Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 23 / Сўраган эдингиз – жавоб берамиз

Аутсорсинг ёрдамга келади

Юридик аутсорсинг тўғрисида эшитдим. Бунинг ўзи нима, уни ким ва қандай амалга оширади, ушбу хизмат учун ҳисоб-китоб қилишнинг қандай афзал жиҳатлари ва шартлари бор?

А.Пайзимуҳамедов, бошловчи тадбиркор.

Тошкент вилояти.

 

– Бизнесда амалда ҳар куни битимлар тузилади ва унинг учун аҳамиятли юридик ҳа­ра­катлар амалга оширилади. Контр­агентлар тақдим этадиган ҳуж­жатлар ва тузиладиган шарт­номалар малакали юристнинг синчиклаб текширишини тақозо этади. Акс ҳолда муаммолар вужудга келиши мумкин – ишончсиз ҳамкор билан шартнома тузилади, дебиторлик қарзи ошади ва ҳоказо. Бизнес тузилмаси ёки хусусий тадбиркор фаолиятини комплекс юридик кузатишгина ҳуқуқий хатоларга йўл қўйишнинг олдини олади.

Тадбиркорлик фаолияти­нинг юридик кузатуви ёки ҳу­қу­қий аутсорсинг – бизнесда их­тисослашган юристнинг фу­қаролик, со­лиқ, меҳ­нат, хў­жалик соҳасида ва зарур ҳол­ларда, жиноят ҳуқуқи со­ҳасида ташкилотлар ва хусусий тадбиркорлар учун кўр­сатадиган хизматлари.

Ушбу хизматдан ўз тажрибали юристларини ту­тиб туриш оғирлик қила­диганлар ёки ўз мутахассиси бўлса-да, янги вазифалар вужудга келадиган ва ишлар ҳажми ошадиган ҳол­ларда фойдаланадилар. Бун­да, биринчи ҳолда, юрист учун иш ҳажми, мисол учун, ҳа­фтасига 40 соатдан камни ташкил қилганда ташқи аутсорсингдан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Иккинчи ҳолда – айрим янги ва ностандарт масалаларни таш­қи мутахассисга топшириш ва мавжуд ички юридик фаолиятни мувофиқлаштириш тақозо этилади.

Юридик аутсорсингда қуйи­даги­лар амалга оширилади:

фуқаролик, солиқ, меҳнат ва хўжалик қонунчилиги нормаларини қўллаш масалалари бўйича тезкор ҳуқуқий маслаҳатлар;

юридик оқибатлар ва хатарларни аниқлаган ҳолда амалдаги миллий қонунчиликка муво­фиқлиги борасида ҳуқуқий тусдаги ҳужжатларнинг мониторинги, ижро иши юритилишини назорат қилиш;

устав ҳужжатларини рўй­хат­дан ўтказиш, уларга ўзгартириш­лар киритиш, барча турдаги шарт­номалар, битимлар, шаклларни, уларга доир келишмовчиликлар баённомаларини тузиш;

контрагентлар билан музокараларда иштирок этиш, даъво-эътирозларни тайёрлаш ва таҳ­лил қилиш;

меҳнат аудити, жамоавий меҳ­нат ва фуқаролик-ҳуқуқий шарт­номаларни тузиш, ички меъё­рий ҳужжатларни ишлаб чи­қиш;

судларда ҳимоя қилиш, низоларни судгача ҳал қилиш, ҳокимият ва бошқарув органлари, манфаатдор тузилмаларда вакиллик қилиш;

назорат қилувчи органлар текширувларини ҳуқуқий кузатиш.

Бундай хизматнинг афзаллиги нимада? Юрист билан ходим сифатида эмас, балки контрагент билан ишлагандек ишлаб, бизнес тузилмаси ёки хусусий тадбиркор миллий меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий мажбуриятлардан (мажбурий ижтимоий суғуртани амалга ошириш, ҳақ тўланадиган йиллик таътил бериш, ишдан бўшатиш чоғидаги кафолатлар ва ҳоказо) озод бў­лади. Юридик аутсорсинг хиз­матлари харажатлари солиқ со­лиш базасида ҳисобга оли­нади.

Мазкур хизмат тури учун ҳақ ишбай ёки абонентлик ҳақи кўринишида бўлиши мумкин.

Биринчи ҳолда ҳақ миқ­дори кўрсатилган хиз­мат­ларнинг амалдаги ҳаж­мидан келиб чиқиб белгиланади.

Доимий иш ҳажми бўл­ганда тўловнинг иккинчи шакли қўлланади.

Ҳақ тўлашнинг аралаш тизими қўлланиши ҳам истисно этилмайди.

Қисқаси, баён этилганлар ва ўз имкониятларингизни ҳисобга олган ҳолда қандай хизматдан фойдаланишни ўзингиз танлайсиз.

 

Маъруф УСМОНОВ.

Прочитано: 4727 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика