Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 12 / Солиқ солиш

Имтиёз ҳуқуқисиз

 

Корхонамиз ўз ходимлари учун кредитга уй-жой қурди. Ходимлар шартномага кўра бошланғич бадал – квартира қийматининг 30%ини тўладилар. Қолган суммани (70%) ходимлар иш ҳақидан ҳисоб-китоб чизмасига кўра корхонамиз ҳисоб-китоб рақамига пул ўтказиб, 15 йил давомида қолган суммага 7%ни ҳисобга олиб тўлашлари керак.

ЖШДС бўйича имтиёз қурувчининг ходимлари учун ипотека кредитига татбиқ этиладими?

Л.Итолмасова.

 

– Кредитлаш кредит шартномаси асосида амалга оширилади. Кредит шартномаси бўйича эса бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади (ФКнинг 744-моддаси).

Кредит ташкилотлари тегишли лицензияга эга бўлган банклар, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва бошқа кредит ташкилотлари ҳисобланади (Солиқ кодексининг ­22-моддаси).

Шу тариқа, кредит бунга лицензияси бўлган кредит ташкилотлари томонидан берилади.

ЖШДС бўйича имтиёзлар жисмоний шахслар – ёш оила аъзоларининг солиқ солинадиган ва ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммаларига татбиқ этилади (Солиқ кодексининг 179-моддаси 30-банди).

Ходимларингиз билан тузилган шартнома кредит ёки ипотека шартномаси ҳисобланмайди. Шу муносабат билан ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаб бўлмайди.

 

Жўрабек МУРОТОВ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1579 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика