Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 30 / Божхона

Тўғридан-тўғри шартнома асосида

 

Деҳқон бой бўлса – халқ бой бўлади. Деҳқоннинг бой бўлиши эса унинг мустақил фаолият юритиши билан боғлиқдир. Далага нимани экиш, хирмонни қандай тасарруф этиш, маҳсулотни эркин экспорт қилиш масалалари деҳқоннинг ихтиёрига берилса, у ўз ишининг устасига айланади. Президентимизнинг «Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (21.06.2017 йилдаги ПҚ-3077-сон) ҳам айнан ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштириш, экспортга маҳсулот етказиб беришни кўпайтиришни рағбатлантириш, маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларнинг рақобатдошлигини ва молиявий барқарорлигини оширишга, шунингдек ортиқча ва эскирган рухсат бериш тартиботларини бекор қилиш орқали ишбилармонлик муҳитини такомиллаштиришга қаратилган.

 

Айни дамда ­Сурхондарё вилояти Термиз туманида жойлашган «Gold Dried Fruits Export» МЧЖ томонидан Россиянинг Москва шаҳридаги «УзГарденс» корхонасига салкам 18 тонна қовун экспорт қилинмоқда.

– Республикамиз раҳбарининг жорий йил 21 июндаги ПҚ-3077-сон қарори маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлашга қаратилиб, биз тадбиркорлар ўзимиз етиштирган маҳсулотларимизни «Ўзагроэкспорт» АЖ орқали эмас, балки ўзимиз тўғридан-тўғри шартномалар асосида, маҳсулот ҳақи олдиндан 100 фоиз тўланиши шарти билан, экспорт қилиш имкониятига эга бўлдик, – дейди тадбиркор Алишер Нурматов.

Сурхондарё вилояти «Жарқўрғон» ТИФ божхона постида асосан воҳанинг Қизириқ, Қумқўрғон ва Жарқўрғон туманларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг қарийб 600 тоннаси четга экспорт қилинган. Пост бошлиғи Р.Панжиевнинг айтишича, мазкур туманларда ғалла экинларидан бўшаган умумий ер майдонининг 68,7%ига такрорий режа бўйича ерёнғоқ, мош маҳсулотлари экилди. Ерёнғоқдан олиниши кутилаётган 10 минг 830 тонна, мошдан 12 минг 663,9 тонналик ҳосил жами 1 297 та автотранспорт ҳамда 480 та темир йўл вагонларида ташилиши кўзда тутилмоқда. Бу ҳар икки маҳсулотнинг экспортидан келиб тушиши кутилаётган 20,6 млн АҚШ долларидан ортиқ маблағ вилоятимизнинг деҳқон ва фермер хўжаликларининг даромадига ҳисса бўлиб қўшилиши шубҳасиз.

– 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб барча тадбиркорлик субъектларига янги мева-сабзавот маҳсулотлари, узум ва полиз маҳсулотларини тўловни олдиндан 100 фоиз амалга ошириш шарти билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида экспорт қилиш ҳуқуқи берилди, – дейди «Денов» ТИФ божхона пости бошлиғи Ш.Сафарқулов, – Масалан, «Сурхон мева инвест» агрофирмаси Олтинсой туманида етиштирилган олхўрини етказиб бериш бўйича Қозоғистон билан ўзининг тўғридан-тўғри илк шартномасини имзолади. Қиймати 7 минг АҚШ долларидан ортиқ маблағ ушбу корхона ҳисобига келиб тушгач, 18 тонна Олтинсой олхўрилари божхона расмийлаштируви ва назоратидан ўтиб, Чимкентга қараб йўл олди.

 

Гавҳар МАҲМУДХОНОВА.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 1695 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика