Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 33 / Божхона

Ахборот хуружининг йўли тўсилди

божхоначилар 14 мингдан ортиқ «нобоп адабиётлар»нинг олиб ўтилишига чек қўйишди

 

Халқаро майдонда турли экстремистик ва террористик ташкилотлар томонидан дунё аҳолисига қарши амалга оширилаётган хунрезликлар, ўз сафларини тўлдириш мақсадида фуқаролар, айниқса, ёшлар орасида қўпорувчилик ғояларини тарғиб қилиш бугунги кунда бир зумга бўлса-да, тўхтаётгани йўқ.

 

Халқимиз онгини ана шу ёт ақидалардан муҳофаза қилишда божхона хизматининг муносиб ҳиссаси бор – божхона чегараларида сергак турган божхоначилар бу турдаги тақиқланган материалларнинг ичкарига кириб келишига қарши курашиш борасида бир қатор ишларни амалга оширишмоқда. Бинобарин, 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида ҳам бу масала ўз ифодасини топган.

Дастурда Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қаторида божхона органлари зиммасига ҳам диний экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича ташкилий-амалий чора-тадбирларни кучайтириш вазифаси юклатилган. ДБҚда ўтказилган «Божхона органлари томонидан диний экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ташкилий-амалий чора-тадбирлар» мавзусидаги матбуот анжуманида ДБҚ раиси ўринбосари ­Ғ.Шукуров шулар ҳақида ахборот берди.

Бу борада республика Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон Мусулмонлар идоралари билан ўзаро яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган. Жумладан, божхона ходимларининг мазкур йўналишдаги билим малакасини ошириш мақсадида Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда жорий йилда Тошкент Ислом университетида 32 нафар божхона ходими иштирокида семинар-тренинг ўтказилиб, соҳада эришилган ютуқлар ҳамда келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар юзасидан ўзаро фикрлар алмашилди.

Бундан ташқари, Олий ҳарбий божхона институтида чегара божхона постлари ҳамда халқаро аэропортларда хизмат қилаётган божхона ходимлари учун ана шундай тақиқланган материалларнинг божхона чегаралари орқали олиб ўтилишига қарши курашиш борасида бир қатор малака ошириш курслари ташкил этилди.

Тадбирда журналистларга диний мазмундаги материалларни республикамизга олиб киришнинг амалдаги тартиблари ҳақида маълумотлар берилди.

 

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.

 


Давлат божхона қўмитаси томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2017 йилнинг ўтган етти ойи давомида 339 та ҳолатда 14 мингдан ортиқ диний экстремистик, ақидапарастлик ва бошқа диний мазмундаги материалларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб ўтилиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланган.

Прочитано: 1463 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика