Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 33 / Ижтимоий ҳимоя

Беморга бериладиган имтиёз

 

Буйрак кўчириб ўтказилган шахсга нисбатан республикамизда бирон-бир имтиёзлар (масалан, ногиронлик нафақаси, сиҳатгоҳларда даволаниш ва ҳ.к.) назарда тутилганми?

Бобобек Нишонов, аудитор ёрдамчиси.

 

– Органларни кўчириш юзасидан операция қилинган шахслар дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эгалар (ВМнинг 22.07.2013 йилдаги 204-сон қарорига 1-илованинг 7-банди). Бунда амбулатор поликлиниканинг даволовчи врачи томонидан тайинланган дори воситалари бепул берилиши керак. Талаб этиладиган дори воситаси амбулатория поликлиника-муассасаси орқали берилади. Агарда поликлиникада керакли дори воситалари мавжуд бўлмаса, даволовчи врач уларни дорихоналардан имтиёзли бериш учун рецепт ёзади (22.07.2013 йилдаги 204-сон ВМҚга 2-илованинг 8, 11-бандлари).

Қолган имтиёзларга келсак, агар беморга тиббий хулосага кўра I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгиланган бўлса, қонунчиликда бир қатор ижтимоий, меҳнат муносабатларига оид, солиқларни тўлаш бўйича имтиёзлар мавжуд.

Ногиронлик тегишли тиббий-меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК) томонидан аниқланади. Бунда тиббий кўрик шахснинг яшаш жойидаги туманлараро, туман (шаҳар) ТМЭК ёки агар фуқарода мазкур ТМЭК соҳаси бўйича алоҳида касалликлар мавжуд бўлган тақдирда – даволаш-профилактика муассасасига бириктириш жойидаги ихтисослаштирилган ТМЭК томонидан ўтказилиши мумкин (1.07.2011 йилдаги 195-сон ВМҚга ­1-илованинг 3-банди).

Демак, тиббий кўрик хулосасига асосан I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгиланган фуқаролар қонунчиликда белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Ижтимоий соҳанинг асосий имтиёзлари қуйидагилардан иборат:

 

а) умумий касаллик туфайли келиб чиққан ногиронликда, агар шахснинг иш стажи етарли бўлса ногиронлик пенсияси тайинланади («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 15, 17-моддалари, кейинги ўринларда – Қонун). Ногиронлик пенсиясини тайинлаш учун фуқаронинг иш стажи ёшига мутаносиб равишда қуйидагича бўлиши керак:

Ёш

 

Иш стажи

 

23 ёшга қадар

 

2

 

23 ёшдан 26 ёшга қадар

 

3

 

26 ёшдан 31 ёшга қадар

 

5

 

31 ёшдан 36 ёшга қадар

 

7

 

36 ёшдан 41 ёшга қадар

 

9

 

41 ёшдан 46 ёшга қадар

 

11

 

46 ёшдан 51 ёшга қадар

 

14

 

51 ёшдан 56 ёшга қадар

 

17

 

56 ёш ва ундан ошганда

 

20

 

 

Бироқ, 20 ёшга тўлгунга қадар умумий касаллик туфайли иш даврида ёки ишлаш тўхтатилганидан кейин ногирон бўлиб қолган шахсларга пенсиялар иш стажидан қатъи назар тайинланади.

Агар умумий касаллик оқибатидаги I ва II гуруҳ ногиронлари пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмасалар, ногиронлик пенсияси бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади (Қонуннинг 18-моддаси);

б) I ва II гуруҳ ногиронлари (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари орқали санаторийларга бепул йўлланмалар билан таъминланади. Ушбу шахсларга йўлланмалар икки йилда бир маротаба (навбат асосида) берилиши керак (АВ томонидан 27.04.2012 йилда 2356-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 3–4-бандлари);

в) I ва II гуруҳ ногиронларига тегишли органлар* томонидан ижтимоий хизматлар кўрсатилади («Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида»ги ­ЎРҚ-415-сон Қонуннинг 5–6-моддалари). Ижтимоий хизматлар қуйидаги шаклларда кўрсатилади:

● ижтимоий кузатув ва маслаҳат бериш;

● уйда парваришлаш;

● кундузи ва (ёки) қисқа муддат бўлиш муассасаларида;

● интернат муассасаларида (ЎРҚ-415-сон Қонуннинг ­13-моддаси);

г) ТМЭК томонидан ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури ишлаб чиқилади. Ушбу Дастур ногироннинг (ёки унинг қонуний вакилининг) мажбурий иштирокида ишлаб чиқилади ва у ногирон организмининг, шунингдек меҳнат фаолиятининг муайян турларини бажариш қобилиятининг бузилган ёки йўқолган функцияларини тиклашга, компенсация қилишга йўналтирилган тиббий, касбий, ижтимоий ва бошқа реабилитация қилиш чора-тадбирларини амалга оширишнинг айрим турлари, шакллари, ҳажмлари, муддатлари ва тартибини ўз ичига олади (23.12.2010 йилдаги 307-сон ВМҚга ­1-илованинг 2, 7, 9-бандлари). Даволаш-профилактика муассасалари, реабилитация қилиш марказлари, бандликка кўмаклашувчи марказлар Дастурни бажаришлари шарт. Масалан, Дастурда ногирон учун йилда икки марта касалхонада даволаниш кўзда тутилиши мумкин ва ҳ.к.

Шу билан бирга, қонунчиликда I ва II гуруҳ ногиронларига бошқа имтиёзлар ҳам белгиланган («Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 31-моддаси).

 

Сабоҳат СУЛТОНОВА,

«Norma Online» эксперти.

 


*Бу соҳада ваколатли органларга давлат бошқарув органлари, ҳокимиятлар, маҳаллалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ижтимоий хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари киради.

Прочитано: 2695 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2020-05-21 22:19:49, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика