Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 20 / Жавоб берамиз

Кечиктириш учун пеня тўлаш қоидаси

 

Олди-сотди шартномасига кўра сотувчи сотиб олувчига маҳсулотни белгиланган муддатидан кечиктириб етказиб берди. Маҳсулот учун 15 фоизлик аванс суммаси олдиндан ўтказиб берилган. Шартномада сотувчининг маҳсулот етказиб берилмаган қисмидан кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,4 фоиз миқдорида ­пеня тўлаши белгиланган.

Сотиб олувчи маҳсулотнинг қолган 85 фоизлик қисмини тўлаётганда кечиктирилган кунлар учун пеняни ҳисоблаб ушлаб қолишга ҳақлими?

А.Ибрагимов.

 

– Сотиб олувчининг харид қилинган маҳсулотнинг қолган 85 фоиз қисмини тўлаётганда маҳсулот етказиб беришнинг кечиктирилган кунлар учун пеняни ҳисоблаб ушлаб қолишга ҳақли ёки ҳақли эмаслиги шартноманинг мазмунидан келиб чиқади.

Мисол учун шартномада бу шарт, айтайлик, қуйидагича кўрсатилган бўлиши мумкин: «Маҳсулотни етказиб бериш муддати кечиктириб юборилган ҳолда маҳсулот етказиб берувчи сотиб олувчига кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган маҳсулот баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим». Бундай шартни шарҳлашда ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олиш керак (ФКнинг 363-моддаси 1-қисми). Яъни «етказиб берувчи сотиб олувчига ... пеня тўлайди» деган ибораси «етказиб берувчи сотиб олувчига пеняни ўзи тўлайди» деган маънони англатади.

Бундай ҳолда сотиб олувчи маҳсулот белгиланган муддатидан кечиктириб етказиб берилганлиги учун пеняни ундириш мақсадида етказиб берувчига талабнома билдириши шарт бўлади («Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддаси).

Шу билан бирга, тарафлар шартномани ўзгача тарзда, шартнома тузиш эркинлиги ҳақидаги қоидаларни назарда тутган ФКнинг ­354-моддасидан келиб чиқиб тузишлари ҳам мумкин. Яъни агар битта тараф шартнома мажбуриятини бузса, бошқа тараф неустойка ҳисобидан шартномага асосан тўланиши лозим бўлган суммани камайтиради. Масалан, харидор маҳсулот учун тўланиши лозим бўлган суммадан ундириладиган пеняни ушлаб қолади. Бу ҳолда харидор етказиб берувчига талабнома (претензия) билдирмасдан, кейинчалик эса унга нисбатан судга даъво аризасини тақдим этмасдан пеня суммасига камайтирилган маҳсулот учун тўловни амалга ошириш йўли билан шу неустойкани ушлаб қолишга ҳақли.

Ушбу шарт шартномада қуйидагича баён этилиши мумкин:

«Маҳсулотни етказиб бериш муддати кечиктириб юборилган тақдирда сотиб олувчи маҳсулот учун тўланиши лозим бўлган суммадан кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,4 фоизи миқдорида пеняни ушлаб қолади, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган маҳсулот баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим».

 

Камол МУЗАФФАРОВ, «Norma Online» етакчи эксперти.

Прочитано: 1999 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика