Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 20 / Солиқ солиш

Арзонлаштириш ЯСТга таъсир кўрсатмайди

 

Бир қатор дори-дармон воситаларига қатъий белгиланган нархлар жорий этилиши муносабати билан корхона (ИФУТ коди – 46460) қатъий белгиланган нархларда сотиладиган дори-дармон воситалари рўйхатига кирувчи дориларнинг қолдиқларини арзонлаштиришга мажбур.

Солиқ кодексининг 355-моддасига мувофиқ, солиқ солинадиган ялпи тушумни аниқлашда харажатларга киритиладиган товарни арзонлаштириш суммасини товарларни сотишдан соф тушумга қўшиш лозимми?

Н.Наимов,

бухгалтер.

 

– Арзонлаштириш билан боғлиқ 2 хил вазият юзага келиши мумкин.

1. Товарлар илгари қўйилган устама доирасида арзонлаштирилади. Бундай операция даромад юзага келишига олиб келмайди. Шу сабабли ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база товарларни арзонлаштириш қийматига кўпаймайди.

2. Товарларни арзонлаштириш суммаси устама даражасидан ошади. Бу ҳолда корхона товарларни олиш баҳосидан паст баҳода сотади. Товарларни олиш баҳосидан паст баҳода реализация қилганда ЯСТ товарларни олиш қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади. Бундан баҳолари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солиниши назарда тутилган товарлар мустасно (Солиқ кодексининг 355-моддаси). Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларига қатъий нарх белгилаш баҳони давлат томонидан белгилашга киради.

Тегишинча, медикаментларни реализация қилишда қатъий белгиланган нархгача арзонлаштириш ҳар қандай ҳолда ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага киритилмайди.

 

Дарина АБУХОВИЧ, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1468 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика