Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 52 / Божхона

Божхонада интерактив хизматлар

Давлат божхона қўмитаси томонидан Президентимизнинг 2014 йил 15 апрелдаги «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2164-сон Қарори ижроси юзасидан божхона органларида амалга оширилаётган чора-тадбирлар» ҳамда «Давлат божхона қўмитаси томонидан Интернет тармоғи орқали кўрсатилаётган интерактив хизматлар» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

 

Тадбирда сўнгги йилларда юртимизда ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, жаҳон амалиётида умумқабул қилинган бизнесни юритиш шароитларини баҳолаш мезонлари тизимини жорий этиш ва шу асосда мамлакатимизнинг халқаро рейтингини янада оширишни таъминлаш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар олиб борилаётганлиги алоҳида таъкидланди.

Юқорида қайд этилган ПҚ-2164-сон Қарор лицензиялашни ва рухсат этиш тусига эга ҳужжатларни бериш механизмларини янада соддалаштириш ва арзонлаштириш, шунингдек тадбиркорликка кўпроқ эркинлик бериш мақсадига хизмат қилмоқда.

Қарорга кўра, фаолиятнинг лицензияланадиган турларини ва рухсат этиш тусига эга тартиботларни расмийлаштиришнинг йиғимлари миқдорлари қисқартирилди. Шу жумладан, божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолияти билан шуғулланишга лицензия олиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш учун йиғим бекор қилинди, натижада ушбу фаолият билан шуғулланишга лицензия олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар сони ҳам биттага қисқарди. Эслатиб ўтамиз, муқаддам лицензия бериш ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун ЭКИҲнинг 5 баравари миқдорида давлат божи ундирилар эди. Айни пайтда божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялашда ҳужжатларни бир дарча тамойили орқали тақдим қилиш механизми жорий қилинмоқда.

Шунингдек, ушбу Қарор талабларидан келиб чиқиб, Божхона кодексининг 31-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг товарларни қайта ишлаш билан боғлиқ қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 398-сон Қарорига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Яъни товарларни қайта ишлаш жараёнининг техник-иқтисодий асосларини Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан келишиш ва товарларни қайта ишлашнинг мамлакатимиз иқтисодий манфаатларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш эндиликда фақатгина устав капиталида давлат улуши мавжуд корхоналар томонидан амалга оширилаётган қайта ишлаш операциялари учун талаб қилинади.

Айни пайтда товарларни «Вақтинча олиб кириш (олиб чиқиш)» ва «Реэкспорт» божхона режимларига жойлаштиришда ҳужжатларни электрон равишда тақдим қилиш бўйича тегишли дастурий таъминотлар ишлаб чиқилиб, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга ошириш чоралари кўрилмоқда.

Сўнгги йилларда божхона соҳасининг турли йўналишлари бўйича ахборотларни реал вақт режимида йиғиш, назорат ва таҳлил қилиш, қайта ишлашга мўлжалланган 24 та ахборот дастури жорий қилиниб, уларнинг барчаси Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига бирлаштирилди, 14 таси давлат ахборот тизими сифатида рўйхатдан ўтказилди.

Шунингдек, 2014 йилнинг ўтган даврида тадбиркорлик субъектлари учун интерактив хизматлар ташкил этишга асосий эътибор қаратилиб, ДБҚ расмий веб-сайти орқали ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун 17 та интерактив хизматлар амалиётга жорий этилди.

Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектлари томонидан ўзига тегишли божхона тўловлари ҳақида маълумотларни, солиштирув далолатномаларини, автомобиль ва (ёки) темир йўлларда ташилаётган ўз юкларининг ҳолатини, божхона омборлари тўғрисида маълумотларни олиш ва ТИФга тегишли контрактларни электрон тақдим этишга қаратилган 6 та интерактив хизмат ишлаб чиқилиб, Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграция қилинди.

Бу эса божхона расмийлаштирувини соддалаштириш, ташқи савдо иштирокчилари ва божхона ходимлари учун қулайликлар яратиш, Давлат бюджетини тўлдириш ва божхона тўловлари тушумини ошириш, божхона қоидалари бузилиши ҳолатларини аниқлаш ва контрабандага қарши курашишда катта роль ўйнамоқда.

 

ДБҚ Ахборот хизмати.

Прочитано: 755 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика