Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 3 / ДБҚда тадбир

Иқтисодий хавфсизлик ишончли қўлларда!

Давлат божхона қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 23 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

 

Тадбирда ДБҚ раиси З.Дусанов сўзга чиқиб, Ватанимиз Қуролли Кучлари ўтган тарихан қисқа даврда залворли шаклланиш йўлларини босиб ўтгани ва бугунги кунда сон жиҳатдан ихчам, ҳаракатчан, замон талабларига жавоб берадиган, яхши тайёргарликка эга бўлган армия сифатида ўзини намоён этаётгани хусусида тўхталиб ўтди.

Мамлакатимиз Қуролли Кучлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қаторида Давлат божхона қўмитаси ҳам давлатимиз хавфсизлигини таъминлаш, унинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда давлат хазинасига божхона тўловларини ундириш каби муҳим вазифаларни шараф билан бажариб келмоқда.

Республикамизнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар қаторида, божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини янада оширишда божхона назоратининг замонавий механизмлари ва ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг жорий этиш, божхона постларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, контрабанда ва божхона соҳасидаги қонунбузилишларига қарши курашишни кучайтириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бунинг натижасида, 2014 йилда божхоначилар томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда 23 мингдан ортиқ қонунбузарлик ҳолатлари аниқланиб, қиймати салкам 155 млрд сўмдан ортиқ бўлган товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида ушлаб қолинди. Шунингдек, ўтган йилда давлат бюджетига ундирилган божхона тўловлари 2013 йилдагига нисбатан 25,6%га кўпайган.

Шу билан бирга, хизмат фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш, сидқидилдан ва виждонан хизмат қилаётган ходимларни муносиб рағбатлантириш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.

Ҳар йили Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Президентимиз Фармони асосида юрт осойишталиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги йўлида садоқат билан хизмат қилаётган юртдошларимизни тақдирлаш эзгу анъанага айланган. Бу йил ҳам хизмати учун шарафланганлар орасида 2 нафар божхона ходими бор. Хусусан, Давлат божхона қўмитасининг Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Болдир» темир йўл чегара божхона пости кичик инспектор-кинологи Отабек Назаров «Жасорат» медали билан ҳамда Навоий вилояти божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш бўлими муҳим ишлар бўйича катта тезкор вакили Жасурбек Халилов «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.

Тадбир давомида давлатимизнинг юксак мукофотлари ўз эгаларига тантанали топширилди. Шунингдек, хизмат фаолиятида ўрнак кўрсатиб келаётган бир гуруҳ соҳа ходимлари ҳам тақдирланди.

 

ДБҚ Матбуот хизмати.

Прочитано: 1102 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика