Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 13 / Сизнинг ҳуқуқингиз

Кредитни сўндириш: муддатни ўтказиш ёки депозит

 

Микрокредит ташкилотидан кредит олдим, бир ҳафтадан кейин уни қайтариш муддати келади. Бироқ бошқа кредит ташкилотида айтишларича, талаб қилиш ҳуқуқидан бировнинг фойдасига воз кечиш шартномасига кўра унга бир нечта шартнома, шу жумладан мен билан тузилган кредит шартномаси бўйича қарзни талаб қилиш ҳуқуқи берилган. Ушбу ташкилотлар ўртасида шартномалар бўйича берилган ҳуқуқлар ҳажмлари юзасидан низо юзага келган, шу боис менга ҳужжатларни тақдим этмаяптилар. Агар уларнинг низоси ҳал этилишини кутсам, кредитни қайтариш муддатини бузган бўламан (бу шартномавий мажбуриятларнинг бузилиши ҳисобланади).

Кредитор маълум бўлмаганда кредитни қандай қайтаришим мумкин?

Д.Эргашев.

 

 

– Ҳақиқатан ҳам, кредит суммаси кредит шартномасида белгиланган муддатда қайтарилиши керак. Кўриб чиқилаётган вазиятда кредиторингиз кимлиги ноаниқ бўлганлиги сабабли кредит суммасини нотариус депозитига киритишга ҳақлисиз. Шу тариқа, қарз суммасини қайтариш мажбурияти бажарилган ҳисобланади ва тўлов муддатини кечиктирмаган бўласиз (ФКнинг 249-моддаси).

Қарз суммасини мажбурият ижро этиладиган жойдаги нотариал идора депозитига, агар у шартномада белгиланмаган бўлса, шартнома тузилган санада кредит ташкилоти жойлашган жойдаги нотариал идора депозитига киритиш зарур.

Суммани депозитга киритиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишингиз зарур:

  • суммани депозитга киритиш ҳақида ариза (2 нусхада);
  • паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар;
  • кредит шартномаси;
  • пул суммалари топшириладиган кредиторларнинг рўйхати (битта кредиторники);
  • кредиторларга пул суммаларини қабул қилиш ҳақида юборилган хабарномалар ва (ёки) кредиторлар томонидан қабул қилинмаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
  • кредитор жойлашган манзилни тасдиқловчи ҳужжат (АВ томонидан 30.03.2010 йилда 2090-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг III боби 32-§и).

Депозитга қабул қилинган сумма ҳудудий адлия бошқармаси очган банк ҳисобрақамига ўтказилади.

Шундан кейин нотариус пул суммалари келиб тушганлиги ҳақида кредиторга хабар қилади ҳамда унинг талаби бўйича унга тегишли пул суммаларини топширади («Нотариат тўғрисида»ги Қонуннинг ­74-моддаси).

Кредитор ёзма равишда мурожаат қилганда нотариус адлия бошқармасига уларни бериш ҳақида хат жўнатади. Унинг асосида адлия бошқармаси тўлов талабномасини жўнатади ва кредитор ўз пулини ола олади.

Шуни қайд этиш зарурки, кредитор 3 йил давомида ўзига тегишли пул маблағларини бериш талаби билан мурожаат қилиши керак. Ушбу муддат ўтгач, талаб қилинмаган пул суммалари давлат бюджетига ўтказилади.

 

Азиза Шоназарова,

Тошкент шаҳар Миробод тумани 9-сон Давлат нотариал идорасининг нотариуси.

 

Прочитано: 1518 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика