Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 12 / Амалий бухгалтерия

Нархлар ўзгарганда зарарлар қопланмайди

 

Президентнинг «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 2017 йилнинг 1 январидан четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотиш, уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун – сотиб олинган қийматидан 15%дан, чакана савдо учун – улгуржи нархидан 20%дан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда амалга оширилиши керак.

1. Қарор талаблари 2017 йил 1 январгача сотиб олинган дори-дармон воситаларига татбиқ этиладими?

2. Агар татбиқ этилса, зарарларни ким қоплайди?

Н.Наимов,

бухгалтер.

 

1

Ҳа, Президентнинг 31.10.2016 йилдаги ПҚ-2647-сон қарори талаблари 2017 йилгача сотиб олинган дори-дармон воситаларига ҳам татбиқ этилади. 2017 йил 1 январдан барча дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари чекланган савдо устамалари (белгиланган нарх) қўлланилган ҳолда сотилиши, ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари эса қайд этилган нархларда сотилиши шарт. Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар 2017 йил 1 январгача сотиб олинган ва сотилмаган медикаментларни қайта баҳолаш мақсадида инвентаризация ўтказишлари зарур.

Қайд этилган нархларда сотиладиган ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари рўйхатига ­(ПҚ-2647-сон қарорга ­1-илова) кирган препаратлар ва товарларни қайта баҳолаш ҳамда махсус ташкил этилган Даволаш муассасалари ва аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни назорат қилувчи республика комиссияси томонидан белгиланадиган қайд этилган нархларини белгилаш зарур. Комиссия қайд этилган нархни ҳисоб-китоб қилишда ПҚ-2647-сон қарор билан тасдиқланган чекланган устамаларни қўллайди.

Рўйхатга кирмаган товарлар қийматини ҳам қайта баҳолаш ва ҳар бир савдо бўғини учун тасдиқланган чекланган устамаларни ҳисобга олган ҳолда белгиланадиган нархларни белгилаш лозим. Улгуржи корхоналар учун устаманинг чекланган миқдори воситачилар сонидан қатъи назар медикаментлар харид (бериш) қийматидан 15%дан ортиқ бўлмаган миқдорда тасдиқланган. Чакана савдо учун – улгуржи нархидан 20%дан ортиқ бўлмаган миқдорда. Бухгалтерия ҳисобида Рўйхатга киритилган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари ҳисобини алоҳида юритиш тавсия этилади.

Шу тариқа, 2017 йил 1 январгача сотиб олинган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари ҳам белгиланган ёки қайд этилган нархларда сотилиши керак (Низом, ПҚ-2647-сон қарорга 4-илова).

 

2

Низомда белгиланган ва қайд этилган нархлар жорий этилиши билан боғлиқ дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини сотувчи корхоналарнинг зарарлари қопланиши назарда тутилмаган.

 

2017 йил 1 январгача ва ундан кейин дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари нархлари белгиланиши тартибининг таҳлили

Кўрсаткичлар

 

2017 йил 1 январгача

 

2017 йил 1 январдан кейин

 

Четдан олиб келинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари

 

Харид қиймати

 

Қ = Кқ + Б + Кф + Бх, бу ерда

Кқ – БЮД тўлдирилган санадаги МБ курсидан келиб чиқиб белгиланган контракт қиймати;

Б – МБ курси бўйича божхона тўловлари;

Кф – МБ курси бўйича белгиланган контракт қиймати билан БЮД тўлдирилган санадаги эркин курс ўртасидаги курс фарқи;

Бх – товарни сотиб олиш билан боғлиқ бўлган, Харажатлар таркиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган) 1.1, 1.2-бандларига мувофиқ шакллантириладиган бошқа харажатлар

Қ = Кқ + Б + Кф + Бх, бу ерда

Кқ – БЮД тўлдирилган санадаги МБ курсидан келиб чиқиб белгиланган контракт қиймати;

Б – МБ курси бўйича божхона тўловлари;

Кфконтракт тузилган санадаги ва божхона юк декларацияси тўлдирилган санадаги МБ курсидан келиб чиқиб белгиланган контракт қиймати ўртасидаги курс фарқи;

Бх – товарни сотиб олиш билан боғлиқ бўлган, Харажатлар таркиби тўғрисидаги низомнинг 1.1, 1.2-бандларига мувофиқ шакллантириладиган бошқа харажатлар

Улгуржи ташкилотларда чекланган устама

 

Харид қийматининг 20%и

 

Харид қийматининг 15%и

 

Чакана ташкилотларда чекланган устама

 

Улгуржи нархнинг 20%и

 

Ҳисоб-китобга мисол

 

Четдан олиб келинган дори-дармон воситасининг харид қиймати 1 000 сўмни ташкил этди. Улгуржи ташкилот уни дорихонага 1 100 сўмдан (харид қийматидан 10% устама билан) сотади, дори 1 200 сўмдан (харид қийматидан 20% устама билан) чакана сотилиши мумкин

 

Четдан олиб келинган дори-дармон воситасининг харид қиймати 1 000 сўмни ташкил этди. Улгуржи ташкилот уни дорихонага 1 150 сўмдан (харид қийматидан 15% устама билан) сотади, дори 1 380 сўмдан (улгуржи нархидан 20% устама билан) чакана сотилиши мумкин

 

Жами устама

 

20%

 

38%

 

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари

 

Бериш қиймати

 

Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг бериш қиймати белгиланмаган.

 

Дори-дармон воситаси бевосита улгуржи ёки чакана савдо корхоналарида тайёрланганда амалдаги тартибга мувофиқ шакллантирилган тайёрлаш нархида сотилади

 

ЎзР ҳудудида ишлаб чиқариладиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини бериш қийматини ишлаб чиқарувчилар Харажатлар таркиби тўғрисидаги низомга мувофиқ шакллантирадилар

 

Улгуржи нархи

 

Харид (бериш) қийматининг 20%и

 

Харид (бериш) қийматининг 15%и

 

Чакана қиймати

 

Улгуржи нархнинг 25%и

 

Улгуржи нархнинг 20%и

 

Ҳисоб-китобга мисол

 

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган дори-дармон воситасининг харид қиймати 1 000 сўмни ташкил этди. Улгуржи ташкилот уни дорихонага 1 200 сўмдан (устама – харид қийматининг 20%и) сотади, дори 1 500 сўмдан (устама – улгуржи нархнинг 25%и) чакана сотилиши мумкин

 

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган дори-дармон воситасининг харид қиймати 1 000 сўмни ташкил этди. Улгуржи ташкилот уни дорихонага 1 150 сўмдан (устама – харид нархининг 15%и) сотади, дори 1 380 сўмдан (устама – улгуржи нархнинг 25%и) чакана сотилиши мумкин

 

Жами устама

 

50%

 

38%

 

 

Кўриб турганимиздек, илгари четдан олиб келинган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари бўйича чекланган ставка жами (импортчидан дорихонагача) 20%ни ташкил этарди. Яъни харид қийматига 20%дан ортиқ қўшилмас эди. Шу 20%да улгуржи ташкилотнинг устамаси ҳисобга олинарди (АВ томонидан 29.09.2000 йилда 974-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3.1–3.3-бандлари). Жами ставка 20%ни ташкил этарди.

Нарх белгилашнинг янги тартибига кўра жами савдо устамасида (қайд этилган ва белгиланган нархни ҳисоб-китоб қилиш учун) улгуржи ташкилот устамаси ва чакана ташкилот устамаси ҳисобга олинади. Жами ставка 38%ни ташкил этади.

Шу тариқа, четдан олиб келинган дори-дармон воситаларини сотиш учун нарх белгилаш шартлари улгуржи ташкилотлар учун ҳам, дорихоналар учун ҳам мақбулроқ бўлди.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари бўйича амалдаги тартиб аввалгисига ўхшаш. Жами ставка 2017 йил 1 январдан бошлаб 50%дан 38%га камайди.

Маҳаллий дори-дармон воситалари учун чекланган устама даражасининг пасайтирилиши медикаментлар билан чакана ва улгуржи савдо қилувчи корхоналарни, бир томондан, харажатларни мақбуллаштиришга, бошқа томондан эса – маҳаллий дори-дармон воситалари товар оборотини оширишга, шунингдек улгуржи сотувчилар ўртасидаги воситачилар сонини қисқартиришга ундаши лозим.

 

Дарина АБУХОВИЧ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1517 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика