Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 12 / Амалий бухгалтерия

Амалга ошмаган кўпайтириш

 

Жамият иштирокчилари устав фондини 10 000 минг сўмга кўпайтириш ва 1 йил давомида қўшимча ҳиссалар қўшиш ҳақида қарор қабул қилдилар. Устав фондини кўпайтириш ҳисобига белгиланган муддатда фақат 2 000 минг сўм қўшилди. Келгусида иштирокчилар устав фондини 50 000 минг сўмга кўпайтириш ҳақида қарор қабул қилдилар. Қўшимча ҳиссалар асосий воситалар тарзида тўлиқ қўшилди.

Илгари ортиқча қўшилган 2 000 минг сўмни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак?

Бухгалтер.

 

Сизнинг вазиятдан келиб чиқишича, иштирокчиларнинг устав фондини 10 000 минг сўмга кўпайтириш ҳақидаги биринчи қарори бажарилмаган.

Қўшимча ҳиссалар қўшилмаганда жамият устав фондининг кўпайтирилиши амалга ошмаган деб эътироф этилади ва жамият иштирокчига у томонидан киритилган қўшимча пул ҳиссаларини қайтариши шарт. Пул ҳиссалари ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда, жамият иштирокчилар белгилаган қўшимча ҳиссаларни қўшиш муддати ўтказиб юборилган давр учун фоизлар тўлаши шарт Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддаси).

Сизнинг ҳолатда муассислар белгилаган қўшимча ҳиссаларни қўшиш муддати (1 йил) ўтгач 2 000 минг сўмлик сумма иштирокчига қайтарилмаса, унга фоизлар ҳисобланади. Моҳиятан олганда, корхона иштирокчининг пул маблағларидан текинга фойдаланмоқда.

Пул маблағларидан текинга фойдаланиш Марказий банк эълон қиладиган қайта молиялаштириш ставкасида баҳоланади. 2016–2017 йилларда қайта молиялаштириш ставкаси 9% даражасида белгиланган.

Устав капиталининг кўпайиши жамият таъсис ҳужжатларига киритиладиган тегишли ўзгартиришлар давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейингина бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиши мумкин (Йўриқноманинг 341-банди, 21-сон БҲМСга 2-илова).

Ўзгартиришлар давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар муассис устав фондини кўпайтириш ҳисобига қўшган ҳиссаларни бухгалтерия ҳисобида муассисларга бўлган қарзни ҳисобга олувчи ҳисобварақларда (6630) акс эттириш мумкин.

Ўз вақтида қайтармаганлик учун фоизларнинг ҳисобланиши (бухгалтерия ҳисоб-китоби):

Дт 9610-«Фоизлар кўринишидаги харажатлар»

Кт 6920-«Ҳисобланган фоизлар».

Тўлов манбаида фоизлар кўринишидаги даромаддан солиқ ҳисобланиши (бухгалтерия ҳисоб-китоби):

Дт 6920-«Ҳисобланган фоизлар»

Кт 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз».

Муассисга фоизларнинг ўтказилиши (банк кўчирмаси):

Дт 6920-«Ҳисобланган фоизлар»

Кт 5110-«Ҳисоб-китоб счёти».

Муассисга пул маблағларининг қайтарилиши (муассисларнинг қарори, банк кўчирмаси):

Дт 6630-«Бошқа операциялар бўйича муассисларга бўлган қарз»

Кт 5110-«Ҳисоб-китоб счёти».

Агар муайян сабабга кўра муассисга пулни қайтаришнинг имкони бўлмаса, даъво муддати (3 йил) ўтиши билан жамият муассис олдидаги кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқариши мумкин. Даъво муддати ўтгунча кредиторлик қарзини фақат суднинг ҳал қилув қарори асосида ҳисобдан чиқариш мумкин. Инвентарлаш комиссиясининг далолатномаси (АВ томонидан 2.11.1999 йилда 833-сон билан рўйхатдан ўтказилган 19-сон БҲМС) ва раҳбар буйруғи кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришга асос бўлиб хизмат қилади:

Дт 6630-«Бошқа операциялар бўйича муассисларга бўлган қарз»

Кт 9360-«Кредиторлик ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар».

 

Дарина АБУХОВИЧ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1445 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика