12.09.2020
Расмий иш юритувда давлат тили
Хусусий тиббиёт ташкилотида тиббий ҳужжатларни (шифокорнинг кўчирмалари, хулосалари) давлат тилида юритиш мажбурийми? далее...»» |
12.09.2020
Ҳисобот давлат сири эмас
Ўзбекистон фойдали қазилмаларининг захиралари ҳисоби ва ҳисобот балансларини тузишга доир йўриқномада нефть захираларининг баланси (6-ГР шакли), газ захираларининг баланси (7-ГР шакли) шакллари келтирилган. Ер қаъридан фойдаланувчи томонидан мазкур ҳисоботларда кўрсатиладиган ахборот давлат ёки хизмат сири ҳисобланмайдими? далее...»» |
12.09.2020
Лимитдан ошдими – тўланг!
Газ таъминоти ташкилоти қишки даврда истеъмолчи – юридик шахсга муайян лимит беради. Истеъмолчи ушбу лимитдан ортиқча истеъмол қилса, газ таъминоти ташкилоти лимитдан ортиқча истеъмол учун икки ҳисса тўлашга мажбур қилади. Газ таъминоти ташкилотининг ҳаракатлари тўғрими? далее...»» |
12.09.2020
Ижара шартномаси: қачон рўйхатдан ўтиш зарур
Жисмоний шахс (ижарага берувчи) ва юридик шахс (ижарага олувчи) ўртасида 2019 йил 3 январдан 2024 йил 30 декабргача тузилган нотурар жойнинг ижара шартномаси 2019 йилда солиқ инспекциясида рўйхатдан ўтказилган. Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ижара тўловининг энг кам ставкалари 2020 йилдан оширилган. Ижара тўлови миқдори ўзгарганда юридик ва жисмоний шахслар ўртасида нотурар жойларнинг ижара шартномасини рўйхатдан ўтказиш тартиби қандай бўлади? далее...»» |
12.09.2020
Муассисни алмаштириш: жараённинг ўзига хос жиҳатлари
Вазирлик МЧЖнинг ягона муассиси ҳисобланади. Жамият ҳукумат қарорига биноан бир вазирликдан бошқа вазирликка ўтказилади. 1. Давлат улуши 100 фоиз бўлган МЧЖни қабул қилиш-топшириш тартиби қандай? 2. МЧЖнинг барча мол-мулки, шу жумладан пул маблағлари бошқа вазирликка ўтказиладими? МЧЖ қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзолангандан кейин ўз маблағларидан ва мол-мулкидан фойдалана оладими? 3. Муассис ўзгарганлиги муносабати билан МЧЖ ходимларига нисбатан қандай йўл тутилади? далее...»» |
12.09.2020
МЧЖнинг устав фондини бошқа МЧЖ мол-мулки ҳисобига ошириш
Иккита МЧЖ ҚК шаклидаги битта муассисга эга. Муассис бино ва ускуналарни 1-МЧЖдан 2-МЧЖга устав фондини ошириш тариқасида ўтказмоқчи. Кадастр 1-МЧЖга расмийлаштирилган. Муассис шундай қилиши мумкинми? далее...»» |
12.09.2020
Пенсия учун 2005 йилдан кейинги стаж автоматик тарзда тасдиқланади
Пенсияни расмийлаштириш учун 2005 йилдан бошлаб амалга оширилган меҳнат фаолияти бўйича стажни тасдиқлашнинг янги тартиби Президентнинг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан белгиланган (Фармон матни «СБХ» мазкур сонининг ҳужжатлар пакетида берилмоқда). далее...»» |
12.09.2020
Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин. далее...»» |
12.09.2020
Масофадан хизмат: банк ҳисобварағини ким ва қандай очиши мумкин
Марказий банк банк ҳисобварақларини узоқдан туриб ишлаш режимида ва мижозларга масофадан хизмат кўрсатиш тизими орқали очиш тартиби тўғрисидаги саволига жавоб берди. далее...»» |
12.09.2020
Умумий асосларда
Апрель ойида биз кўргазмада иштирок этиб, у ерда дори препаратларининг намуналарини тарқатмоқчимиз. Уларнинг ўрамларида Sample, Free (намуналар, бепул) деб ёзилган бўлади. Ҳозирги вақтда биз ҳажми жиҳатидан намуналардан фарқ қилувчи шундай дори воситаларини сотишни бошлаганмиз. Дори намуналарини қонун доирасида қандай қилиб олиб кириш ва тарқатиш мумкин? Бу борада қандай буйруқлар, қарорлар бор? Қандай талабларга жавоб беришимиз лозим? далее...»» |
12.09.2020
Умумий асосларда
Апрель ойида биз кўргазмада иштирок этиб, у ерда дори препаратларининг намуналарини тарқатмоқчимиз. Уларнинг ўрамларида Sample, Free (намуналар, бепул) деб ёзилган бўлади. Ҳозирги вақтда биз ҳажми жиҳатидан намуналардан фарқ қилувчи шундай дори воситаларини сотишни бошлаганмиз. Дори намуналарини қонун доирасида қандай қилиб олиб кириш ва тарқатиш мумкин? Бу борада қандай буйруқлар, қарорлар бор? Қандай талабларга жавоб беришимиз лозим? далее...»» |
12.09.2020
Шартли чиқарилишда тўлиқ бўлмаган декларациялаш
Ташкилотимиз товарни импорт қилди. Расмийлаштириш чоғида у НД-40 режимига жойлаштирилди. Товар ИМ-40 режимига расмийлаштирилишини кутмасданоқ биз уни реализация қила оламизми? Агар реализация қила олсак, қандай рухсат этувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд? далее...»» |
12.09.2020
Судга фақат юқори солиқ органи орқали
Солиқ кодексида белгиланган қарорлар устидан шикоят бериш тартиби фақат солиқ органларининг норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжатларига тааллуқли эканлиги ушбу Кодексда илк бор аниқлаштирилган. Солиқ тўловчи қандай қарорлар устидан шикоят бериши мумкинлиги ва буни қандай қилиб тўғри амалга ошириш ҳақида адвокат, «Norma» МЧЖнинг юридик масалалар бўйича эксперти Элеонора ¬МАЗУРОВА сўзлаб берди. далее...»» |
12.09.2020
Моддий активлар ҳисоби
Корхона бухгалтери офис учун мебель ва компьютерларни харид қилиш чоғида уларни материалларни ҳисобга олувчи счётларга кирим қилди. Ушбу мол-мулкдан корхона маъмурияти фойдаланади. 1. Корхонада фойдаланиш учун харид қилинган офис учун мебель ва компьютерлар асосий восита ҳисобланадими ёки ТМЗми? 2. Мол-мулк асосий воситалар таркибига кирим қилиниши лозим бўлганда хатони қандай тўғрилаш мумкин? далее...»» |
12.09.2020
Фойдаланилмаётган ускуна амортизацияси
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона дастлаб битта маҳсулот ишлаб чиқарган. Айни пайтда фаолият турини ўзгартириб, умуман бошқа маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлаган. Аввалги маҳсулотни ишлаб чиқаришда фойдаланилган ускуна ҳозир ишлатилмаяпти, консервация ҳам қилинмаган. Ускуна бўйича эскириш ҳисобланади. Ишлаб чиқаришда фойдаланилмайдиган асосий воситаларнинг эскириши чегириб ташланадими? далее...»» |
12.09.2020
Реализация қилишда ҚҚС бўйича имтиёзлар
Хитойдан ускуна импорт қиламиз. Импорт қилиш чоғида ҚҚС бўйича имтиёздан фойдаланамиз (АВ томонидан 20.03.2013 йилда 2436-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Тегишинча, божхонада ҚҚС тўламаганмиз. Таннархни шакллантириб, маҳсулотларни Ўзбекистон ҳудудида харидорларга реализация қиламиз. Корхона олиб киришда ҚҚС бўйича имтиёз тақдим этилган ускунада тайёрланган маҳсулотларни ҚҚС билан реализация қилиши лозимми? Товарлар импорт қилиш чоғида ҚҚСсиз божхонадан ўтказилган бўлса, уларни ҚҚС билан сотиш керакми? далее...»» |
12.09.2020
Норезидент учун хизматлар бўйича ҚҚС
Ўзбекистон Республикаси резиденти ҳисобланган корхона (умумбелгиланган солиқларни тўловчи) норезидентга хорижий ҳамкорнинг фармацевтика воситаларини Ўзбекистоннинг ваколатли органларида рўйхатдан ўтказиш хизматларини кўрсатади, ушбу воситалар бўйича Ўзбекистоннинг амалдаги стандартларига мувофиқ норматив ҳужжатларни тайёрлаш ва таржима қилиш ҳам хизматлар жумласига киради. Хизматлар харидори – ЎзР норезиденти – Кипр фармацевтика компанияси ЎзР ҳудудида фаолият юритмайди ва бу ерда жойлашмаган. Бундай хизматлар кўрсатиш бўйича айланмага ҚҚС солинадими? далее...»» |
12.09.2020
ҚҚС бўйича солиқ базаси шартнома бўйича нарх
Юридик шахс жисмоний шахсга илгари фойдаланилган «Damas» автомобилини сотишга қарор қилди. Баҳолаш компанияси уни баҳолади. Кузатув кенгаши томонидан баҳоловчи компания белгилаган миқдордаги автомобилни реализация қилиш нархи тасдиқланди. Юридик шахс жисмоний шахсга автомобилни сотиш чоғида унинг қолдиқ қиймати реализация қилиш нархидан юқори бўлса, реализация қийматидан ҚҚС тўланадими? далее...»» |
12.09.2020
ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқи
Улгуржи-чакана савдо корхонаси умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Жами айланмага ҚҚС солинади. ҚҚСдан озод этилган айланма мажуд эмас. Компания ходимлари фақат хизмат мақсадларида корпоратив мобиль алоқадан (савдо агентлари), Интернетдан (маъмурий-бошқарув ходимлари), шаҳар телефонидан фойдаланадилар. Шунингдек товарларни сақлаш учун омборлар ва савдо шохобчалари учун бинолар (савдо фаолиятида фойдаланиладиган, 9410-счёт) ижарага олинади. Ушбу хизматларни етказиб берувчиларнинг барчаси ҚҚС тўловчилар ҳисобланади. Корхонанинг солиқ солинадиган айланмаси 100% бўлганда, у ҚҚС билан харид қилинган фақат хизмат мақсадлари учун фойдаланиладиган, харажатлари эса давр харажатларига (9400-счёт) киритиладиган хизматлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиши мумкинми? далее...»» |
12.09.2020
ҚҚС: хизматлар импортида ҳисобга олиш
2020 йил мартда норезидентдан хизматлар кўрсатилиши кутилмоқда. Хизматлар ҳақини, шунингдек норезидент учун ҚҚСни 2020 йил апрелда тўлашни режалаштиряпмиз. Тўлов кейинроқ амалга оширилган бўлса, норезидент учун тўланган ҚҚС тўлов тўланганлиги факти ёки инвойс бўйича ҳисобга олинадими? далее...»» |