Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 12 / Амалий бухгалтерия

Бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан олинган кўчмас мулк: ҳисоб ва солиқлар

 

Корхона олди-сотди шартномасига кўра кўчмас мулкни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олди. Шартнома шартларига биноан мулк ва тасарруф этиш ҳуқуқи тўлиқ ҳақ тўлангандан кейин (2 йилдан сўнг) харидорга ўтади. Харидор тўлиқ ҳақ тўлагунча объектдан фойдаланишга ҳақли.

1. Бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинган кўчмас мулк харидор балансига қандай кирим қилинади?

2. Ушбу кўчмас мулкка қарашли ер участкаси ЯСТни ҳисоб-китоб қилиш маълумотномасига киритиладими?

3. Бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан харид қилиш ва жадвал бўйича даврий тўловлар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

Н.Бердиев,

АЖ ХК бош бухгалтери.

 

1

Бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан харид қилинган кўчмас мулк, ҳатто шартномага кўра бинога мулк ҳуқуқи кейинроқ олинса ҳам, бино фойдаланишга олинган пайтдан бошлаб корхонангиз активлари таркибида ҳисобга олиниши керак.

Ҳақиқатан ҳам, бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан харид қилинган кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи тўлиқ ҳақ тўланмагунча сизга тегишли бўлмайди. Сабаби мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир (ФКнинг 164-моддаси).

Бироқ корхонангиз амалда бинодан фойдаланади ва бино харидорга топширилган. Бинобарин, бино корхонангизга фойдаланиш учун берилган пайтдан бошлаб кўчмас мулк корхонангиз активлари таркибида ҳисобга олиниши лозим.

Бундан ташқари, бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига кўра, агар шартнома шартларида сотиб олинган асосий восита ҳақини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган бўлса, унда мазкур асосий воситалар бухгалтерия ҳисобига кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашни ҳисобга олмаган ҳолдаги сотиб олиш қиймати бўйича қабул қилинади. Бунда сотиб олиш қиймати ва тўловнинг умумий суммаси ўртасида юзага келадиган фарқ бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича тўловларнинг умумий суммасидаги салмоғига боғлиқ ҳолда молиявий харажатлар (фоизлар бўйича харажатлар)га киради (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 11-банди).

 

МИСОЛ. Қурилиш корхонаси 2016 йил октябрда қиймати 48 000 минг сўмлик фойдаланишда бўлган экскаваторни сотиб олди.

Шартномада экскаватор қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан тўлаш назарда тутилган: қийматининг 30%и октябрда, яна 30%иноябрда, қолган 40%и эсадекабрда ҳисоблаб ўтказилади.

Бўлиб-бўлиб тўлаганлик учун корхона сотувчига йиллик 23% ҳисобидан ҳақ тўлаши шарт. Бунда октябрда экскаваторнинг жами қийматига, ноябрдақийматининг 70%ига, декабрда эса – 40%ига фоизлар ҳисобланади. Фоизлар асосий тўловлар билан бирга тўланади.

Бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинган экскаваторнинг бошланғич қиймати – 48 000 минг сўм.

Тўловни бўлиб-бўлиб тўлаганлик учун фоизлар қуйидагича ҳисобланади:

октябрда – 48 000 минг сўм х 23% / 12 ой = 920 минг сўм;

ноябрда – 48 000 минг сўм х 70% х 23% / 12 ой = 644 минг сўм;

декабрда – 48 000 минг сўм х 40% х 23% / 12 ой = 368 минг сўм.

Бўлиб-бўлиб тўлаганлик учун жами фоизлар 1 932 минг сўмни (920 + 644 + 368) ташкил этади. Улар харидорнинг молиявий харажатларига киритилади.

Фоизларга тўлов манбаида 10%лик ставкада солиқ солинади (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорнинг ­3-банди). Тегишинча, корхона ушлаб қолиши ва фоизларни тўлаш санасидан кечиктирмай бюджетга ўтказиши лозим бўлган солиқни чегирган ҳолда сотувчига фоизлар суммаси ҳисоблаб ўтказилади (Солиқ кодексининг 165-моддаси).

 

2

ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда юридик шахслар томонидан мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиладиган ер участкалари ҳисобга олинади (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3-банди). Бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинган бино жойлашган ер участкасидан корхонангиз амалда кўчмас мулк объекти билан бирга фойдаланаётганлиги боис у ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблашда инобатга олиниши керак.

 

3

Сизнинг вазиятда проводкалар қуйидагича бўлади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

Тасдиқловчи ҳужжатлар

 

дебет

 

кредит

 

Кўчмас мулк объектининг харид қилиниши акс эттирилди:

1) жорий йилда тўланадиган қийматда;

2) кейинги календарь йилда тўланадиган қийматда

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»;

7010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар (узоқ муддатли қисми)»

Олди-сотди шартномаси, ҳисобварақ-фактура

 

Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг узоқ муддатли қисм бўйича қарзининг жорий қисми акс эттирилди

 

7010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар (узоқ муддатли қисми)»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»

 

 

АВ қийматининг бир қисми сотувчига тўланди

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Олди-сотди шартномаси, ҳисоб-китоб счётидан кўчирма

 

Бинони фойдаланишга бериш акс эттирилди

 

0120-«Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар»

 

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»

 

Қабул қилиш-топшириш далолатномаси, АВ-6 ҳисобга олиш инвентарь карточкаси

 

Бўлиб-бўлиб тўлаганлик учун фоизлар ҳисобланди

 

9610-«Фоизлар кўринишидаги харажатлар»

 

6920-«Ҳисобланган фоизлар»

 

Шартнома, маълумотнома-ҳисоб-китоб

 

 

 

Лилия ХИСМАТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1890 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2017-12-29 11:41:32, Гость_narimon1988@bk.ru:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика