи томонидан расмийлаштирилади. Божхона йиғими ва божи корхона томонидан тўлиқ тўланади. Асосий тушунмовчилик шундан иборатки, корхона тўлаган бож ва йиғимлар (ҚҚС суммалари ҳам киради) божхона солиштирма далолатномасида кўрсатилган (кўринмайди), лекин электрон солиқ хизматлари ҚҚС бўйича дастур ҳисоботида автоматик ҳолда акс этмайди (шаклланмайди). Натижада божхонага тўланган ҚҚС суммаси ҳисобга олинмасдан қолмоқда. Сиздан ушбу жараёнларда расмийлаштирилган БЮДлар қанчалик тўғри эканлиги ва корхона учун яна қандайдир солиқ оқибатлари юзага келиши мумкинлигини тушунтириб беришингизни сўраймиз. далее...»» |
04.12.2024
Жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига ЖШДСни қандай солиш керак
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган: ● 31.05.2024 йилдаги 314-сон ВМҚ; ● Президентнинг 12.08.2024 йилдаги ПФ-108-сон Фармони. далее...»» |
04.12.2024
Нотижорат ташкилотда бухгалтерия ҳисобини қандай юритиш керак
Нотижорат фаолияти бўйича тушумларнинг бухгалтерия ҳисобини қандай юритиш керак Нотижорат ташкилотлар бинолар, иншоотлар, турар жойлар, ускуналар, инвентарь, пул маблағлари ва бошқа мол-мулкка эга бўлиши мумкин (14.04.1999 йилдаги 763-I сон ЎРҚ, 28-м.) . Балансдаги активнинг манбаи бўлиши далее...»» |
04.12.2024
Асосий воситаларни таъмирлашни ҳисобга олиш тартиби
Асосий воситаларни таъмирлаш турлари Асосий воситаларни (АВ) ишчи ҳолатда сақлаш, ишлаш қобилияти ва яроқлилигини тиклаш учун улар таъмирланади. Таъмирлаш қуйидагиларга боғлиқ ҳолда: ● конструктив хусусиятларга; ● зарарнинг хусусиятига; АВ объектининг алоҳида таркибий қисмларининг далее...»» |
04.12.2024
Таъсисчилар чиқиб кетишида олинган асосий воситалар қандай ҳисобга олинади
Агар корхонангиз МЧЖ (жамият) таъсисчиси ҳисобланса, бошқа иштирокчиларнинг розилигидан қатъи назар, исталган вақтда унинг таркибидан чиқиш ҳуқуқига эга (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон ЎРҚ 8-м.). далее...»» |
04.12.2024
Бошқа асосий воситаларга алмашганда олинган асосий воситаларни ҳисобга олиш тартиби
Тавсияларга иқтисодиёт ва молия вазирининг 14.06.2024 йилдаги 133-сон буйруғига асосан янги 5-сон БҲМС тасдиқланганлиги муносабати билан ўзгартиришлар киритилди. далее...»» |
04.12.2024
Чет эл валютасига сотиб олинганда ТМЗ таннархи қандай аниқланади
Президентнинг 12.08.2024 йилдаги ПФ-108-сон Фармонига мувофиқ тавсияга ўзгартиришлар киритилган. далее...»» |
04.12.2024
ТМЗнинг турли тоифаларини асосий воситаларга ўтказиш тартиби
ТМЗларни 5-сон БҲМС 10-бандига мувофиқ асосий воситалар таркибига ўтказиш мумкин, агар улар: ● корхона фаолиятида узоқ вақт – 1 йилдан ортиқ фойдаланилса (5-сон БҲМС 3-б. 2-хатбоши) ; ● ташкилот раҳбари ҳисоб сиёсатида белгилаган АВ таркибида активларни ҳисобга олиш мезонларига мос келса далее...»» |
04.12.2024
Реклама акцияларини қандай ҳисобга олиш керак
Реклама акцияси – харидорлар фаоллигини оширишнинг самарали усулларидан бири. Реклама тўғрисидаги Қонунда у рағбатлантирувчи акция деб номланади (7.06.2022 йилдаги ЎРҚ-776-сон, 5-м.). далее...»» |
04.12.2024
Ўтган йиллар зарарини неча йил давомида кўчириш мумкин
Ташкилот қурилиш материаллари билан савдо қилади ва шундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш заводини қуряпти (икки турдаги фаолият). У эркин иқтисодий зонага киради ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёзга эга. Икки турдаги фаолиятнинг умумий натижаси ҳозирча зарар кўрсатмоқда. Фойда солиғини ҳисоблашда ўтган йиллар зарарини неча йил давомида кўчириш мумкин? далее...»» |