Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 33 / Амалий бухгалтерия

Товар – еврода, ҳақи – сўмда

 

Харидор ташкилот (асосий фаолият тури – дори-дармон воситалари билан улгуржи савдо қилиш) хорижий ҳамкор билан биржа орқали шартнома тузди, унинг асосида товар (дори-дармон воситалари) сотиб олинди. 28.02.2017 йилда товар олинди. Унинг қиймати спецификация, божхона ва товарга илова қилинувчи ҳужжатларда еврода кўрсатилган. Товар учун кредиторлик қарзи 6011-валюта счётида акс эттирилади. Товарнинг ҳақи биржа орқали сўмда тўланади.

1. Импорт контракти бўйича кредиторлик қарзи валютаси ўзгаришини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш мумкин?

2. Биржа орқали ҳисоб-китобларни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш лозим?

Е.Прунова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

1

Еврода ифодаланган импорт контракти бўйича қарз сўмда қопланади. Товар нархлари хорижий валюта эквивалентида белгиланиб, сўмда тўланса, кредиторлик қарзи хорижий валютада (6011-счёт) акс эттирилади. Бунда товар олинган кундан унинг ҳақи тўлангунча бўлган даврда МБ курси ўзгариши муносабати билан юзага келувчи курс фарқи 9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар» (9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар») счётига киритилади (АВ томонидан 17.09.2004 йилда 1411-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 13-банди).

Шу тариқа, қарз валютаси ўзгармайди, уни сўмдаги счётга ўтказиш керак эмас.

 

2

Товарларнинг биржадаги олди-сотди битимлари Қоидалар («ЎзРТХБ» АЖ бошқарувининг 11.05.2015 йилдаги 75-сон баённомаси билан тасдиқланган) билан тартибга солинади. Уларга кўра, рўйхатдан ўтказилган иштирокчилар ўз пул мажбуриятларини бажариш учун биржага хизмат кўрсатувчи банкда очилган Ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг иккиламчи счётларига пул ўтказадилар. Улардан биржа битимлари бўйича ҳисоб-китоб қилиш ва биржа хизматлари учун фойдаланилади.

 

Биржа орқали ҳисоб-китоб қилган ҳолда импорт товарни сотиб олишга доир бухгалтерия проводкалари:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Товарлар (дори-дармон воситалари) БЮД расмийлаштирилган кундаги курс бўйича евродаги контракт қийматида сотиб олинди

 

2900-«Товарлар»

 

6011-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар (хорижий валютада)»

 

Товарларнинг харид қийматига киритиладиган божхона тўловлари ва импорт бўйича бошқа харажатлар акс эттирилди (4-сон БҲМСнинг 13-банди)

 

2900-«Товарлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»;

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

Божхона тўловлари ва бошқа харажатлар тўланди

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»;

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Тўғридан-тўғри киритиш усули билан валютадаги кредиторлик қарзи қайта баҳоланди

 

9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар (салбий курс фарқи)»;

6011-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар (хорижий валютада)»

6011-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар (хорижий валютада)»;

9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар (ижобий курс фарқи)»

Пул маблағлари махсус шахсий счётга ўтказилди

 

5530-«Бошқа махсус счётлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Воситачилик йиғими ва брокернинг ҳақи ТМБ қийматига киритилди (4-сон БҲМСнинг 13-банди):

агар товарлар сотувга келиб тушмаган бўлса;

агар товарлар сотилган бўлса

 

 

 

2900-«Товарлар»;

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Импорт контракти бўйича қарз ва воситачилик йиғими тўланди

 

6011-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар (хорижий валютада)»;

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

5530-«Бошқа махсус счётлар»

 

 

 

Надежда ГРИШУТИНА, «Norma Online» эксперти. 

Прочитано: 1503 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика