Norma.uz

Иккови билан келишиш керак

Ходим билан меҳнат шартномаси болани 2 ёшга тўлгунча парвариш қилиш таътилида бўлган ходимнинг ишда йўқлиги вақтига тузилган.

2013 йил 20 декабрда вақтинчалик ходимни 23 декабрдан 27 декабргача хизмат сафарига юбориш тўғрисида буйруқ чиқарилди.

Асосий ходим 23 декабрда 24 декабрдан ишга чиқиши тўғрисида маълум қилди. Биз вақтинчалик ходим билан меҳнат шарт­номасини асосий ходим ишга қайтган кундан бекор қилишимиз керак. Бироқ агар вақтинчалик ходим хизмат сафаридан 27 декабрда қайтган бўлса, меҳнат шартномасини қачон бекор қилишимиз керак эди деган савол туғилади.

Б.Йўлдошева.

Бухоро шаҳри.

 

– Вазият осон эмас.

Агар ходим айни 24 декабрда таътилни муддатидан аввал тугатиш ва вақтинчалик ходим хизмат сафарига юборилган ва энди ҳеч нимани ўзгартириб бўлмайдиган ҳолатда ишга чиқиш нияти тўғрисида маълум қилган бўлса, асосий ходим билан ишни бошлаш санаси тўғрисида келишиш, хизмат сафарига юборилган ходимнинг қайтишини кутиш ҳамда унга ихтисослик ва малака бўйича бошқа мос лавозим таклиф этиш ёки меҳнат шартномасини асосий ходим ишга қайтган кундан бошлаб бекор қилиш керак эди.

Юқорида баён этилганларни ҳисобга олиб, асосий ходим билан келишиш ва тарафларнинг ке­лишувига асосланиб ишга чи­қиш санасини белгилаш керак хо­лос.

Прочитано: 839 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика