Norma.uz
Лойиҳа ҳақида

ru

 

2013 йил бошидан “Norma” газеталари бирлашган таҳририяти “Online газета” лойиҳасини тест режимида тақдим этади.

Бирлашган таҳририят чиқараётган ҳафталикни чоп этишнинг ушбу версияси браузер дарчасига одатланган ва ўз компьютерига махсус дастурий таъминотини ўрнатмасдан сайтлардаги янги ахборотдан фойдаланишни афзал кўрадиган кишиларга мўлжалланган.

Гарчи сайтдаги узоқлаштирилган фойдаланиш уй компьютеридаги ахборот тизимга қараганда камроқ барқарор ва ишончсизроқ бўлишига, Интернет тармоғи бўйича ахборотни излаш ва унга ишлов бериш кўп вақтни олишига қарамай, “Online газета”да афзалликлар ҳам бор.

Аввало, бу – нафақат газета материаллари, балки уларга шарҳларни ҳам ўқиш, ўзингиз ҳам муҳокамага қўшилиш, танловларда иштирок этиш имконияти. Сайтда бирлашган таҳририят тақдим этадиган газеталарнинг ўқувчилари norma.uz порталининг бошқа ахборот ресурсларидан ҳам фойдалана оладилар.

 

 

ONLINE  ГАЗЕТА ТЕСТ  РЕЖИМИДА ФАҚАТ ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТНИ СОЗЛАШ ДАВРИДА ОЧИЛГАН. КЕЙИНЧАЛИК МАТЕРИАЛЛАРДАН ТЎЛИҚ ҲАЖМДА ФОЙДАЛАНИШ ИМКОНИЯТИГА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛГАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР ЭГА БЎЛАДИЛАР.

 

 

Тест режими якунланганидан кейин онлайн газетадан фойдаланиш ҳуқуқи қуйидагиларга берилади:

- онлайн газетанинг ўзига обуна бўлганларга;

- босма нашрларнинг комплектига: ўзбек тилидаги “Солиқ ва божхона хабарлари” ва “Норма маслаҳатчи”, рус тилидаги “Налоговые и таможенные вести” ва “Норма”га йиллик обунани расмийлаштирганларга;

- компьютерга инсталляцияланадиган “Электрон газета”га бир йил учун обуна бўлганларга;

- комплектланишига газеталарнинг электрон матнлари ҳам кирадиган “Norma” асосий дастурий маҳсулотларидан фойдаланувчиларга.

Газеталарни электрон ёки босма шаклда олувчи обуначилар ва дастурий маҳсулотлардан фойдаланувчилар учун онлайн газетада рўйхатдан ўтиш интернет-ресурслардан фойдаланувчига қуйидаги қўшимча имкониятларни беради:  порталида пайдо бўладиган катта ҳажмдаги маълумот, услубий, тушунтириш материалларидан фойдаланиш, муаммоли профессионал мавзулар бўйича мунозараларни кузатиш ёки уларнинг иштирокчисига айланиш, ўз кучини профессионал беллашувлар ёки кўнгилочар танловларида синаб кўриш ҳуқуқи.

Онлайн газетадан тўлиқ фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларни рўйхатдан ўтказиш босқичма-босқич амалга оширилади. Батафсил тафсилотлар сайтда хабар қилинади.

 

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика