Norma.uz

Мавзуга қайтиб

«VICTORY YURCONSALT» МЧЖ юрисконсульти Махсуда ТОЖИБОЕВАнинг «Осмондан олинган тарифлар» материали («Норма маслаҳатчи», 4.03.2014 йилдаги 9 (450)-сон) ширкат билан нотурар жой мулкдорларининг ўзаро муносабати масалаларига бағишланган эди. Унда нотурар жой мулкдорлари учун ХУМШга мажбурий бадал миқдорини қандай белгилаш кераклиги тўғрисида сўз борган эди. Сув, электр, газ тарифлари ошганлигини баҳона қилиб, уларга бадаллар миқдорини оширган ширкатнинг ҳаракатлари тўғри бўлганми? Ушбу далилларга тадбиркор фойда олгани боис бадаллар кўп бўлиши керак деган важ ҳам қўшилган.

 

Қонунчилик-ҳуқуқий ҳужжатларга далил-исбот кўрсатган ҳолда ҳавола қилиб, муаллиф ўзининг нуқтаи назарини келтирган. Яъни: кўп квартирали уйдаги нотурар жой мулкдорлари умумий мол-мулкни сақлаш ва таъмирлаш бўйича умумий харажатларни амалга оширишлари шарт. Улар кўп қаватли уйларни бошқариш ва сақлаш учун ширкатнинг бошқа аъзо­лари билан баравар жавобгарлар, мулкдорларнинг ушбу тоифаси учун мажбурий бадалларни ошириш тўғри эмас. Шунингдек ширкат нотурар жой мулкдорларини умумий йиғилиш ўтказилиши ва кун тартиби тўғрисида хабардор қилиши, ширкат аъзоларини муҳокама қилинадиган барча ҳужжатлар (умумий мол-мулкни сақлаш бўйича ишлар режаси, харажатлар сметаси ва бошқалар) билан танишиш имкониятини таъминлаши кераклиги қайд этиб ўтилган. Фойдага келсак, у бадалларни ошириш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас. Тадбиркор фойдадан солиқ тўлайди.

«Биз яшайдиган уй» мавзувий сонини олиб борувчи Ирина Гребенюк материални шарҳлаб, вазиятни қонун ҳужжатларига мувофиқ тушунтирди. Гап шундаки, «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонунда (12.04.2006 йилдаги ЎРҚ-32-сон, бундан кейин – Қонун) нотурар жой мулкдорларининг ХУМШ аъзолари умумий йиғилишларида, ширкат фаолияти билан боғлиқ қарорларни қабул қилишдаги иштирокини белгилайдиган меъёр мавжуд эмас, чунки улар ширкат аъзолари ҳисобланмайдилар.

Нотурар жой мулкдорларининг ширкатлар билан муносабатларини мажбурий тартибда тузиладиган шартномалар тартибга солади. Ширкат ва унинг аъзолари ўртасидаги муносабатларни Қонун ва ХУМШ аъзолари умумий йиғилишининг қарорлари тартибга солади.

Бундан уй-жой ва нотурар жой мулкдорлари ширкат билан муносабатларида етарли даражада турлича ҳуқуқий мақомга эгалиги келиб чиқади.

ХУМШ билан нотурар жой мулкдорлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солишга йўналтирилган бир қатор таклиф ва тавсиялар айтилди, бу эса ўз навбатида мунозарани давом эттириш учун сабаб бўлди.

Таҳририят жамият ҳаётининг у ёки бу соҳаси манфаатларига дахл этадиган масалаларни ҳал этишда муаллифларнинг фаол иштирокига ҳурмат билан муносабатда бўлади. Мазкур ҳолда, уларнинг фикрича, ҳал этиш йўллари қонун ҳужжатларида унчалик пухта белгиланмаган муаммолар кўтарилган.

Тажрибанинг кўрсатишича, юристлар ҳамда журналистларнинг бундай муҳокама ва таклифлари уларни қонун чиқарувчилар ўрганишига, кейинчалик респуб­ликанинг амалдаги қонун ҳужжатларига асосли ўз­гар­тиришлар ва қўшимчалар киритилишига сабабчи бў­лади.

Таҳририят ушбу мавзу юзасидан ўз фикрини из­ҳор этмоқчи бўлган барча қизиқувчиларни norma.uz сайтида уни муҳокама қилишда иштирок этишга таклиф қилади. Бунинг учун барча материаллар ва уларга шарҳлар жойлаштирилган «Норма маслаҳатчи» газетасининг электрон версиясини («Сонлар архиви», 2014, 9-сон (04.03.) очиш зарур.

 

*Таҳририят ихтилофли вазиятларни таҳлил қилишда иштирок этмайди ва уларни ҳал қилишда кўмаклашишга ваколатли эмас.

 

Мавзувий сонни Ирина ГРЕБЕНЮК олиб боради.

Прочитано: 797 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика