Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 51 / Қонунчиликдаги янгиликлар

2015 йилги солиққа оид янгиликлар

«СБХ» ва «Норма маслаҳатчи»нинг ўтган сонларидан бошлаб жорий йилнинг охирига қадар газеталаримизда келгуси йилда солиқ солиш хусусиятларини белгилайдиган муҳим меъёрий ҳужжатлар эълон қилинмоқда*. «Norma Ekspert» мутахассислари илгари амал қилган ва янги ҳужжатларни тезкор таҳлил қилиб, юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солишдаги ўзгартишларни қулай таққослама жадвал кўринишида умумлаштирдилар. Улар тайёрлаган қўлланма солиқ тўловчиларга ўз ишларини меъёрий ҳужжатлар янгиликларига мослаштиришларида ёрдам беради.

 

2014 йилда бўлган

 

2015 йилда шундай бўлади

 

Изоҳлар

 

Солиқ кодексидаги ўзгартишлар – Умумий қисм

 

Кодекснинг амалдаги таҳрири

 

4.12.2014 йилдаги ЎРҚ-379-сон Қонун таҳририда
(кейинги ўринларда – ЎРҚ-379-сон Қонун)

 

 

Кодекснинг 3-моддасида солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг вақт бўйича амал қилиши белгиланади. Хусусан, Кодекснинг 3-моддаси еттинчи қисмида белгиланганидек, Кодекснинг 3-моддаси бешинчи ва олтинчи қисмларида кўрсатилмаган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, агар уларда кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, улар расмий эълон қилинган кундан эътиборан 10 кун ўтгач, кучга кирар эди

 

ЎРҚ-379-сон Қонуннинг 4-моддаси 1-бандига мувофиқ 3-модданинг еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилади: 3-модданинг бешинчи ва олтинчи қисмларида кўрсатилмаган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, агар бу ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради

 

Кодекснинг 3-моддаси еттинчи қисмига киритилган ўзгартишлар «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг (24.12.2012 йилдаги ЎРҚ-342-сон Қонун таҳририда) 30-моддасида белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қонуний кучга киритиш нормаларига мувофиқ келади, уларга биноан, агар бу ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, улар расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ахборотномаси», «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий нашрлари расмий эълон қилиш манбалари ҳисобланади

 

Кодекснинг 45-моддасига мувофиқ солиқ тўловчилар солиқ ҳисоботини ўз хоҳишларига кўра қуйидагича тақдим этишга ҳақли эдилар:

шахсан олиб бориб бериш тартибида;

почта орқали буюртма хат билан;

телекоммуникация каналлари орқали электрон ҳужжат тарзида

ЎРҚ-379-сон Қонуннинг 4-моддаси 2-банди билан Кодекснинг 45-моддасига киритилган ўзгартишларга мувофиқ тадбиркорлик субъектлари солиқ ҳисоботини телекоммуникация каналлари орқали электрон ҳужжат тарзида тақдим этади;

қолган солиқ тўловчилар солиқ ҳисоботини ўз хоҳишларига кўра шахсан олиб бориб бериш тартибида, почта орқали ёки электрон шаклда тақдим этишга ҳақлилар

Киритилган ўзгартишларга мувофиқ тадбиркорлик субъектлари танлаш ҳуқуқисиз солиқ ҳисоботини электрон ҳужжат тарзида тақдим этадилар.

Тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслардир («Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддаси, 2.05.2012 йилдаги ЎРҚ-328-сон Қонун таҳририда).

Тадбиркорлик субъекти – фаолиятининг асосий мақсади сифатида фойда олишни кўзлайдиган ташкилот, яъни тижорат ташкилотидир.

Тегишинча, фойда олиш мақсадига эга бўлмаган ташкилот нотижорат ташкилоти ҳисобланади, яъни тадбиркорлик субъекти бўла олмайди. Уларда, ҳатто улар тижорат фаолияти билан шуғулланаётган бўлсалар ва (ёки) бошқа даромадларга эга бўлсалар ҳам, солиқ ҳисоботларини шахсан олиб бориб бериш тартибида, почта орқали ёки электрон ҳужжат тарзида топшириш ҳуқуқи сақланиб қолади

Кодекснинг 54-моддасига мувофиқ юридик шахслар давлат солиқ хизмати органига ёзма билдириш юбориб, текширувлар натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек молиявий санкциялар суммаларини тўлашни ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 6 ой мобайнида тенг улушларда амалга оширишга ҳақли эдилар

 

ЎРҚ-379-сон Қонуннинг 4-моддаси 3-банди билан Кодекснинг 54-моддаси учинчи қисми «ва якка тартибдаги тадбиркорлар» деган сўзлар билан тўлдирилди

 

Якка тартибдаги тадбиркорлар ҳам ёзма билдириш асосида текширувлар натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек молиявий санкциялар (пенялар, жарималар) суммаларини тўловни ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 6 ой мобайнида тенг улушларда амалга оширишга ҳақлилар

 

Кодекснинг 56-моддасида белгиланганидек, солиқнинг бюджетга тўланган ҳамда тўлаш учун ҳисобланган суммаси ўртасидаги, тақдим этилган солиқ ҳисоботи асосида аниқланадиган ижобий фарқ солиқнинг ортиқча тўланган суммаси деб эътироф этиларди

 

ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 4-банди билан Кодекснинг 56-моддаси биринчи қисмидаги «тақдим этилган солиқ ҳисоботи асосида аниқланадиган» деган сўзлар чиқариб ташланди

 

Кодекснинг 56-моддасидан сўзларнинг чиқариб ташланиши ортиқча тўлов суммаси фақатгина солиқ ҳисоботи асосида аниқланмаслиги билан шартланган.

Солиқ ва божхона органлари томонидан қуйидагилар бўйича солиқ мажбурияти суммаси аниқланади:

солиқ тўловчининг фаолияти текшируви натижалари;

божхона расмийлаштируви ва товарларни чиқариш таомили тугаганидан кейин олинган божхона назорати натижалари;

агар, масалан, солиқлардан бўйин товлаганликда шахс айбдор деб тан олинганда ёки солиқ тўловчи белгиланган муддатларда ҳисобот топширмаганда ва бошқа ҳолатларда қонуний кучга кирган суд қарорига кўра

 

2014 йилда бўлган

 

2015 йилда шундай бўлади

 

Изоҳлар

 

Кодекснинг 64-моддасига биноан солиқ тўловчи дебитор билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномасини тақдим этган тақдирда, солиқ органлари ундирувни солиқ тўловчига унинг дебиторларидан ўтказилиши лозим бўлган суммага қаратишлари мумкин эди

 

ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 5-банди билан Кодекснинг 64-моддаси биринчи қисми қуйидаги мазмундаги биринчи ва иккинчи қисмлар билан алмаштирилди:

Кодекс 61-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган муддат ичида солиқ қарзини узмаган юридик шахслар солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномани олган кундан эътиборан 10 кун ичида давлат солиқ хизмати органларига дебиторлар билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаларини ёхуд тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида ёзма билдириш тақдим этишлари шарт;

солиқ органлари дебиторлар билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаларини олган кундан эътиборан 3 иш кунидан кечиктирмай ундирувни солиқ тўловчига унинг дебиторларидан ўтказилиши лозим бўлган суммага қаратади

Киритилган ўзгартишлар билан ундирувни солиқ тўловчига унинг дебиторларидан

ўтказилиши лозим бўлган суммаларга қаратиш тартиби аниқлаштирилди.

Солиқ тўловчилар энди дебиторлик қарздорлиги ҳисобига солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича боқимондаларни ундириш учун дебиторлар билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаларини тақдим этишлари шарт. Илгари далолатномаларни тақдим этиш ва, тегишинча, дебиторлик қарздорлиги ҳисобига солиққа оид қарзларни ундириш масалалари солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда ҳал этиларди

Кодекснинг 79-моддаси солиқ тўловчини ҳисобга қўйиш тартибини белгилайди. Солиқ тўловчида у ҳисобга қўйилганидан кейин ер солиғи ёки сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ (жисмоний шахслар учун эса мол-мулк солиғи ҳам) тўлаш бўйича мажбурият ҳисобга қўйилган жойдан ташқарида вужудга келган тақдирда, солиқ тўловчи ушбу Кодекснинг 81-моддасига мувофиқ солиқ солиш объекти жойлашган ердаги солиқ органида объект бўйича ҳисобга қўйилиши керак эди

 

ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 6-банди билан Кодекснинг 79-моддаси иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Солиқ тўловчида у ҳисобга қўйилганидан кейин ер солиғи, мол-мулк солиғи ёки сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш мажбурияти ҳисобга қўйилган жойдан ташқарида юзага келган тақдирда, солиқ тўловчи ушбу Кодекснинг 81-моддасига мувофиқ солиқ солиш объекти жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органида объект бўйича ҳисобга қўйилиши керак»

Ўзгартишлар солиқ солинадиган объект жойлашган жойда ҳисобга қўйилиши ҳолатларига дахл қилди. Илгари мазкур тартиб ер солиғини, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўловчи юридик шахсларга татбиқ этилар эди. Жисмоний шахсларга ушбу қоида мол-мулк солиғи қисмида дахл этарди. Энди эса юридик шахслар ҳам мол-мулк жойлашган жойда объект бўйича ҳисобга қўйилади. Тегишинча, улар мол-мулк солиғини ҳам мол-мулк жойлашган жой бўйича тўлайдилар

 

Кодекснинг 81-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ солиқ тўловчини объектлар бўйича ҳисобга қўйиш у ушбу Кодекснинг 80-моддасида белгиланган тартибда ҳисобга қўйилганидан кейин, агар солиқ тўловчида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилмаган жойдаги ер солиғи ёки сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш мажбурияти юзага келган бўлса, амалга оширилади.

Кодекснинг 81-моддаси учинчи қисмида белгиланганидек,

ҳисобга қўйилмаган жойдаги ер солиғини ёки сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни, тўлаш мажбурияти юзага келган солиқ тўловчи тегишли ер участкасига (ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқ билан бирга тегишли кўчмас мулк объектига) бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ёхуд сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ солиш объекти вужудга келган кундан эътиборан 10 кун ичида солиқ солиш объектларини улар жойлашган ерда ҳисобга қўйиш учун солиқ органларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мурожаат этиши керак эди

ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 7-банди билан Кодекснинг 81-моддаси иккинчи қисми «ер солиғи» деган сўзлардан кейин «мол-мулк солиғи» деган сўзлар билан тўлдирилди;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Ҳисобга қўйилмаган жойдаги ер солиғини, мол-мулк солиғини ёки сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш мажбурияти юзага келган солиқ тўловчи тегишли ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ёхуд мол-мулк солиғи ёки сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ солиш объекти вужудга келган кундан эътиборан 10 кун ичида солиқ солиш объектларини улар жойлашган ерда ҳисобга қўйиш учун давлат солиқ хизмати органларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мурожаат этиши керак»

Қўшимча киритилгандан кейин солиқ солинадиган объектни жойлашган жойи бўйича ҳисобга қўйиш мол-мулк солиғи солинадиган объектларга (ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган объектлар билан бир қаторда) ҳам татбиқ этиладиган бўлди. Яъни, солиқ ҳисобида турадиган тумандан ташқари бошқа туманда солиқ солинадиган мол-мулкка эга бўлган корхоналар Кодекснинг 81-моддасида белгиланган тартибда ва муддатларда мазкур мол-мулк жойлашган туманлардаги ДСИларда ҳисобга туришлари лозим

 

Кодекснинг 84-моддаси тўртинчи қисмида белгиланганидек, давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар ўзлари жойлашган ердаги солиқ органларига тегишли ҳудудда жойлашган кўчмас мулк ва унинг мулкдорлари (эгалари) тўғрисида мазкур кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан 10 кун ичида маълум қилиши шарт

 

ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 8-банди билан Кодекснинг 84-модда тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар ҳар йили 1 февралгача ўзлари жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига тегишли ҳудудда жойлашган ер участкаси ва бошқа кўчмас мулк, унинг мулкдорлари (эгалари) тўғрисида 1 январь ҳолатига кўра маълумот бериши, шунингдек ер участкаси ва бошқа кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар йил давомида юзага келганда — мазкур кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан 10 кун ичида маълум қилиши шарт»

Кадастр органлари ўзлари жойлашган жой бўйича солиқ органларига ер участкалари ва кўчмас мулк объектлари ва уларнинг мулкдорлари ҳақидаги маълумотни қуйидагича тақдим этадиган бўлдилар:

ҳар йили 1 январь ҳолатига кўра 1 февралга қадар;

йил давомида – кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ рўйхатдан ўтказилгандан кейин 10 кун мобайнида

Фойда солиғи

 

2014 йилда:

юридик шахслар (қуйида келтирилганларидан ташқари) учун 8%лик солиқ ставкаси амал қиларди. Бунда пластик карталар қўлланиб ҳақ тўланган хизматлар ҳажми бўйича тушумга 2014 йилда 7,6%лик ставка бўйича солиқ солинар эди, яъни белгиланган солиқ ставкаси 5%гача пасайтирилган эди;

тижорат банклари учун – 15%;

аукционлар ўтказишдан, гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланишга лицензияси бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад олувчи юридик шахслар учун – 35%

2015 йилги фойда солиғи ставкаси 8%дан 7,5%га пасайтирилди. Бунда пластик карталар қўлланиб ҳақ тўланган хизматлар ҳажми бўйича тушумга 2015 йилда 7,13%лик ставка бўйича солиқ солинади, яъни белгиланган солиқ ставкаси 5%гача пасайтирилади.

Тижорат банклари ҳамда аукционлар ўтказишдан, гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланишга лицензияси бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад олувчи юридик шахслар учун солиқ ставкалари 2014 йилдаги даражада сақланиб қолди

 

Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига 8-иловада фойда солиғи ставкалари белгиланди

 

Кодекснинг 130-моддасига мувофиқ мол-мулкни ижарага беришдан фоизлар, роялти, даромадлар олиш имконини берувчи мол-мулкни ва мулкий ҳуқуқларни бошқа шахсларга фойдаланишга бериш, шунингдек талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахснинг фойдасига воз кечишдан олинган даромадлар, агар ушбу хизматлардан олинган жами даромадлар суммаси товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадларнинг умумий суммасида устунлик қилса, хизматларни реализация қилишдан олинган даромадлар деб эътироф этилади

 

ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 9-банди билан Кодекснинг 130-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«Мол-мулкни ижарага беришдан фоизлар, роялти, даромадлар олиш имконини берувчи мол-мулкни ва мулкий ҳуқуқларни бошқа шахсларга фойдаланишга бериш, шунингдек талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахснинг фойдасига воз кечишдан олинган даромадлар, агар ушбу даромадлар суммаси товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадларнинг умумий суммасидан ортиқ бўлса, хизматларни реализация қилишдан олинган даромадлар деб эътироф этилади. Мазкур норма нотижорат ташкилотларга татбиқ этилмайди, улар учун ушбу даромадлар бошқа даромадлар сифатида қаралади»

Ўзгартиш шу жумладан нотижорат ташкилотлари бўйича ҳам аниқлаштирувчи тусга эга

 

 

2014 йилда бўлган

 

2015 йилда шундай бўлади

 

Изоҳлар

 

Кодекснинг 132-моддасида белгиланганидек, бошқа даромадларга товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ бўлмаган операциялардан олинадиган даромадлар киради

 

ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 10-банди билан Кодекснинг 132-моддаси биринчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«Бошқа даромадларга, агар ушбу Кодекс 130-моддасининг бешинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ бўлмаган операциялардан олинадиган даромадлар киради, улар қуйидагиларни ўз ичига олади:»

Кодекснинг 132-моддасига киритилган ўзгартишлар ЎРҚ-379-сон Қонуннинг 4-моддаси 9-бандидаги ўзгартишлар билан боғлиқ
(аввалги бандга қаралсин)

 

Кодекснинг 145-моддасида фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегириладиган бошқа харажатлар белгиланган. Шу жумладан қуйидагилар:

32) ихтиёрий суғурта учун маҳсулотни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан ҚҚС ва акциз солиғини қўшган ҳолда тушган тушум ҳажмининг 2%и доирасидаги ажратмалар, Кодекснинг 145-моддаси 33-бандида назарда тутилган суғурта мукофотлари суммалари бундан мустасно;

33) Ўзбекистон Республикасида суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларга мол-мулкни суғурта қилиш ва ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш бўйича тўланадиган суғурта мукофотлари суммалари;  

34) суғуртанинг мажбурий турларига ажратмалар

ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 11-банди билан Кодекснинг 145-моддаси 32-банди қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«32) ихтиёрий суғурта учун товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғини қўшган ҳолда тушган тушум ҳажмининг 2 фоизи доирасидаги суғурта мукофотлари (бадаллари), юридик шахс томонидан жисмоний шахслар фойдасига тўланадиган суғурта мукофотлари (бадаллари), агар ушбу модданинг 33-бандида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, бундан мустасно»;

33-бандидаги «мол-мулкни суғурта қилиш ва» деган сўзлар чиқариб ташланди;

Кодекснинг 145-моддаси 34-банди қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«34) суғуртанинг мажбурий турларига суғурта мукофотлари (бадаллари)»

Киритилаётган ўзгартишларга мувофиқ корхонанинг мол-мулкни суғурталашга доир харажатлари 2015 йилда фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегирилмайди.

Қолган ўзгартишлар таҳририй тусга эга

Кодекснинг 146-моддасида кейинги даврларда солиқ солинадиган фойдадан чегириладиган ҳисобот давридаги харажатлар белгиланган. Хусусан, Кодекснинг 146-моддаси 4-бандида асосий воситалар ва номоддий активларнинг жадаллаштирилган усулда ҳисобланган амортизация суммаси билан Кодекснинг 144-моддасига мувофиқ белгиланган нормалар бўйича ҳисобланган амортизация суммаси ўртасидаги фарқ бундай харажатларга киради

 

ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 12-банди билан Кодекснинг 146-моддаси биринчи қисмининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«4) асосий воситалар ва номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланган амортизация суммаси билан ушбу Кодекснинг 144-моддасига мувофиқ белгиланган нормалар бўйича ҳисобланган амортизация суммаси ўртасидаги ижобий фарқ»

Аниқлаштириш бухгалтерияга оид қонун ҳужжатлари меъёрларига мувофиқ келади. Хусусан, 6-сон БҲМС (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 6-параграфида ҳисоб-китоб учун қуйидаги 4 усулни қўллаш тавсия қилинади:

амортизацияни тенг маромли ҳисоблаш;

ишлаб чиқариш усули;

икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усули;

кумулятив усул.

Кейинги иккитаси жадаллаштирилган усулда амортизацияни ҳисоблаш саналади.

Солиқ тўловчилар ўз ҳисоб сиёсатига кўра тўрт усулдан хоҳлаган биттасини қўллашга ёки Кодекснинг 144-моддасида назарда тутилган усулдан фойдаланишга ҳақли.

Яъни фарқ амортизациянинг тўрт усулидан фойдаланилганда ҳам юзага келиши мумкин

Кодекснинг 147-моддаси 3-бандида чегирилмайдиган харажатлар – Кодекснинг 145-моддаси 11, 14 ва 32-бандларида белгиланган нормалардан ортиқча харажатлар (хизмат сафарлари, вакиллик харажатлари, ихтиёрий суғурта турлари бўйича ажратмалар) белгиланган

 

ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 13-банди билан Кодекснинг 147-моддаси 3-бандидаги «ажратмалар» деган сўз «суғурта мукофотлари (бадаллари)» деган сўзлар билан алмаштирилди

 

Суғурта фаолиятида қабул қилинган атамаларга мувофиқ келувчи таҳририй аниқлаштириш

 

Кодекснинг 155-моддаси ўн учинчи қисмида Ўзбекистон норезидентига дивидендлар, фоизлар ва роялти тарзида даромадларни тўлаш тўлов манбаида норезидент томонидан тақдим этилган, чет давлатнинг ваколатли органи томонидан берилган, Ўзбекистон қайси давлат билан солиқ солиш масалаларини тартибга солувчи халқаро шартномага эга бўлса, ўша давлатда мазкур шахснинг резидентлиги борлиги фактини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси қоидаларига мувофиқ тўлов манбаида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ушлаб қолинмаган ёки унинг пасайтирилган ставкаси қўлланилган ҳолда амалга оширилиши белгиланган эди. Бунда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммасини камайтириш ёки уни тўлашдан озод этиш тўғрисида солиқ органига ариза бериш талаб этилмасди

 

ЎРҚ-379-сон Қонуннинг 4-моддаси 14-банди билан Кодекснинг 155-моддаси ўн учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикасининг норезидентига дивидендлар, фоизлар ва роялти тарзида даромадларни тўлаш» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг норезидентига даромадларни тўлаш, ушбу модда учинчи қисмининг 2 ва 4-бандларида назарда тутилган даромадлар бундан мустасно» деган сўзлар билан алмаштирилди

 

Киритилаётган ўзгартишларга мувофиқ Ўзбекистон норезидентларига даромадларни тўлов манбаида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ушлаб қолинмаган ёки унинг пасайтирилган ставкаси қўлланилган ҳолда, ДСҚ тасдиқлаган аризани тақдим этмасдан тўлаш тартиби нафақат дивидендлар, фоизлар ва роялтига ҳам, бошқа даромад турларига (Кодекснинг 155-моддаси учинчи қисми) ҳам татбиқ этилади.

Бироқ мазкур тартиб қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

оддий ширкат шартномаси асосида биргаликдаги фаолиятда иштирок этишдан олинадиган даромадларга (Кодекснинг 155-моддаси учинчи қисмининг 2-банди);

Ўзбекистон норезидентига тегишли товарларни унинг ўзи ёхуд Ўзбекистон резиденти томонидан воситачилик, топшириқ шартномаси асосида республика ҳудудида реализация қилишдан олинадиган даромадларга (Кодекснинг 155-моддаси учинчи қисмининг 4-банди).

Мазкур икки ҳолатда халқаро шартномаларга мувофиқ солиқни ушлаб қолмаслик ёки унинг пасайтирилган ставкасини қўллаш учун даромад олувчи илгаригидек, Кодекснинг 155-моддасида белгиланган тартибда солиқ органининг белгиси қўйилган аризани тақдим этиши лозим

Кодекснинг 158-моддасига мувофиқ юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:

2) даволаш муассасалари ҳузуридаги даволаш-ишлаб чиқариш устахоналари;

3) жазони ижро этиш муассасалари

ЎРҚ-379-сон Қонуннинг 4-моддаси 15-банди билан Кодекснинг 158-моддаси биринчи қисмининг 2 ва 3-бандлари чиқариб ташланади

 

2015 йил 1 апрелдан даволаш муассасалари ҳузуридаги даволаш-ишлаб чиқариш устахоналари ва жазони ижро этиш муассасалари учун фойда солиғи бўйича имтиёзлар ўз кучини йўқотади.

Бироқ даволаш муассасалари ҳузуридаги даволаш-ишлаб чиқариш устахоналари, жазони ижро этиш муассасалари бюджет ташкилотларининг таркибий бўлинмалари ҳисобланади, улар ВМнинг 3.09.1999 йилдаги 414-сон Қарорига мувофиқ устав фаолияти доирасида солиқлар ва мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод қилинади

2015 йил 1 январга қадар айрим турдаги корхоналар учун қуйидагиларга мувофиқ фойда солиғи бўйича имтиёзлар назарда тутилган эди:

ВМнинг 3.09.1999 йилдаги 144-сон Қарори 4-банди;

ВМнинг 12.06.2001 йилдаги 250-сон Қарори 9-банди.

ВМнинг 1.06.2012 йилдаги 158-сон Қарори 1-банди билан 2015 йил 1 июнга қадар фойда солиғи бўйича имтиёзлар назарда тутилган

Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига 36-илованинг 6, 9, 16-бандлари билан мазкур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди, уларга мувофиқ ушбу имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2018 йил 1 январгача узайтирилди

 

Ўзгартишларга мувофиқ 2018 йил 1 январга қадар қуйидагилар фойда солиғини тўлашдан озод қилинади:

бюджет ташкилотлари – ВМнинг 414-сон Қарори 3-бандида кўрсатилган даромадлар бўйича;

олий таълим муассасалари – тўлов-контракт асосида кадрларни тайёрлашга келиб тушган маблағлардан;

профессионал футбол клублари, Ўзбекистон футбол федерацияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари

 *«Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун (4.12.2014 йилдаги ЎРҚ–379-сон) ва Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори (4.12.2014 йилдаги ПҚ–2270-сон). 


Давоми бор.

Прочитано: 3246 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика