Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 45 / Аудитор хабарномаси

Малака доимо ошиб бориши керак

 

           2002 йил октябрдан бошлаб Евросиё сертификатланган бухгалтерлар ва аудиторлар кенгаши (ЕСБАК) муддатсиз САР/CIPA сертификатларини бера бошлади. Ўзбекистонда 5 йил ичида улар эгаларининг билимлари муносиб даражада баҳоланди ва 2007 йил июлдан бошлаб Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида низомнинг1 (бундан кейин – 977-сон Низом) 2.1-бандига кўра аудитор сертификатини олишга доир малака талабларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан республика аудиторлар жамоат бирлашмаси билан келишган ҳолда тасдиқланадиган ўқитиш дастури асосида аудиторларни тайёрлаш марказларида махсус ўқитишдан ўтиш ва малакали бухгалтерларни халқаро сертификатлаш (“Сертификатланган амалиётчи бухгалтер (САР)”, “Сертификатланган халқаро малакали бухгалтер (CIPA)” ёки бошқалар) доирасида “Молиявий ҳисоб” предметини муваффақиятли топширганлик тўғрисида ҳужжатнинг мавжудлиги тўғрисидаги меъёр қўшимча қилинди.

           Малакали бухгалтер халқаро сертификатига (“Сертификатланган амалиётчи бухгалтер (САР)”, “Сертификатланган халқаро малакали бухгалтер (CIPA)” сертификати ёки бошқаларга) эга бўлган ва Ўзбекистон ҳудудида иқтисодий соҳада сўнгги 10 йил ичидан камида 5 йиллик иш стажига эга бўлган талабгорларга малака имтиҳонини топширишга аудиторларни та­йёрлаш марказларида махсус ўқитишдан ўтмасдан киритиш кўринишидаги имтиёзлар берилди.

Беш йил мобайнида САР/CIPA сертификатлари малака ошириш курсларини ўтамасдан ҳақиқий ҳисобланиб келинди. 2007 йил 15 декабрдан бошлаб уларда рўйхатга олиш рақами остида “Малака ошириш гувоҳномаси мавжудлигида ҳақиқий” ёзуви пайдо бўлди. Унга мувофиқ САР/CIPA сертификатларининг барча эгалари, уларни олиш санасидан қатъи назар, ҳар йили махсус курсларда ўқитиш – семинарлар, давра суҳбатлари, конференцияларда иштирок этиш – йўли билан малакани оширишлари шарт – уларнинг давомийлиги уч йил мобайнида камида 120 соатни ташкил этиши керак.

Бироқ кўпчилик сертификатланган мутахассислар ушбу талабга тегишлича аҳамият бермай, ўзларини чекловларсиз муддатсиз амал қиладиган сертификатга эгалар деб ҳисоблашади. Ушбу янглишиш ўз малакасини тасдиқлаш ёки ушбу сертификатларнинг эгалари учун белгиланган имтиёзларни олиш учун ҳужжат тақдим этиш талаб қилингунга қадар давом этади. Ушбу ҳолда “Малака ошириш гувоҳномаси мавжудлигида ҳақиқий” ёзувига асосан улардан ҳозирги талабларга мувофиқ билимларни доимо янгилаб бориш тасдиғини талаб қиладилар.

Чунончи, Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг2 11-бандига кўра, қуйидаги сертификатлардан бирига эга бўлган даъвогарларга махсус тайёрлов курсини ўтамаган бўлса ҳам имтиҳон топширишга рухсат берилади:

● аудиторнинг малака сертификати (ариза берилган санада мазкур сертификатнинг амал қилиш муддати тугашига 6 ойдан кўп вақт қолган бўлса);

● солиқ маслаҳатчиси малака сертификати;

● бухгалтер халқаро сертификати (“САР - Сертификатланган бухгалтер-амалиётчи”, “CIPA - Сертификатланган халқаро профессионал бухгалтер” ёки бошқалар), профессионал бухгалтер сертификати олинган йилдан кейинги йилдан бошлаб, ҳар йили малака оширганлигини тасдиқловчи гувоҳнома мавжуд бўлса.

Энди таъкидлашни хоҳлардикки, молия вазирининг буйруғи билан (АВ томонидан 27.08.2013 йилда 977-5-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 977-сон Низом 3.1-бандининг 5-кичик бандига ўзгартириш киритилди. Унда назарда тутилишича, аудитор малака сертификатини олишга талабгор Ўзбекистон Рес­публикаси Молия вазирлигига малака имтиҳонини топширишга рухсат беришлари тўғрисида ариза
(977-сон Низомга 3-иловага кўра шаклда) тақдим этади. Унга, хусусан сўнгги 5 йил ичида ҳар йили малака оширганлигини тасдиқловчи гувоҳнома мавжуд бўлганда, малакали бухгалтер халқаро сертификатларининг (“Сертификатланган амалиётчи-бухгалтер (СAP)”, “Сертификатланган халқаро малакали бухгалтер (CIPA)” ёки бошқаларнинг) ҳужжат берган муассаса томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган ёки нотариал тасдиқланган нусхаларини илова қилади. Олинганига камида 5 йил бўлган бухгалтер халқаро сертификати мавжуд бўлганда, ҳар йили малака оширганлигини тасдиқловчи гувоҳномалар нусхалари бухгалтер халқаро сертификати олинган йилдан кейинги йилдан бошлаб тақдим этилади.

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида мутахассисларнинг малакасини ҳар йили оширишга профессионал ташкилотлар ҳам, ЎзР Молия вазирлиги ҳам ғоятда катта эътибор бермоқда.

САР/CIPA сертификатларини берган профессионал ташкилотларнинг веб-сайтларида унинг ҳар бир эгаси бўйича ушбу ҳужжатнинг мақоми тўғрисида ахборот олиш мумкин. Бироқ ҳозирги вақтда САР/CIPA сертификатлари эгаларининг бир профессионал ташкилотдан бошқасига “кўчиш тарзида малака ошириши” кузатил­япти. Сертификатнинг ҳар бир эгаси тўғрисида узлуксиз ва тўлиқ маълумотлар билан таъминлаш мақсадида малака ошириш курсларини САР/CIPA сертификатлари олинган жойларда ўтказиш маъқул бўларди.

Миновар ТЎЛАХЎЖАЕВА,

и.ф.д., САР, Ўзбекистон бухгалтерлар

ва аудиторлар миллий уюшмаси

Кенгаши раиси.

______________________________________

 1МВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 13.10.2000 йилда 977-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2Молия вазирининг АВ томонидан 12.05.2012 йилда 2361-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

Прочитано: 2310 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика