Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 3 / Солиқ тўловчилар эътиборига

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ахбороти

МОДЕМОГРАММА

            2015 йил 6 январь                                                                13/1-136-сон

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 21 ноябрдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги ПФ-4672-сон Фармонига мувофиқ 2014 йилнинг 15 декабридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам иш ҳақи миқдори ойига 118 400 сўм қилиб белгиланган.

Шунга кўра, 2014 йил декабрь ойи учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқаришда:

1. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ва уларнинг имтиёзларини, шунингдек қатъий белгиланган солиқларни ҳисоблаб чиқаришда энг кам иш ҳақи миқдори 2014 йил бошида белгиланган 96 105 сўм миқдорида;

2. Давлат божларини тўлашда давлат божи тўлаган кундаги энг кам иш ҳақи миқдорида;

3. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг суғурта бадали, «Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги (АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ҳамда «Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги (АВ томонидан 23.02.2011 йилда 2200-сон билан рўйхатдан ўтказилган) низомлар бўйича солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ҳамда айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи ва алоҳида хизматлар кўрсатиш учун йиғимларни (алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш, шу жумладан, умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларнинг реализация қилиш, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар ва автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим) ҳисоблаб чиқаришда минимал иш ҳақининг ўртача ойлик миқдори 113 538 сўм [(107 635 сўм х 14 кун + 118 400 сўм х 17 кун) / 31 кун] қилиб белгиланади.

 

О.РУСТАМОВ,

ДСҚ раисининг ўринбосари.

Прочитано: 1664 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика