Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 4 / Божхона

Устунда кўрсатилади

Божхона тўловларини декларант тўлаганда (карго), божхона органи ушбу пул маблағлари импорт қилувчига тегишли эканлигини қандай қилиб белгилаши мумкин? Ушбу ахборот кейинчалик товарлар эгаси тўловларни тўламаганлиги сабабли жарима санкциялари вужудга келишининг олдини олиш учун зарур.

А.К.,

хусусий тадбиркор.

 

– Одатда ТИФ иштирокчиси божхона брокери (декларант) билан ўзаро муносабатларни шартнома асосида йўлга қўяди. Божхона кодексининг 101-моддасига кўра божхона брокери Ўзбекистоннинг юридик шахси ҳисобланиб, ўзини вакил қилган шахс ҳисобидан ва унинг топшириғига биноан божхона расмийлаштируви бўйича операцияларни ўз номидан ўтказиш ва бошқа воситачилик вазифаларини бажариш ҳуқуқига эгадир. Шу жумладан, агар бундай хизмат шартномада назарда тутилган бўлса, божхона тўловларини тўлаши мумкин.

Тўғрисини айтганда, сиз берган савол бироз ҳайратга солди. Божхона органи ходимлари учун божхона тўловларини ким тўлаганлиги аҳамиятсиз. Асосийси, улар ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда келиб тушсин. Барча зарур маълумотлар декларациялаш вақтида кўрсатилади. Чунончи, Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 3.11.1999 йилда 834-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ БЮДнинг 9-«Молиявий тартибга солиш учун жавобгар шахс» устунида юридик шахснинг номи ва почта манзили кўрсатилади. Сизнинг ҳолатда божхона брокерига оид маълумот кўрсатилади. Агар тўловни жисмоний шахс тўласа, у ўзининг фамилияси, исми-шарифи, манзили ва ташқи савдо битимини тузган ҳамда аниқ олди-сотди ёки айирбошлаш битимига доир ҳисоб-китоблар учун жавобгар жисмоний шахснинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат тўғрисидаги маълумотларни кўрсатиши керак.

Устуннинг тепа қисмида «N» белгисидан кейин Корхона ва ташкилотларнинг умумий таснифномасига (КТУТ) мувофиқ юридик шахснинг 8 белгили коди кўрсатилади. Устуннинг қуйи қисми худди 8-«Олувчи/импорт қилувчи» устунидагидек тартибда тўлдирилади.

Агар товарни олувчи импортчи ҳисобланса, 8-устунга ҳавола берилади. Сизнинг ҳолатда якка тартибдаги тадбиркор, яъни жисмоний шахс тўғрисида сўз бораётганлиги боис 8-устунда унинг фамилияси, исми-шарифи ва доимий яшаш жойи манзили, шунингдек шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади. Сўнгра тепа қисмнинг ўнг томонида «N» белгисидан кейин КТУТ коди ўрнига 00000001 рақамлари, устуннинг қуйи қисмида «N» белгисидан кейин солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), кейин каср чизиғи орқали – Божхона органлари маъмуриятини белгилаш тизимига (кўрсатилган Йўриқноманинг 11-иловаси) мувофиқ аҳоли пунктининг коди кўрсатилади.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 778 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика