Norma.uz
Публикации
08.01.2019 Муассисга улушнинг қайтарилиши: солиқ оқибатлари
Жисмоний шахс, масъулияти чекланган жамият иштирокчиси устав фондига ҳиссасининг 100%ини 85 млн сўмлик ускуна (трансформатор) кўринишида киритди. Мол-мулк капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи 0820-«Асосий воситаларни харид қилиш» счётига кирим қилинди. Ушбу асосий восита 2 йил давомида фойдаланишга киритилмади. 2 йил ўтгач, ушбу иштирокчи муассислар таркибидан чиқиш ва ҳисса миқдорида киритилган мол-мулкни қайтариб олишга қарор қилди. У муассислар таркибидан чиқди ва илгари киритган 85 млн сўмлик ускунани қайтариб олди. Устав фонди унинг улуши суммасига камайтирилди. Маълумот учун: МЧЖ – ЯСТ тўловчиси бўлиб, фойда билан ишлайди. Муассисга устав фондидаги улуши ускуна билан қайтариб берилганда МЧЖ учун қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
далее...»»
08.01.2019 Солиқ тўловчининг тақвими
2019 ЙИЛ ЯНВАРЬ
далее...»»
08.01.2019 БФҚ қай ҳолда улуш сифатида киритилади
Корхонанинг асосий фаолият тури улгуржи савдо (ИФУТ – 46450), биологик фаол қўшимчаларнинг (БФҚ) реализацияси билан шуғулланади. БФҚлар дори воситалари ҳисобланмайди. Корхона мижозлари асосан дорихоналар. Корхона таъсисчиси устав фондига БФҚни киритиш орқали уни кўпайтириши мумкинми?
далее...»»
08.01.2019 Шартнома – муносабатлар асоси
Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига белгиланган тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (АВ томонидан 11.10.2018 йилда 2859-1-сон билан рўйхатга олинган қарорга асосан). Бироқ, Президентнинг 2012 йил 4 июндаги ПҚ-1771-сон қарори асосида ташкил этилган Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтнинг таркибий тузилмаси ҳамда ундаги ходимларнинг (техник ва ёрдамчи ходимлардан ташқари) чекланган сони тасдиқланган. Ана шу тасдиқланган ташкилий тузилмада молиявий ишлар бўйича проректор лавозими назарда тутилган. Намунавий штатларда эса молиявий ишлар бўйича проректор талабалар сонидан келиб чиқиб ажратилиши белгиланган. Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти штатлар жадвалига ўзгартириш киритиш керакми?
далее...»»
08.01.2019 Сизга тансоқчи керакми?
Хусусий кадрлар агентлиги ёки аутсорсинг хизматларини кўрсатувчи корхона қўриқлаш фаолияти билан шуғулланиши мумкинми? Ушбу фаолият қайси хизмат турига киради?
далее...»»
08.01.2019 ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқи
Ташкилотимиз хом ашёни импорт қилади. Уни божхонада олаётганда ҚҚС тўланган. 2019 йилда ЯСТдан умумбелгиланган солиқларга ўтганда импорт хом ашёни божхонадан ўтказаётганда илгари тўланган ҚҚС ҳисобга олинадими?
далее...»»
08.01.2019 Қиймат ошиши оқибатлари
МЧЖ муассиси – жисмоний шахс устав фондини кўпайтириш учун баҳоланган қиймати 3 500 млн сўм, кадастр қиймати 100 млн сўм бўлган бинони киритмоқчи. Жисмоний шахс мол-мулкни МЧЖ устав фондига ҳисса сифатида берганда қиймат ошишидан даромад юзага келадими? Агар юзага келса, унга қандай ставкада солиқ солинади?
далее...»»
08.01.2019 Норезидент кўчмас мулкни ижарага беради
Хорижий компания ЎзР ҳудудида кўчмас мулк – бинога эга. Маҳаллий компания (ЎзР резиденти) уни 1 йилга оператив ижарага олмоқчи. Ушбу бинони риэлтор орқали топдик. Норезидент шартномани курьерлик почтаси орқали жўнатди. Норезидентнинг кўчмас мулкни ижарага бериш фаолияти ЎзР Солиқ кодексининг 20-моддасига мувофиқ доимий муассаса аломатларига эгами?
далее...»»
08.01.2019 Халқаро шартнома нормаларига кўра
Буюк Британия (Бирлашган Қироллик – БҚ) фуқароси 2018 йил ноябрда Ўзбекистонга ишлаш учун келди, 2019 йилда Ўзбекистон резидентига айланади (яъни Ўзбекистон ҳудудида 183 кундан ортиқ бўлади), 2018 йилда ундан 20%лик ставкада ЖШДС ушлаб қолганмиз. Ўзбекистонда 183 кундан ортиқ турган резидентлар учун ЖШДСнинг умумбелгиланган ставкасини (шкала бўйича) қайси даврдан бошлаб қўллаймиз? 2018 йил ноябрь–декабрь учун ЖШДСни қайта ҳисоблаш керакми?
далее...»»
08.01.2019 Таннархдан қуйи экспорт: ЯСТ солинадиган базани аниқлаймиз
Корхона (МЧЖ) жисмоний шахслардан сотиб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилади. Маҳсулотларни сўмга сотиб олиб, ҳаммасини ЭАВда экспорт қилдик. Божхона расмийлаштируви учун зарур ҳужжатлардан ташқари, давлат органларидан ҳеч қандай қўшимча рухсатнома ва хулосалар олмадик. 1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинганда ЯСТ суммаси камаядими? 2. Жисмоний шахслардан сотиб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотувчи корхона ЯСТнинг қандай ставкасини қўллайди? 3. Сотиш баҳоси таннархдан паст бўлса, солиқ солинадиган база қандай аниқланади?
далее...»»
08.01.2019 Формани текинга олдингизми – солиқ тўланг
Корхона (МЧЖ) боксчилар – жаҳон чемпионларига спорт кийими ва боксчилар қўлқопини текинга бериб, уларга ҳомийлик қилади. МЧЖ спортчиларга бериладиган кийим ва аксессуарлар суммасидан даромад солиғи – 22,5% тўлайди. Чорак тугаганда текинга бериш суммасига ЯСТ ҳам солинади. Иккиёқлама – 22,5% ва 4–5% (ушбу товарлар ўзиники ёки четдан сотиб олинганига қараб) солиқ солиш юзага келади. Бокс бўйича чемпионларда (олтин, бронза, кумуш медаллар, WCB камарлари ва ҳ.к.) солиқлар бўйича имтиёзлар борми? Бокс бўйича жаҳон чемпионлари ЖШДС тўлашдан озод этилганми? Корхона текинга берилган спорт кийимлари суммасини ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага киритмаслиги мумкинми?
далее...»»
08.01.2019 Мол-мулк ва шартномасиз мажбурият бўлмайди
Корхона турли фирмаларнинг офислари жойлашган ва, албатта, сув билан таъминланган бинода офис хонасини ижарага олади. Яъни балансда ўз биномиз ва, тегишинча, ер солиғи ҳамда мол-мулк солиғи ҳисоблаш учун объект мавжуд эмас. Шаҳар сув таъминоти идораси билан тўғридан-тўғри шартнома ҳам тузмаймиз. Бу ҳолатда корхонада ресурс солиқларини ҳисоблаш ва тўлаш мажбурияти юзага келадими? Солиқ солинадиган база қандай ҳисобланади?
далее...»»
08.01.2019 Норезидент хизматлари: солиқ оқибатлари
Компаниямиз Қирғизистон фуқароси билан консалтинг хизматларига фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги контрактни тузмоқда. У хизматларни кўрсатиш учун Ўзбекистонга келмайди, амалда ватанидан туриб хизматларни кўрсатади. Халқаро битим бандлари қўлланилган тақдирда унинг солиқ оқибатлари қандай бўлади? У резидентлигини тасдиқлаш учун қандай ҳужжатларни тақдим этиши керак?
далее...»»
08.01.2019 Муассиснинг беғараз ёрдами
Товарни Россиядан импорт қиламиз, контрактда FCA шартлари қайд этилган. Муассис Россиядан Тошкентга юк ташиш бўйича беғараз ёрдам беришни таклиф қилди. Муассис – жисмоний шахс Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси. Солиқни тўлаб, ушбу ёрдамни қабул қилишга ҳақлимизми?
далее...»»
08.01.2019 Аниқлаштирилган ҳисобот топширинг
Мустақил текширув ўтказилган пайтда барча ходимлар бўйича чорак учун ЖШДС ортиқча ҳисоблангани аниқланди. Ҳисобланган ЖШДСнинг камайтирилиши (сторно қилиниши) электрон солиқ ҳисоботида қандай акс эттирилади?
далее...»»
08.01.2019 Давлат ерни олиб қўйган бўлса, зарарни ким қоплайди
Вазирлар Маҳкамаси Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлади (ВМнинг 26.12.2018 йилдаги 1047-сон қарори).
далее...»»
08.01.2019 Суд орқали ундириладиган солиқлар бўйича энг кам қарз 25%га оширилди
Президентнинг 26.12.2018 йилдаги ПҚ–4806-сон қарори билан ундирувни солиқ тўловчиларнинг мол-мулкига қаратиш учун солиқ бўйича қарзларнинг энг кам миқдорлари тасдиқланди.
далее...»»
08.01.2019 Ҳар қандай инсоннинг ҳаётдан рози бўлиб яшаши – бизнинг бош мақсадимиздир
Бир йил муқаддам мамлакатимиз тарихида илк марта Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси тақдим этилган эди. Янги 2019 йил арафасида давлатимиз раҳбари парламентга навбатдаги Мурожаатномани тақдим этди. Унда 2018 йилда амалга оширилган ишлар ва 2019 йилга мўлжалланган режалар, Ватанимизнинг ички ва ташқи сиёсатидаги асосий тамойиллар баён этилган.
далее...»»
08.01.2019 За семь лет и больше
Мне скоро 60 лет. Имею 18 лет рабочего стажа. Все необходимые взносы за этот период уплачивались. Могу ли я рассчитывать на получение пенсии?
далее...»»
08.01.2019 Как сдать документы для назначения пенсии
В декабре каждого года администрация организации составляет список работников, приобретающих право на пенсию в следующем году как на общих, так и на льготных условиях.
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика