Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 52 / Аудитор маслаҳат беради

Пасайишнинг пасайишдан фарқи бор

Бизнинг МЧЖ 2013 йилдан бошлаб Вазирлар Маҳкамасининг 28.08.2013 йилдаги 237-сон Қарори ва Президентнинг 4.02.2014 йилдаги ПҚ-2120-сон Қарорига асосан Тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурида иштирок этиб келади.

Бизнинг хомчўтларимизга кўра 2014 йил якунлари бўйича маҳаллийлаштириш лойиҳаси паспортида эълон қилган маҳаллийлаштириш даражасини таъминлай олмаймиз. Бу биринчи навбатда ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилганлиги туфайли маҳаллий бозорда сотиб олинадиган хом ашё ва материалларга харажатларимиз анча пасайганлиги билан боғлиқ. Бизнинг тушунишимизча, Вазирлар Маҳкамасининг 8.01.2014 йилдаги 5-сон Қарори 4-бандига мувофиқ 2014 йилда харид қилинган хом ашё ва материаллар қийматининг пасайиши натижасида маҳаллийлаштириш даражасининг пасайтирилиши маҳаллийлаштириш прогноз параметрларининг бажарилмаганлиги деб, бу эса корхонамиз Тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастуридан чиқарилиши учун асос деб эътироф этилмайди. Ҳақиқатан ҳам шундайми?

МЧЖ директори.

 

– Ҳақиқатан ҳам, Вазирлар Маҳкамасининг «Саноатда ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва маҳсулот таннархини пасайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори (8.01.2014 йилдаги 5-сон, бундан кейин – 5-сон Қарор) 4-бандига мувофиқ, харид қилинадиган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар қийматини пасайтириш ҳисобига маҳсулот таннархини пасайтириш натижасида маҳаллийлаштириш даражасининг пасайтирилиши 2014 йилда Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни1 бузиш деб ҳисобланмайди.

Бироқ кўриб чиқилаётган вазиятда ушбу меъёрни қўллаш учун қуйидагиларга ­эътибор қаратиш лозим:

2014 йилда маҳаллийлаштириш даражасининг пасайтирилишини маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот таннархини пасайтириш келтириб чиқарган бўлиши керак;

маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот таннархининг пасайиши ўз навбатида харид қилинаётган хом ашё ва материаллар қийматининг пасайиши тақозо этган бўлиши керак. Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси қуйидаги формула бўйича ҳисобланиши сабабли: МД = (1 – И / Т) х 100%, бунда 0 < И < Т (бу ерда МД – маҳаллийлаштириш даражаси, И – импорт қилинадиган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмларнинг сўмда ифодаланган валюта қиймати (шу жумладан божхона тўловлари), Т – маҳсулот бирлигининг ишлаб чиқариш таннархи), импорт хом ашё ва материаллар қийматининг пасайиши натижасида маҳаллийлаштириш даражаси фақат кўпайиш томонига ўзгаради. Шу сабабли 5-сон Қарорнинг 4-бандида маҳаллий бозорда сотиб олинадиган хом ашё ва материаллар нархини пасайтириш тўғрисида сўз боради. Бунда маҳаллий етказиб берувчилардан харид қилинадиган импорт хом ашёси ва материаллар «маҳаллий бозорда харид қилинадиганлар» тоифасига киритилиши керак эмаслигини назарда тутиш муҳим.

Тайёр маҳсулот таннархининг шакллантирилиши Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низом2 асосида амалга оширилади. Кўрсатилган Низомнинг 1-бўлимига кўра тайёр маҳсулот ишлаб чиқариладиган сотиб олинадиган хом ашё ва материаллар (товар-моддий захиралар)нинг қиймати маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархига киритилади ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ моддий харажатларга тааллуқли бўлади.

4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»нинг3 13-бандига мувофиқ, ТМЗ ташкилотнинг бухгалтерия балансига таннархи бўйича киритилади. Шуни ёдда тутиш муҳимки, хом ашё ва материалларни харид қилишда олинган чегирмалар улар (хом ашё ва материаллар) қийматини камайтирмайди. Шу сабабли, агар сизнинг МЧЖ билан «ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилганлиги» туфайли ТМЗга харажатларнинг камайишини корхонага чегирмалар тақдим этилиши юзага келтирган бўлса, харажатларнинг бундай қисқартирилиши тайёр маҳсулот таннархининг пасайишига олиб келмайди. Бу кўрилаётган ҳолатда 5-сон Қарорнинг 4-бандидан фойдаланишга имкон бермайди. Агар кўрсатилган харажатларнинг қисқаришига корхона учун янада фойдали нархни таклиф этиб чиққан янги етказиб берувчилар пайдо бўлиши ёки аввалги етказиб берувчилар ишлаб чиқарадиган ва (ёки) реализация қиладиган хом ашё ва материаллар нархларини қайта кўриб чиққанлари сабабчи бўлган бўлса (агар нархларнинг бундай ўзгаришини чегирмалар тақдим этилиши вужудга келтирмаган, балки бошқа омиллар – масалан, маҳсулот бирлигига энергия ресурслари сарфининг меъёрларини мақбуллаштириш натижасида ишлаб чиқарилаётган ва реализация қилинаётган маҳсулот (хом ашё ва материаллар) таннархининг пасайиши тақозо этган бўлса), 2014 йилда маҳаллийлаштириш даражасининг пасайиши маҳаллийлаштириш паспортида эълон қилинган даража билан таққослаганда:

1) маҳаллийлаштириш параметрларини бажармаслик;

2) корхонани Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастуридан чиқариш асос деб эътироф этилмайди.

 

1ВМнинг 21.07.2010 йилдаги 154-сон Қарорига 1-илова.

2ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон Қарори билан тасдиқланган.

3Молия вазирининг АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

 

Елена ТАЙМАЗОВА,

«Baker Tilly Uzbekistan» компаниялари аудиторлик-консалтинг гуруҳининг солиқ амалиёти бўйича етакчи мутахассиси.

Прочитано: 2259 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика