Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 30 / Ходимлар билан ҳисоблашиш

Иш берувчи учун ходим жавоб бермайди

 

Корхона ШЖБПҲ бўйича жарима тўлади. Энди Халқ банки ходимлари тўланган жарима суммаси бўйича реестрни топширишни талаб қилмоқдалар. Қандай йўл тутайлик? Ахир тўланган сумма ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинмаган. ШЖБПҲ реестрида корхонадан ушлаб қолинган жарима акс эттириладими?

Микрофирмада ишловчи ходимнинг пенсияга чиқадиган пайти келди. Барча маълумотномалар тўпланди. Маълум бўлишича, 2014 йилда ШЖБПҲга бадаллар тўланмаган, бинобарин, улар бўйича Халқ банкига реестрлар топширилмаган, сабаби микрофирмада ортиқча тўлов мавжуд бўлган. Энди Пенсия жамғармасининг туман бўлимида ходимнинг 2014 йилги стажи ҳисобга олинмаяпти. Туман ижтимоий таъминот бўлими ходими ШЖБПҲга бадаллар тўланмаган даврдаги ходимнинг стажини ҳисобга олмасликка ҳақлими?

Н.Цепкова, бухгалтер.

 

1

Бу ўринда Халқ банкига тақдим этилмаган ШЖБПҲга бадаллар реестрлари ҳақида сўз бораётган кўринади.

Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарима санкциялари назарда тутилган (МЖТКнинг 179-2-моддаси):

● иш берувчи юридик шахсларнинг мансабдор шахслари томонидан Халқ банки филиалига фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш учун зарур маълумотларни, фуқароларнинг шахсига оид маълумотлар билан боғлиқ ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни қасддан тақдим этмаганлик ёки нотўғри маълумотларни тақдим этганлик, худди шунингдек ҳисоблаб чиқарилган ва киритилган жамғариб бориладиган пенсия бадаллари тўғрисидаги маълумотларни ходимларга тақдим этмаганлик учун – ЭКИҲнинг 2 бараваридан 4 бараваригача миқдорда жарима;

● жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини киритишдан бош тортганлик учун – мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Корхона тўлаган жарима санкциялари ШЖБПҲга бадаллар реестрида акс эттирилмайди.

Корхонанинг мансабдор шахсларига жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарима солинган бўлса керак. Масалан, ходимларнинг ШЖБПҲга мажбурий бадаллар нотўғри ҳисоблаб чиқарилганлиги учун. Шу тариқа, корхона Халқ банкига тузатилган ёхуд ўз вақтида тақдим этилмаган бадаллар реестрларини тақдим этиши шарт.

 

2

Йўқ, Пенсия жамғармасининг туман бўлими ходими ҳақли эмас.

Ўз вақтида ходимларнинг ШЖБПҲга мажбурий бадалларни тўлаш ва маълумотларни Халқ банкига тақдим этиш иш берувчиларнинг зиммасига юклатилган (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 7, 10-бандлари). Иш берувчининг мажбурий бадалларни ушлаб қолмаганлиги ва маълумотларни Халқ банкига тақдим этмаганлигига фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик деб қаралади. Бунинг учун ходимга эмас, балки корхонанинг мансабдор шахсларига жарима солиниши керак.

Фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса, шу жумладан пенсия олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига қўшиб ҳисобланади («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг ­37-моддаси 1-қисми «а» банди; Низомнинг ­35-банди «а» кичик банди, ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон қарорига 1-илова).

ШЖБПҲга бадалларга келсак, тўлов топшириқномаси бўйича Халқ банкига ўтказилган сумма бадалларни олувчи ходимлар реестридаги якуний сумма билан мос тушиши керак. Ходимларнинг ШЖБПҲга бадаллар бўйича реестрлардаги ахборот пенсияни ҳисоблаб чиқаришда меҳнат стажини белгилаш учун асос ҳисобланмайди.

Агар меҳнат дафтарчаси ва бошланғич бухгалтерия ҳужжатлари (иш вақтини ҳисобга олиш табеллари, шахсий варақа, иш ҳақи ҳисобланган қайдномалар, иш ҳақини тўлаш қайдномалари, буйруқлар ва ҳ.к.), шунингдек жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация (мавжуд бўлганда) асосида ходимнинг ишлаганлиги ва унинг даромадларидан суғурта бадаллари тўланганлиги далилини исботлаш мумкин бўлса, унинг стажи ҳисобга олиниши керак. Ходим Пенсия жамғармаси туман бўлимининг қарори юзасидан судда низолашишга ҳақли.

 

Анжелика НАМ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1656 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика