Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 20 / Солиқ солиш

Устав фонди миқдорини ўзгартирамиз

 

Корхона (МЧЖ) муассислари йиғилиши баённомаси билан унинг устав фондини камайтиришга қарор қилинди, шундан кейин муассислар билан камайтириш суммасига ҳисоб-китоб қилинди. Бир неча ойдан кейин (1 йил бўлмасдан) муассислар олинган фойда ҳисобига устав фондини яна ошириш ҳақида қарор қабул қилдилар.

1 молия йили давомида устав фондини камайтириш, сўнгра ошириш мумкинми? Бундай ўзгартиришлар муассислар учун қандай солиқ оқибатларига олиб келади? Устав фонди камайтирилганда муассисларга тўланган суммага солиқ солинадими? Бундай ўзгартиришларни бухгалтерия ҳисобида қандай проводкалар билан акс эттириш зарур?

Л.Медведева,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

Ўзгартиришдаги чекловлар

МЧЖ жамият иштирокчиларининг хоҳишига кўра бир молия йили давомида устав фонди (капитали) миқдорини неча марта ўзгартириш мақсадга мувофиқ деб ҳисобласа, шунча марта камайтиришга ҳам, кўпайтиришга ҳам ҳақли.

Бунда қонун ҳужжатларида назарда тутилган корхона УФни ўзгартиришга доир чекловларга риоя этиш лозим. Улар «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг (бундан кейин – Қонун) III бобида қайд этилган.

Устав капитали камайтирилишини содир бўлган ҳолат сифатида қабул қилган ҳолда УФни кўпайтиришга доир чекловлар нуқтаи назаридан сизнинг вазиятингизни кўриб чиқамиз. УФ камайтирилгандан кейин давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўзгартиришларни тақдим этиш санасидаги ҳолатга кўра қонун ҳужжатларида белгиланган ЭКИҲнинг 40 бараваридан кам бўлмаслиги лозимлигини эслатиб ўтамиз (Қонуннинг 14-моддаси). Фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланувчи корхоналар, масалан, улгуржи савдо корхоналари учун қонун ҳужжатлари билан устав фондларининг бошқа энг кам миқдорлари назарда тутилиши мумкин.

Агар фаолият кўрсатган (иккинчи ва ҳар бир кейинги) йил тугаганидан кейин корхонанинг соф активлари унинг устав фондидан кам бўлиб қолиши кутилса (Соф активлар = Активлар – Қарз мажбуриятлари), МЧЖ устав фондини кўпайтириши мақсадга мувофиқ эмас. Бу ҳолда молия йили тугаганидан кейин МЧЖ ўзининг устав капиталини ўзининг соф активларидан ошмайдиган миқдоргача камайтириши шарт (Қонуннинг 19-моддаси).

Агар йил охирига келиб корхонада соф активларнинг устав фондидан кам миқдоргача камайтирилиши кутилмаса, жамият у камайтирилгандан кейин бир молия йили доирасида уни кўпайтиришга ҳақли.

Шунингдек УФ миқдори жамиятнинг мол-мулки (унинг тасарруфида қолган фойда) ҳисобига кўпайтирилганда, унинг суммаси бўйича чеклов мавжуд. Бундай ошиш соф активларнинг қиймати билан устав капитали ҳамда захира фонди суммаси ўртасидаги фарқдан ортиқ бўлмаслиги керак (Қонуннинг 17-моддаси). УФни жамиятнинг мол-мулки ҳисобига кўпайтириш тўғрисидаги қарор бир йил учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асосидагина қабул қилиниши мумкин. Бундай қарорни жорий йилнинг чораги, ярим йиллиги, 9 ойи учун бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асосида қабул қилиб бўлмайди. Масалан, 2017 йилда тақсимланмаган фойда ҳисобига устав капиталини ошириш ҳақидаги қарорни 2016 йил учун бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асосидагина қабул қилишга ҳақлисиз.

 

Солиқ оқибатлари

УФнинг номинал қийматини камайтириш натижасида пул маблағлари билан олинган сумманинг тўланиши унинг иштирокчилари учун ҳеч қандай солиқ оқибатларига олиб келмайди. Бу операция муассисларнинг даромад олишига олиб келмайди. Солиқ кодексининг 22-моддасида келтирилган «дивидендлар» тушунчаси ана шуни тасдиқлайди. Олинадиган мол-мулк қўйилганидан кўпайган тақдирдагина дивидендлар олинади ва уларга 10% миқдорида солиқ солинади, УФ одатий камайтирилишида бундай ҳолат юзага келмайди.

Муассисларнинг дивидендлари (тақсимланмаган фойда) ҳисобига УФни кўпайтириш ҳақида қарор қабул қилинганда имтиёз қўлланади. Унга мувофиқ, дивидендлар тарзида олинган юридик шахснинг устав фондига йўналтирилган дивидендларга солиқ солинмайди. Бироқ имтиёз қўлланилганидан сўнг бир йил ичида (яъни УФ кўпайтирилгандан кейин йил давомида) муассислар таркибидан чиқилганда (чиқиб кетилганда) ёхуд тугатилаётган юридик шахснинг мол-мулки унинг иштирокчилари ўртасида тақсимланганда илгари солиқ солишдан озод қилинган даромадларга умумий асосларда ЖШДС солиниши керак (Солиқ кодексининг 156-моддаси, 179-моддаси 19-банди).

Қонун ҳужжатларида устав капитали камайтирилганда муассислар оладиган суммаларга, келгусида уларга ҳисобланган дивидендлар ҳисобига УФ кўпайтирилишидан қатъи назар, солиқ солинишини назарда тутувчи нормалар мавжуд эмас.

 

Ўзгартиришларнинг бухгалтерия ҳисоби

УФни камайтиришга доир проводкалар:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

УФнинг камайтирилиши ва камайтириш суммасини тўлаш мажбурияти акс эттирилди

 

8330-«Пай ва улушлар»

 

6620-«Чиқиб кетаётган муассисларга улушлари бўйича қарз»

 

Муассислар олдидаги мажбурият сўндирилди

 

6620-«Чиқиб кетаётган муассисларга улушлари бўйича қарз»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

 

 

УФни кўпайтиришга доир проводкалар:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Жамғарилган фойда ҳисобига УФ кўпайтирилиши акс эттирилди

 

8720-«Жамғарилган фойда»;

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

6610-«Тўланадиган дивидендлар»;

8330-«Пай ва улушлар»

Иштирокчиларнинг қўшимча улушлари ҳисобига УФнинг кўпайтирилиши акс эттирилди:

 

а) муассиснинг пул маблағлари кўринишида қўшимча улуш киритиши;

 

б) УФнинг кўпайтирилиши (таъсис ҳужжатлари рўйхатдан ўтказилгандан кейин проводка қилинади)

 

 

 

 

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»;

 

 

6630-«Устав капиталига улушлар бўйича муассисларга қарз»

 

 

 

 

6630-«Устав капиталига улушлар бўйича муассисларга қарз»;

 

8330-«Пай ва улушлар»

 

 

Надежда ГУШЧИНА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 6430 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика