15.08.2024
«Автокамерал» формулаларини очиқлаш унинг ишини яхшилашга ёрдам беради
Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йилнинг биринчи ярмида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қайта ҳисоб-китоблар сони (53 567 дан 41 169 корхонагача) ва қўшимча ҳисобланган суммалар (5,5 трлн сўмдан 1,4 трлн сўмгача) сезиларли даражада камайган. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА бу рақамлар ёлғон эканини, улар текширувдан олдинги таҳлилнинг ҳақиқий муаммоларини яширишини таъкидлайди. «Автокамерал» сифатини фақат унинг формулаларини «махфийликдан чиқариш» орқали яхшилаш мумкин. далее...»» |
15.08.2024
Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида мезонлар ўзгарди
Вазирлар Маҳкамаси ўзининг 31.07.2024 йилдаги 467-сон қарори билан Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини баҳолаш мезонларига жиддий ўзгартиришлар киритди. Бу илгари рағбатлантиришларга умид қила олмаган кўплаб корхоналарни уларга яқинлаштиради, деб ҳисоблайди солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА: далее...»» |
15.08.2024
Олиб қўйилган мол-мулк қандай қайтарилади
Ҳужжатлар ёки буюмлар сайёр текширувлар чоғида ҳам (Низом 108-б., 7.01.2021 йилдаги 1-сон ВМҚга 2-илова) , солиқ аудитини ўтказиш чоғида ҳам олиб қўйилиши мумкин (Низом 166-б., 7.01.2021 йилдаги 1-сон ВМҚга 2-илова) . Улар қуйидаги ҳолларда олиб қўйилиши мумкин (Низом 167-б., 7.01.2021 далее...»» |
15.08.2024
Автомобиль ижара шартномаси солиқ органларида қандай ҳисобга қўйилади
Автотранспорт воситалари ижара шартномалари ва текин фойдаланишга бериш шартномаларини (кейинги ўринларда – ижара шартномалари) солиқ органларида рўйхатдан ўтказинг. Бу меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш ва солиқ маъмуриятчилиги тизимининг соз ишлаши учун керак. Шу жумладан: 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб фуқаролар ва йўловчи ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар ўртасида тузиладиган транспорт воситаси ижараси шартномаларини нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинди. Бунинг ўрнига бундай шартномаларни электрон тарзда ҳисобга олиш тизими жорий этилди (7.07.2022 йилдаги ПҚ-311-сон 4-б.); Электрон товар-транспорт юк хатларини (ЭТТЮ) жорий этиш давом этмоқда (21.12.2023 йилдаги 673-сон ВМҚ). Агар юклар ижарага олинган транспортда ташилса, ЭТТЮни расмийлаштириш учун шартнома солиқ органларида ҳисобга қўйилган бўлиши керак. Ижара шартномаларини солиқ органларида ҳисобга қўйишнинг амалий жиҳатларини кўриб чиқамиз. далее...»» |
15.08.2024
Норезидентнинг доимий муассасаси фойда солиғини қандай тўлайди
Норезидентнинг доимий муассасаси ташкил этилиши Агар хорижий компания Ўзбекистон ҳудудида хизматлар кўрсатса ёки ишларни бажарса, ушбу фаолият норезидентнинг доимий муассасасини ташкил этаётган ёки ташкил этмаётганини аниқлаш лозим. Доимий муассаса (ДМ) юридик шахс эмас, бу шунчаки далее...»» |
15.08.2024
Чет эл валютасида тушум келиб тушмаганда…
Чет эллик харидор тўловни амалга ошириш учун маблағ бўлмаганлиги сабабли ўзбек корхонасидан харид қилинган товарларнинг бир қисмини қайтармоқда. Бундан ташқари валюта тушуми бўйича муддат кечикишига йўл қўйилган. Корхона 2023 йил ноябрь ойида 200 000 АҚШ доллари қийматидаги маҳсулотни экспорт қилди. 2023–2024 йилларда харидордан шартнома бўйича сумманинг бир қисми – 120 000 доллар келиб тушди. Қолган қисми – 80 000 долларни харидор тўлай олмади ва ушбу суммадаги маҳсулотни қайтармоқчи. Тўлов муддатининг кечикиши 180 кундан ошди. 2023 йилда корхона бу операция бўйича фойда солиғининг ноль ставкасини қўллади. Товарлар қайтарилганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? далее...»» |
15.08.2024
Йил якунлари бўйича «сув солиғи»ни тўлаш
Ўзгартириш ва қўшимчалар 2.04.2024 йилдаги ЎРҚ-923-сон Қонунга мувофиқ киритилган. Йил якунлари бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни қандай ҳисоблаш керак Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни солиқ даври – календарь йил тугагач ҳақиқатда фойдаланилган сув далее...»» |
15.08.2024
Бухгалтер Ўзбекистондаги сайтларга қандай кириши мумкин
Таътил ва дам олиш ҳуқуқини ҳимоя қилувчи меҳнат қонунчилиги нормаларига қарамай, бухгалтерлар Ўзбекистонда бўлмаган кунларда ҳам хизмат вазифаларини бажаришга тайёр туришлари жуда тез-тез керак бўлади. Баъзида бош бухгалтер ўрнига ишлайдиган одам бўлмайди. Баъзида эса унинг ўзи ишига бегона одамларни яқинлаштиришдан чўчийди. Лекин иш учун зарур бўлган барча сайтларга чет элдан кириб бўлмайди. Ҳудудий чекловларни айланиб ўтишнинг ишлайдиган усули ҳақида TA-VAT бухгалтерия аутсорси асосчиси, МҲХС ва бошқарув ҳисоби бўйича тренер Александра ТОЛМАЧЁВА гапириб берди: далее...»» |
15.08.2024
Давлат мулкини ижарага олишда ҚҚС қандай ҳисобга олинади
