Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 3 / Парламент хабарлари

«Чиқиндилар тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан «Чиқиндилар тўғрисида»ги Ўзбeкистон Рeспубликaсининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини тайёрлаш мавзусига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

 

Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш ҳамда чиқиндиларга оид экологик сиёсат юритиш мақсадида 2002 йилда Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинган бўлиб, унинг асосий вазифаси чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига, атроф муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш, чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтириш ва улардан хўжалик фаолиятида оқилона фойдаланишни таъминлашдан иборатдир.

Бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда, чиқиндиларни истифода қилиш масалаларидаги айрим ҳуқуқий нормаларни янада такомиллаштириш талаб этилади. Жумладан, чиқиндиларни истифода қилиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органларининг ваколатларини янада кенгайтириш, ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларини зарарсизлантириш, улардан қайта фойдаланиш, ушбу масалаларда тадбиркорлик фаолияти учун қулай имкониятларни яратиб бериш, соҳага инвестицияларни кенг жалб этишни кўзда тутувчи нормаларни жорий этиш лозим. Шунингдек амалдаги қонунга чиқитсиз технологиялар жорий этилишини, чиқиндилар қайта ишланишини рағбатлантиришга қаратилган аниқ нормалар киритилиши зарурати борлиги қайд этилди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Экоҳаракат депутатлар гуруҳи ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзолари қонунчилик ташаббуси ҳуқуқидан фойдаланиб, қонуннинг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиққан ва уни Қонунчилик палатаси депутатлари муҳокамасига киритишни режалаштирган.

Давра суҳбатида билдирилган таклиф ва мулоҳазалар муҳокама қилинди ҳамда масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

parliament.gov.uz материали асосида.

Прочитано: 2208 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика