Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 51 / Бизнинг маслаҳатлар

Ўртача ойлик иш ҳақи: чалкашлик ва хатоларсиз

Газетхонларимиз таҳририятга таътиллар, ишдан бўшатиш нафақаси, ишсизлик бўйича нафақани тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоб-китобига тааллуқли саволлар билан тез-тез мурожаат қиладилар. Яқинда биз айни шу мавзуга доир яна бир мурожаат олдик.

 

ОАЖнинг жамоа шартномасига биноан ходимлар пенсияга чиқиши муносабати билан ишдан бўшаётганларида уларга узлуксиз ишнинг ҳар бир ишланган йили учун ўртача ойлик иш ҳақининг 20%и миқдорида бир марталик тақдирлаш ҳақи тўланади.

Ходима 2014 йил 7 февралда ишдан бўшатилган. У 12 соатдан ўзгарувчи жадвал асосида ишлаган.

Бундан олдинги 2 ой учун ҳисоблаб ёзилган даромадлар бўйича маълумотлар қуйидагича:

2013 йил декабрь учун:

Маош бўйича ҳақ                                   70 853,06 сўм

Тунда ишлаганлик учун                        10 735,31 сўм

Туман коэффициенти                            7 523,12 сўм

Режани бажарганлик учун мукофот     20 397,09 сўм

Кўп йил ишлаганлик учун                   25 764,75 сўм

Таътил пули

(асосий ва қўшимча таътиллар)      1 087 641,81 сўм

Меҳнат фахрийси сифатида

бир марталик мукофот                   1 111 200,00 сўм

– – – – – – – – – – – – – – – – – – – – – – – – – – – – – –

Жами:                                                 2 334 115,14 сўм

2 кун (24 соат) ишланган.

 

2014 йил январь учун:

Маош бўйича ҳақ                                  425 118,32 сўм

Туман коэффициенти                          46 130,40 сўм

Режани бажарганлик учун мукофот   127 535,50 сўм

Кўп йил ишлаганлик учун                  154 588,48 сўм

– – – – – – – – – – – – – – – – – – – – – – – – – – – – – –

Жами:                                                    735 372,70 сўм

12 кун (144 соат) ишланган.

 

Умумий иш стажи 27 йилу 3 ойни ташкил этади.

Бир марталик тақдирлаш ҳақи қандай ҳисобланади?

Н.Байрамова. 

 

– Газетхонларимизга бир марталик тақдирлаш ҳақи суммасини тўғри ҳисоблашда ёрдам бериш учун таҳририят Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига мурожаат қилди. Вазирликнинг меҳнатга ҳақ тўлаш услубияти бошқармаси сўровимизга жавобан қуйидагиларни маълум қилди:

 

Барча ҳолларда «ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.1997 йилдаги 133-сон Қарорига 6-иловада белгиланган.

Кейинги икки календарь ой учун ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқаришда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига кўрсатилган 6-илованинг 5-бандига кўра, кейинги икки календарь ойидаги ойлик иш ҳақи суммаси иккига бўлинади.

Ҳисоб-китобга суғурта бадаллари ҳисобланадиган тўловлар киритилади.

Солиқ кодексининг 306-моддасига мувофиқ Солиқ кодексининг 172-моддасида кўрсатилган иш ҳақи тарзидаги даромадлар суғурта бадалларининг солиқ солиш объектидир, Солиқ кодексининг 175-моддасига мувофиқ уларга ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш, шу жумладан йиллик асосий (узайтирилган асосий) таътилга ҳақ тўлаш, ноқулай ва ўзига хос меҳнат шароитларида ишлаганлик учун айрим тармоқларнинг ходимларига бериладиган қўшимча таътилга ҳақ тўлаш ҳам киради.

Суғурта бадаллари ҳисобланадиган барча тўловлар ҳисоблаб ёзилган вақтдан, яъни улар иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоб қайдномасига биноан тўғри келадиган ойдан бошлаб иш ҳақига киритилади.

Йил учун иш якунлари бўйича мукофот ҳар бир ой учун 1/12 қисми сифатида ҳисобга олинади, чораклик мукофот ҳар бир ой учун 1/3 қисми сифатида ҳисобга олинади, бирор-бир воқеа муносабати билан бир марталик мукофот, агар ҳисоблаб ёзиш ҳисоб-китобда ҳисобга олинган икки ойнинг бирида амалга оширилган бўлса, тўлиқ миқдорда ҳисоб-китобга киритилади.

Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 133-сон Қарорига 6-иловада белгиланганлиги сабабли хўжалик юритувчи субъектлар локал ҳужжатларда мустаҳкамланган ўзларининг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўрната олмайдилар». 

 

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, бир марталик тақдирлаш ҳақини белгилаш учун ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаймиз.

Ҳисоб-китобда юқорида келтирилган барча тўлов суммалари иштирок этади, сабаби уларга суғурта бадаллари ҳисобланади. Уларга таътил пуллари (асосий ва қўшимча таътилларга ҳақ тўланиши), меҳнат фахрийси сифатида бир марталик мукофот ва режани бажарганлик учун мукофот ҳам киради (мазкур мукофот йил ёки чорак якунлари бўйича мукофот ҳисобланмайди, шу сабабли ҳисоб-китобда тўлиқ миқдорда иштирок этади). 2 ой учун тўловлар суммаси ушбу ойларда ишланган вақт сонидан қатъи назар 2 га бўлинади.

Ўртача ойлик иш ҳақи:

(2 334 115,14 + 735 372,70) / 2 = 1 534 743,92 сўмни ташкил этади.

Бир марталик тақдирлаш ҳақи:

1 534 743,92 х 20% х 27,25 йил = 8 364 354,36 сўмга тенг.

 

Наталья МЕМЕТОВА, экспертимиз.

Прочитано: 6886 раз(а)

Комментарии к статье (2)

2017-02-13 18:07:31, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2017-07-10 20:41:30, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика