Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 20 / Қарор ва ижро

Юридик хизмат ходимлари ижтимоий ҳимояси кучайди

 

Мамлакатимизда қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш бош тамойил ҳисобланади. Юридик хизматлар сифатини оширишга қаратилаётган эътибор ана шу мақсадга хизмат қилади.

 

Президентимизнинг «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (19.01.2017 йилдаги ПҚ-2733-сон) бунда муҳим дастуриламал бўлаётир.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида «Юридик хизмат ходимлари ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш масалалари» мавзуида ташкил этилган семинарда шу ҳақда сўз юритилди.

Адлия вазирининг ўринбосари А.Тошқулов ва бошқалар мамлакатимизда юридик хизматларнинг тубдан такомиллашаётгани соҳа ходимларининг самарали фаолият юритишига хизмат қилаётганини таъкидлади.

Қарорга мувофиқ республика, ҳудудий (вилоят) ва туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядлари белгиланди.

Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг мартаба даражаларига эга бўлган ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун бериладиган ҳар ойлик устама ҳақ миқдорлари кўрсатилди. Бу лавозим маошига нисбатан фоизларда ҳисобланади. Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимларининг лавозим маошларига мартаба даражалари учун қўшиладиган ҳар ойлик устамалар миқдорлари белгиланди.

Давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизматларни ташкил этиш шакллари ҳамда уларни ташкил этишнинг минимал нормативлари ва мезонлари кўрсатилди.

Судгача ва суд тартибида давлат органи ва ташкилоти фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан ундирилган маблағлар ҳисобидан юридик хизмат ходимларини мукофотлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Қарорда Адлия вазирлигига юридик хизматлар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши бўйича мониторинг олиб бориш ва аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этишга қаратилган чораларни кўриш вазифаси юклатилган.

Жорий йилнинг ўтган даврида адлия органлари томонидан шу йўналишда олиб борилган ишлар асносида 1,4 мингдан ортиқ қонунбузилиши ҳолати аниқланган. Ушбу ҳолатлар бўйича кўрилган таъсир чоралари натижасида 41 масъул шахс интизомий жавобгарликка тортилган. 32 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. 36 ноқонуний буйруқ ва қарор бекор қилинган.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 2010 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика