Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 13 / Хўжалик юритиш қоидалари

Тайёрлаш бошқа, намойиш этиш бошқа

 

МЧЖ таркибига 2 та телеканал киради. Телевизион маҳсулот яратилади. Телеканал аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш, аудиовизуал асарларга (теле-, кино– ва видеофильмлар, клиплар, концерт дастурларининг ёзувлари ва ҳ.к.) овоз бериш, субтитрлаш учун лицензия расмийлаштириши керакми?

Г.М.

 

– Аввало лицензия телеканалга эмас, балки юридик шахсга, яъни мазкур ҳолда масъулияти чекланган жамиятга берилишини қайд этиб ўтамиз (Низомнинг 2, 4-бандлари, ВМнинг 22.11.2000 йилдаги 458-сон қарорига 2-илова).

Телеканал фаолияти учун телекўрсатув, радиоэшиттиришларни тарқатиш тармоқлари хизматларини кўрсатишга (трансляция қилишга) лицензия зарур, аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш бўйича фаолият (овоз бериш, субтитрлаш) эса алоҳида турдаги лицензияланадиган фаолият ҳисобланади (Рўйхат, Олий Мажлиснинг 12.05.2001 йилдаги ­222-II-сон қарорига 1-илова).

Аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этишга лицензиялар беришни тартибга солувчи қонун ҳужжатларида (Низом, ВМнинг 15.03.2012 йилдаги 72-сон қарорига 2-илова) тарқатиш тармоқлари хизматларини кўрсатишга (трансляция қилишга) лицензияси бўлган юридик шахслар учун истиснолар назарда тутилмаган.

Бинобарин, ушбу фаолият учун алоҳида лицензия олишингиз зарур.

 

Жўрабек Муротов, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1381 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика