Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 3 / Бозор шарҳи

Топ-10. Пулларингизни банкларда сақланг

Пулларни банкда сақлашнинг афзалликлари ҳақида кўп гапирилади. Уларни уйда, қўлингни шундоққина чўзсанг етадиган жойда сақлашга ишонч йўқ – минг хил сабаб билан, рўзғор учун ишлатиб қўясан киши. Қолаверса, жамғарманг қимир этмай ётганидан кўра, банкда туриб, фойда келтиргани яхши эмасми? Айни шу сабабли банкларнинг жисмоний шахслар депозит ҳисобварақлари бўйича кўрсатиб келаётган молиявий хизматлари тобора оммалашиб бормоқда.

 

Бундан чамаси бир неча йиллар муқаддам банк омонатларининг эгалари асосан пенсионерлар эди ҳисоб. Бугунги кунда тижорат банкларининг ходимлари ҳам, Марказий банкнинг расмий статистика маълумотлари ҳам мижозларнинг ёшариб бораётганлиги тамойилидан далолат бермоқда. Чунончи, банк тизимининг 2014 йилнинг тўққиз ойи мобайнидаги иши ҳақидаги ҳисоботда Марказий банк банкларнинг депозитларидаги жами қолдиқ ошганлигини таъкидлади. Ўтган йилнинг шу даври кўрсаткичига қиёслаганда, у 30,4 фоиз кўпайибди ва 1 октябрга бўлган маълумотга қараганда, унинг жами суммаси 26,8 трлн сўмдан ошибди.

Аҳолининг мамлакатимиз банкларига ишончи ортиб бораётганлиги кўп жиҳатдан банк омонатларининг давлат томонидан эълон қилинган кафолати тақозосидир. Ўзбекистонимизнинг қонун ҳужжатларида депозитларни ҳимоя қилиш чоралари кўзда тутилган. Жумладан, Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш жамғармаси ташкил қилинган.

Буларнинг барчаси жисмоний шахслар учун депозит хизматлари бозори ривожланишига қулай замин яратиб бермоқда. Бугунги кунда мамлакатимизнинг деярли ҳар бир тижорат банки омонатларнинг хоҳ миллий, хоҳ чет эл валютасида ўз хизмат йўналишини таклиф этмоқда.

Мамлакатимиз банклари сайтларида эълон қилинган депозит таклифларни таҳлил этиб, Ўзбекистон тижорат банклари аҳолига таклиф этаётган миллий валютадаги энг жозибадор омонатларнинг* ўнта ўзига хос етакчи турини (ТОП-10) турини саралаб олдик (жадвалга қаралсин).

Шуни таъкидлаш керакки, баъзи банкларнинг таклиф этаётган хизмат йўналишида «алоҳида» депозит маҳсулотлар дейиш мумкин бўлган турлар бор. Булар болаларнинг жамғариб бориладиган ва улар вояга етгандагина бериладиган жамғармалар; ёш оилаларга мўлжалланган жамғармалар; таълим жамғармалари, буларнинг фоизлари ўқиш учун ҳақ тўлашга, кредитларни тўлашга, коммунал хизматларни ҳақини тўлашга йўналтирилади. Банкларнинг сайтларида ва уларнинг офисларида бундай маҳсулотлар ҳақида муфассалроқ билиб олиш мумкин.

Миллий валютадаги омонатларни таҳлил қилиб шуни таъкидлаш керакки, омонатчилар фоизи каттароқ қисқа муддатли омонатларни маъқул кўрар экан. Бундай танловнинг сабаби, барча банкларда омонатлар бўйича фоизларнинг капиталлашуви йўқлигида, қолаверса, кўпчилик молиявий муассасаларда депозитнинг амал қилиши муддати мобайнида уни тўлдириш имконияти йўқ эканлигида бўлса керак.

Ёдингизда бўлсинки, фоизларнинг капиталлашуви фоизларни омонатнинг суммасига ўтказиш демак. Бошқача қилиб айтганда, ўтган давр (ой ёки йил чораги) учун мижозга тўланмай қолган фоиз омонат суммасига қўшилади ва кейинги даврда фоизлар ана шу каттароқ суммага ҳисобланади.

Капиталлашув бўлмаган тақдирда эса, омонатни янги муддатга мунтазам равишда қайта расмийлаштириб боришга тўғри келади. Ана шундагина суммани олинган фоизлар билан ҳам, қўшимча маблағлар билан ҳам тўлдириш мумкин бўлади. Шу сабабли, пулни чиндан ҳам жамғармоқ учун уни қисқа муддатли омонатларда сақлаш фойдали бўлиб турибди.

Чет эл валютасидаги омонатларга келганда, шуни қайд этиш керакки, турли банклар, шунингдек битта банкнинг ўзи таклиф этаётган ҳар хил омонатларнинг шартлари бир-биридан кескин фарқланиши мумкин. Улар юзасидан йиллик фоиз ставкаси 2–11 фоиз атрофида бўлади. Банкларнинг аксарияти валюта омонатларини АҚШ доллари ва еврода қабул қиладилар, аммо баъзилари фунт стерлинг, япон иенаси ва бошқа чет эл валютасидаги депозитларни ҳам таклиф этмоқдалар.

