Norma.uz

Яшаш гувоҳномаси асос ҳисобланади

Мен фуқаролиги бўлмаган шахсман, бироқ доимий прописка ва 2017 йил июнгача яшаш гувоҳномасига эгаман. Электрон ҳужжат айланиши тизими оператори сифатида ОАЖдаги ишга қабул қилинганман. Ишхонамизда Қорақалпоғистон Республикасининг Меҳнат вазирлиги томонидан текширув ўтказилди, унинг давомида менга Вазирлар Маҳкамасининг 19.10.1995 йилдаги 408-сон қарорига мувофиқ фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистонда меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига махсус рухсатномасиз ишлай олмаслигини маълум қилишди. Ҳозирги вақтда мен билан меҳнат шартномаси бекор қилинган. Бундай қарор қонунийми?

Ю.Йўлдошева.

 

– Сиз билан нотўғри муносабатда бўлишган.

Хорижий шахснинг ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳ­номаси уларнинг Ўзбекистонда доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

Хорижий шахсга ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга ушбу ҳужжат яшаш жойидаги Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан берилади («Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғ­рисида»ги Қонун1 42-моддасининг иккинчи қисми; Хори­жий шахсга Ўз­бе­кистон Республикасида яшаш гувоҳномаси, фуқаролиги бўл­маган шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гу­воҳномаси ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси тўғрисидаги низомнинг2 2 ва 4-бандлари).

Хорижий шахс учун яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга берилади, аммо хорижий давлат паспортининг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак, 60 ёшга тўлганда эса – хорижий давлат паспорти амал қиладиган бутун муддатга берилади. Фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга, 60 ёшга тўлганда эса муддатсиз берилади (кўрсатилган Низомнинг 17-банди).

Фуқарода яшаш гувоҳномасининг борлиги унинг Ўзбекистон ҳудудида доимий яшашини тасдиқлайди. Шу сабабли Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Рес­публикаси фуқароларининг чет элдаги ҳамда хо­рижий фуқароларнинг республикадаги меҳнат фао­лияти тўғрисида»ги қарори (19.10.1995 йилдаги 408-сон) нуқтаи назаридан сиз хорижий ходим деб ҳисобланмайсиз.

Бинобарин, Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилишга рухсатномалар бериш (узайтириш), шунингдек хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар бериш (амал қилиш муддатини узайтириш) тартиби сизга нисбатан қўлланмайди, сиз билан меҳнат шартномасини тузиш, шунингдек меҳнат муносабатларини бекор қилиш ЎзР Меҳнат кодексига мувофиқ умумий асосларда бирор-бир чеклашларсиз амалга оширилиши керак.

Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ва меҳнат соҳасидаги камситиш далиллари бўйича сиз меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг аниқ ва бир хил ижро этилиши устидан назорат қилувчи суд ёки прокуратурага поймол этилган ҳуқуқларни тиклаш, моддий зарарни қоплаш ва маънавий зарарни компенсациялаш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.

Текширув давомида ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда иш берувчи жавобгарликка тортилиши мумкин.

 

12.07.1992 йилдаги 632-XII-сон.

2Президентнинг 26.02.1999 йилдаги ПФ-2240-сон Фармонига 2-илова.

Прочитано: 975 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика