Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 13 / Сизнинг ҳуқуқингиз

Суд тизими янада такомиллашади

 

Суд тизимини босқичма-босқич демократлаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилувчи суд ҳокимиятининг том маънодаги мустақиллигига эришиш мамлакатимизда олиб борилаётган суд ислоҳотларидан кутилаётган асосий натижадир.

 

Ўзбекистон Президенти томонидан «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг (21.02.2017 йилдаги ПФ-4966-сон) қабул қилиниши самарасида суд тизимида бир қатор янгиланиш ва ўзгаришлар амалга оширила бошланди. Хусусан, судьялик лавозимига номзодларни танлаш ва тайинлаш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида республика Судьялар олий кенгаши ташкил этилди.

Мазкур кенгаш суд ҳокимиятининг мустақиллиги ҳақидаги конституциявий принципга риоя этилишини таъминлашга кўмаклашади, судьялик лавозимларига малакали мутахассислар орасидан очиқ ва шаффоф танлов асосида судьялар корпусини шакллантиради, уларнинг дахлсизлиги бузилиши ва одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашишларнинг олдини олади, номзодлар ва судьяларнинг касбий тайёргарлигини таъминлайди.

Очиғини айтиш керакки, республикамизда Олий ва Олий хўжалик судларининг параллел фаолият юритиши қонун ҳужжатлари талаблари бир хилда қўлланишини таъминлай олмади, бир-бирига ўхшаш масалалар юзасидан турлича қарорлар қабул қилиниши ҳолатлари юзага келган эди. Судлар тизимини бошқаришдаги бир-бирини такрорловчи функцияларни бартараф этиш ҳамда ягона суд амалиётини шакллантириш мақсадида юқоридаги ҳар икки суднинг фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иш юритуви соҳасида суд ҳокимиятининг ягона олий органи – Ўзбекистон Республикаси Олий судига бирлаштирилгани энг катта ўзгаришлардан бири бўлди.

Халқаро тажрибаларга таянган ҳолда, шунингдек, юртимизда ишбилармонлик муҳитини янада ривожлантириш ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини тўла ҳимоя қилиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари тегишли иқтисодий судлар этиб ўзгартирилди, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари ташкил этилди. Туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судларининг ташкил этилиши тадбиркорларнинг ортиқча вақт ва молиявий харажатлар қилишига чек қўяди.

Ташкил этиладиган маъмурий ва иқтисодий судлар жойлашуви узоқ ҳудудларда истиқомат қиладиган фуқароларнинг, шу жумладан тадбиркорларнинг суд ҳимоясига эришиш даражасини оширади.

 

С.Раҳметов,

Юристлар малакасини 
ошириш маркази тингловчиси.

Прочитано: 1449 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика