20.10.2020
Симобли термометрнинг «ҳарорати кўтарилди»
Божхона органлари божхона чегаралари орқали товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб кирилишига қарши профилактик тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боришига қарамай, тартиб-таомилларни четлаб ўтишга уринаётган кимсалар ҳамон учраб турибди. далее...»» |
20.10.2020
Хизмат итлари билан машғулотлар
Юқори технологиялар асрида яшаётганимизга қарамай, божхона соҳасида «вафодор жониворлар» – итлар хизматидан фойдаланиш урфдан қолган эмас. далее...»» |
20.10.2020
Ҳалоллик вакцинаси – тўғри тарбия ва таълимнинг меваси
Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, «ҳалоллик вакцинаси» билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз. Биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан. Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасидаги фикрлари халқимиз ҳаёт тарзининг ўзгариши ва ривожланишига замин яратди десак, муболаға бўлмайди. далее...»» |
20.10.2020
Инвойс асосидаги экспорт-импорт операциялари
Эндиликда импорт ёки экспортни ташқи савдо контрактини расмийлаштирмасдан, инвойс асосида (товарларнинг бошқа кузатув ҳужжатлари) амалга ошириш мумкинлигини эшитдик. Агар шундай бўлса, инвойсда қандай параметрлар кўрсатилган бўлиши керак? Агар товарлар Ўзбекистонда жойлашган онлайн-дўкон орқали экспорт қилинса, инвойс керак бўладими? далее...»» |
20.10.2020
Ошган сумманинг божхона қийматидан 30%
2020 йилнинг III чораги давомида жисмоинй шахс ўз номига 1 та ноутбук ва умумий қийматда 1 325 АҚШ долларилик 1 та планшетни импорт қилди. Божхона божи ҳар чоракда 1 000 доллар суммасидан ошган суммага тўланади. Мазкур вазиятда қандай божхона божи ва қайси миқдорларда тўланади? далее...»» |
20.10.2020
Гумон қилинувчи – ҳали айбдор эмас
Жиноят-процессуал қонунчилигида жиноятларни фош қилишга доир ўзгаришлар хусусида ● Ҳимоячи қайси жараёнларда иштирок эта олади ● Гумонланувчи ишга жалб этилишга руҳан тайёрми? ● Айбига иқрорлик бўйича келишув институти жорий қилинади далее...»» |
20.10.2020
Муддат кечиктирилган даврда кредитлар бўйича фоизлар
Банкларнинг қарз олувчилари уларга 2020 йил 1 октябрга қадар тақдим этилган «кредит ¬таътиллари»дан норози бўлиб қолишди. ¬Эълон қилинган муддатни кечиктириш давомида банклар қарз суммасига фоизлар ҳисоблашда давом этишди. Натижада қарз суммаси ушбу даврда ўсди. Бу қонунийми? Buxgalter.uz мазкур масала бўйича МБнинг ижро этувчи аппарати раҳбари Олимжон ¬ЭРНАЗАРОВдан тушунтириш олди. далее...»» |
20.10.2020
Солиқ ҳисоб сиёсатининг бўлмаслиги жарима солинишига сабаб бўлади
Buxgalter.uz Телеграм-каналида ўқувчилар орасида ўтказилган сўров натижаларига биноан респондентларнинг фақатгина 34%и солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсатини тасдиқлашган. Қолганлар эса буни амалга оширишлари лозим. Солиқ маслаҳатчилари ҳужжатни имкон қадар тезроқ тасдиқлашни тавсия қилишади, сабаби афтидан у дастлабки камерал текширувдаёқ катта эҳтимол билан талаб қилиб олинади. Унинг мавжуд эмаслиги, қандай важ-карсонлар кўрсатилмасин, жаримага сабаб бўлади. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси ¬Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди. далее...»» |
20.10.2020
Ҳисобварақ-фактурани ҳисобот даври тугагандан кейин тақдим этганлик учун жарима
ДСҚ солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларига ҳисоботлар топширилган давридан кейин ушбу даврлар учун ЭҲФ расмийлаштирилиб (солиқ қонунчилилигига мувофиқ солиқ солиш базасига тузатиш киритиш бундан мустасно), лекин аниқлаштирилган ҳисоботлар тақдим этилмаган тақдирда, СКнинг 223-моддасига мувофиқ солиқ солиш базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) бўйича молиявий жарима қўлланилиши тўғрисида эслатма йўллади. Экспертлар бундай ёндашувни нотўғри, деб ҳисоблашади. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА buxgalter.uz илтимосига биноан бухгалтерлар юзага келган вазиятда нималар қилишлари лозимлигини тушунтириб берди. далее...»» |
20.10.2020
Электрон тижорат: реализация қилиш жойи қандай аниқланади
Электрон тижоратнинг замонавий шарт-шароитларида талай хизматлар электрон шаклда кўрсатилмоқда. ҚҚС тўловчи бўлган корхоналар саволга дуч келишмоқда: бундай вазиятда шундай хизматларни реализация қилиш жойини қандай қилиб тўғри аниқлаш мумкин? Buxgalter.uz тушунишга ёрдам беради. далее...»» |
20.10.2020
Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
2020 йилнинг октябрь ойи учун далее...»» |
19.10.2020
Текин беришда ҚҚС қандай ҳисобланади
Бирор-бир шахсга ўз маҳсулотингизни, товарларни, бошқа мол-мулкни текин бераётган, шу жумладан текин фойдаланишга бераётган ёки хизматларни текин кўрсатаётган бўлсангиз, ҚҚСни бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланг (СК 248-м. 3-қ. 2-б.). Текин бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган ҳолатлар истисно этилади. Мазкур ҳолатларда ҚҚС ҳисобланмайди, сабаби бундай бериш реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланмайди (СК 239-м. 1-қ. 2-б., 2-қ. 2-б.). далее...»» |
19.10.2020
Алоҳида фаолият тури
Айланмадан олинадиган солиқни тўловчи корхона ҳар йили ўз кучмас мулкининг бир қисмини якка тартибдаги тадбиркорга оператив ижарага беради. Корхонанинг асосий фаолият тури – автосервис хизматларини кўрсатиш. 2020 йил 1 январга қадар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромад корхонанинг бошқа даромадлари сифатида эътироф этилар эди ва унга асосий фаолият тури ставкаси бўйича ЯСТ солинарди. 2020 йилда оператив ижарага бериш, бу асосий фаолият тури бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, алоҳида фаолият тури ҳисобланадими? Бундай даромадга қандай ставка бўйича айланмадан олинадиган солиқ солинади? далее...»» |
19.10.2020
Иккита корхона биттага қўшилганда
Иккита оилавий корхонани биттага қўшиб юборишмоқчи, натижада эса МЧЖ пайдо бўлади. Бунда уларда тақсимланган фойда ва ҳисобрақамида маблағлар етишмаганлиги туфайли тўланмаган дивидендлар мавжуд. Иккита оилавий корхонани қўшиб юбориш мумкинми ёки олдин фойдани тақсимлаш ва дивидендларни тўлаш лозимми? Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари нима бўлади? далее...»» |
19.10.2020
Кимлар ҚҚС тўлайди
Жорий йилнинг июль ойида онлайн-аукционда корхонамиз ишлаб чиқариш линиясини сотиб олди. Мазкур мол-мулк суднинг қарорига биноан МИБ томонидан мулкдордан олиб қўйилган эди. Сотиб олиш чоғида баённомани олдик. 27.07.2017 йилдаги ПҚ-3149-сон қарор билан тасдиқланган Низомнинг 52-бандига асосан ушбу мол-мулкни ҳисобга қабул қилдик. СКнинг 256-моддаси 3-қисмига мувофиқ суднинг қарорига биноан реализация қилинадиган мол-мулк реализация қилинганда ҚҚС тўланади. Бироқ на онлайн-аукцион, на МИБ бизга ҳисобварақ-фактура тақдим этишмади. МИБ ёки E-auksion бизга ҳисобварақ-фактура тақдим этиши лозимми? Тақдим этиш шарт бўлмаса, корхонамиз ҚҚСни тўлов ҳужжатига асосан ҳисобга олиши мумкинми? далее...»» |
19.10.2020
Айланма содир этилган санадан ҳисобга олинг
Корхона 2020 йил 21 сентябрда ЭҲФ тақдим этган, харидор 2020 йил 5 октябрда имзолаган. Мазкур ҳолатда ҚҚС қайси ойда ҳисобга олинади? далее...»» |
19.10.2020
ЯТТнинг ёлланган ходимлар учун тўлайдиган солиқлари
Якка тартибдаги тадбиркорларда амалиётда ходимларни ёллаш, уларнинг даромадларини солиқ ҳисоботида акс эттириш ва уларнинг даромадларидан қатъий белгиланган солиқ, ЖШДС ва ижтимоий солиқ тўлаш тартиби юзасидан саволлар туғилади. «Norma» компанияси сўров билан Молия вазирлигига мурожаат қилди ва тушунтириш олди. далее...»» |
19.10.2020
Электр энергиясини қоплаш қандай ҳисобга олинади
Юридик шахс (умумбелгиланган солиқ солиш тизими) жисмоний шахсдан ижара шартномаси бўйича офисни ижарага олади. Шартномада айтилишича, юридик шахс электр энергияси харажатларини компенсация қилади. Мазкур операцияни ҳисобга қабул қилишда қандай проводкаларни амалга ошириш лозим? далее...»» |
19.10.2020
Капсуладаги сувлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш
ҚҚС тўловчи ишлаб чиқариш корхонаси ходимлар учун капсулада сув харид қилади. Сувлар маъмурият ва турли жойларда жойлашган ишлаб чиқариш цехлари учун олинади. Корхонада ҚҚС солинмайдиган айланма мавжуд эмас. Корхона ҚҚСни ҳисобга олиши мумкинми? далее...»» |
19.10.2020
Товар алмаштирилганда…
Ишлаб чиқариш корхонаси 2020 йил 24 июнда ўзи ишлаб чиқарган эман дарахтидан тайёрланган паркетни экспорт қилган, бунинг учун харидор олдиндан 100% ҳақ тўлаган. 2020 йил 15 сентябрда харидор аввал харид қилинган эмандан тайёрланган паркетни толдан тайёрланган паркетга алмаштиришни илтимос қилди, нархи ва миқдори ўзгармади. Корхона бунга рози бўлди ва зарур алмаштиришни амалга оширди, бунда реимпорт ва экспорт расмийлаштирилди. Алмаштирилган товар реимпорти ва экспорти қандай ҳужжатлар ва бухгалтерия проводкалари билан расмийлаштирилади? далее...»» |