Корхона давлат мулки объектини ижарага олди. Агар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари давлат мулкини ижарага берса, бу мулкни ижарага бериш ваколатига эга бўлган орган солиқ агенти деб тан олинади (СК 256-м. 1-қ.). Солиқ базасини солиқ агенти ижара шартномасида белгиланган ижара тўлови миқдорида, солиқни ҳисобга олган ҳолда аниқлайди. Агар ҳокимият бизнинг корхонамизга ҳисобварақ-фактура тақдим этмаган бўлса, ҚҚС суммасини қандай ҳисобга олиш мумкин? далее...»» |
15.08.2024
Солиқчилар солиқ тўловчининг қарор қабул қилиш жараёнида иштирок этишга тайёрланишига йўл қўймаганда…
Солиқ органи бизга ДСБ қарорини юборди ва ўша куни кечроқ – ушбу қарорни қабул қилишда иштирок этиш учун ДСБга таклиф юборди. Ҳужжат бизни ДСБга таклиф қилишган куни келди. Соат 9.00 га чақиришди, хат эса тушдан кейин келди. ДСҚга ҳам шикоят ёздик, судда ҳам шу ҳақда гапирдик. Ҳеч ким эътибор ҳам бермади. Бу ягона ҳолат эмас, ҳозир ҳаммаси такрорланмоқда. Аввал қўшимча солиқларни ҳисоблаш ҳақидаги «талабнома», кейин эса қарор келди. Камерал текширув тўғрисидаги далолатнома умуман йўқ. далее...»» |
15.08.2024
Формуладан фойдаланинг
«ҚҚС тўловчи корхона 626-сон ВМҚга мувофиқ аутсорсинг асосида давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатланишни ташкил этиш билан шуғулланади. Овқат тайёрлаш хизматлари учун корхонанинг барча харажатларига (солиқлар, ходимлар иш ҳақи, транспорт хизматлари, жиҳозларни таъмирлаш ва улардан фойдаланиш ҳамда бошқалар) 20%гача устама белгиланган (25.07.2019 йилдаги 626-сон ВМҚга 2-илова, Низом 19, 35-б.). Корхона 20%гача устама белгилаганда 12% ҚҚС билан ЭҲФ шакллантиради». далее...»» |
15.08.2024
Пеня миқдорлари камайтирилди
2024 йил 25 июлдан бошлаб асосий ставканинг 14%дан 13,5%га туширилиши натижасида солиқларни ўз вақтида тўламаганлик учун пеня миқдори камайди. далее...»» |
15.08.2024
Юридик шахсларга СТИРни бириктириш регламенти тасдиқланмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида»ги қарори (5.08.2024 йилдаги 480-сон) қабул қилинди. далее...»» |
15.08.2024
Тадбиркорларнинг рентабеллик даражасига қўйиладиган талаблар юмшатилди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори (31.07.2024 йилдаги 467-сон) билан «Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 2024 йил 30 январдаги 55-cон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. далее...»» |
15.08.2024
Штат қисқаришида ходимларни қайта жойлаштириш қандай амалга оширилади
Штат жадвалидан катта иқтисодчи лавозими чиқариб ташланиб, иқтисодчи лавозими қолдирилмоқда. Катта иқтисодчи лавозимини эгаллаб турган ходимнинг тажрибаси ва малакаси катта. Шунинг учун директор уни қолдириш ниятида. Иқтисодчининг лавозими қисқартирилмаётган бўлса ҳам катта иқтисодчи ўрнига унинг ҳамкасбини ишдан бўшатиш мумкинми? далее...»» |
15.08.2024
Чет элликлар Ўзбекистонда узоқ давом этадиган даврда ишламоқда: хизмат сафарими ёки вахтами?
Россия компанияси Ўзбекистоннинг Қандим туманида доимий муассаса орқали объект қурмоқда. Унинг ходимларининг бир қисми – Россия Федерацияси фуқаролари – ДМ фаолияти доирасида вақти-вақти билан Ўзбекистонда узоқ муддатли хизмат сафарларида бўлишади. Муайян муддатдан сўнг улар Ўзбекистон резидентларига айланишади. Хизмат сафарига юборилган ходим резидент мақомини олгандан сўнг, хизмат сафари давомидаги унинг суткалик харажатлари ва ўртача иш ҳақи Ўзбекистон Республикасидаги манбадан олинган даромад ҳисобланадими? далее...»» |
15.08.2024
Ходимларнинг маълумоти ва иш стажи тўғрисидаги талаблар қайси ҳужжатда белгиланиши керак
Иш берувчи меҳнат шартномаларида ходимнинг маълумоти ва иш стажини, масалан, 5 ёки ундан ортиқ йилни белгилаши мумкинми? далее...»» |
15.08.2024
Жисмоний шахсларнинг қайси даромадлари иш берувчининг фаолияти билан боғлиқ эмас
Жисмоний шахслар томонидан олинадиган алоҳида турдаги даромадлар жами даромад таркибига киритилмайди ва ЖШДС ҳамда ижтимоий солиқ солинмайди. Демак, улар ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботларда ҳам акс эттирилмайди. Тўлов манбаидан келиб чиққан ҳолда бундай даромадларни шартли равишда икки гуруҳга: иш берувчининг фаолияти билан боғлиқ бўлган ва боғлиқ бўлмаган даромадларга ажратиш мумкин. далее...»» |
15.08.2024
ЎзР иқтисодиёт ва молия вазирининг«Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (12-сонли БҲМС) «Молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
Идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат далее...»» |
15.08.2024
ЎзР адлия вазирининг «Интеллектуал мулк тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилиши ҳолатлари юзасидан хулоса бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
Идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат далее...»» |