Чет эл валютасидаги омонатларни сақлашнинг турли муддатлари, уларнинг энг кам суммасига оид алоҳида талаблар ҳам илгари сурилмоқда. Бу борада ҳам омонатлар бўйича фоизларнинг капиталлашуви билан боғлиқ таклифлар ҳам, уларни сақлаш муддати мобайнида тўлдириб бориш имконияти ҳам кўп эмас. Аммо фоизларни тўлаш вариантлари ҳар хил: фоиз омонат очилаётганда бўнак тариқасида, ҳар ойда, йилнинг ҳар чорагида ва муддатнинг охирида тўланмоқда. Чет эл валютасидаги омонатни танлаётганда фоизлар қайси валютада тўланишига, яъни омонат қайси валюта қўйилган бўлса, шу валютада ёки сўмда Марказий банкнинг курси бўйича тўланадими, бунга алоҳида эътибор бермоқ керак.

Катта миқдордаги омонатни ёпаётганда – қайтариб олаётганда нақд пулни вақтида олиш имконсизлиги борасидаги ўринсиз хавфсирашларга хусусида шуни таъкидлаш керакки, кўпгина банклар муайян санага «пулларни буюртма қилиш» деб юритиладиган усулни қўлламоқдалар. Бу шу йўсинда содир бўлади: омонат муддати тугашига бир неча кун қолганда уни кейинги даврга қайта расмийлаштиришни режалаштирмаётган ва омонатни тўлиқ олиш истагида бўлган мижоз банкка қўнғироқ қилиб, ўз ниятини ходимларга маълум қилади. Қарабсизки, айтилган санада буюртма берилган сумма ўз эгасини кутиб туради. Бундай тартиб банкларга нақд тўлов ҳажмини режалаштириш имконини бермоқда ва қайси бир куни пуллар етишмай қолиши эҳтимоли туфайли низоли вазиятлар келиб чиқишидан омонатчиларни ҳам, банк ходимларини ҳам холи этишга ёрдам бермоқда.

Борди-ю, қандайдир алоҳида вазиятлар туфайли мижозга пул шошилинч зарур бўлиб қолса ва у омонатни муддатидан илгари қайтариб олишга – ёпишга қарор қилган бўлса, амалда ўша схема иш беради. Омонатчилар ўша куннинг ўзида ёки 2-3 кун кейинроқ ўз маблағларини оладилар, аммо бунда фоизлар тўланмайди.

Кўпгина банклар SMS билан хабардор этиш хизматидан фойдаланмоқдалар. Бундай хизмат мижозларга ҳисоблаб чиқарилган фоизлар ҳақида, омонатнинг муддати тугайдиган сана, агар унинг шартлари тўсатдан ўзгариб қолса, ана шу ўзгаришлар ҳақида ўз телефонида ахборот олиш имконини беради.

 

Бизнинг маълумотнома. Ўзбекистон банк тизими миллий бошқарувчи сифатидаги мамлакатимиз Марказий банки ва 26 тижорат банкларидан ташкил топган. Шулардан 3 таси давлат-тижорат, 10 таси акциядорлик-тижорат, 8 таси хусусий ва 5 таси чет эл капитали иштирокидаги банкдир.

 

*Ушбу шарҳда мужассам топган маълумотлар мақола эълон қилинаётган санада долзарблик касб этади. Банк омонатлари тўғрисидаги кенгайтирилган, муфассал ахборот билан norma.uz сайтида танишишингиз мумкин.

Банк номи

 

Омонат номи

 

Йиллик %

 

Минимал сумма

 

Омонат муддати

 

Тўлов тартиби %

 

Капитал­лашув

 

Тўлдириш

 

Агробанк

 

«Имкон»

 

24%

 

100 минг сўм

 

6 ой

 

ой сайин карточкага

 

йўқ

 

йўқ

 

Қишлоқ қурилиш банк

 

«Тежамкор»

 

24%

 

чекланмаган

 

12 ой

 

ой сайин
нақд пул билан

 

йўқ

 

йўқ

 

Универсалбанк

 

«Тантана»

 

22%

 

100 минг сўм

 

6 ой

 

ой сайин

 

йўқ

 

ҳа

 

Миллий банк

 

«Жасорат»

 

23%

 

чекланмаган

 

4 ой

 

омонат ёпилганда карточкага

 

йўқ

 

ҳа

 

Алоқабанк

 

«Хазина»

 

22%

 

чекланмаган

 

3 ой

 

омонат ёпилганда нақд пул билан

 

йўқ

 

йўқ

 

Даврбанк

 

«Ривож»

 

22%

 

100 минг сўм

 

9 ой

 

ой сайин
нақд пул билан

 

йўқ

 

ҳа

 

Ипотека банк

 

«Қалдирғоч»

 

22%

 

чекланмаган

 

1 ой

 

ой сайин
нақд пул билан

 

йўқ

 

йўқ

 

Ориент финанс банк

 

«Барқарор»

 

22%

 

300 минг сўм

 

12 ой

 

омонат ёпилганда нақд пул билан

 

йўқ

 

йўқ

 

ЎзСҚБ

 

«Ишончли даромад»

 

22%

 

чекланмаган

 

6 ой

 

 карточкага ҳар
2 ойда бўнак билан

 

йўқ

 

йўқ

 

Микрокредит банк

 

«Паҳлавон»

 

20%

 

чекланмаган

 

1, 3, 6, 9, 12, 15, 18 ой

 

омонат ёпилганда нақд пул билан

 

ҳа

 

ҳа

 

 

Саида ЖОНИЗОҚОВА,

мухбиримиз.

Прочитано: 1740 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика