Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 45 / Қарор ва ижро

Фирма номи: танлаш имконияти ва масъулияти

 

 

Танишларимдан бири тадбиркорликка қўл уриб, очаётган янги корхонасига ном қўйишга келганда анча ўйланиб қолди. Бошқаларга маслаҳат солди. Турли хил фикрлар билдирилди. Айниқса, тилшунос дўстимизнинг сўзлари тадбиркорни ҳушёр торттирди: “Корхона номи – жамоанинг, маҳсулотнинг юзи ҳисобланади. Шу боис ном танлаганда фарзандингизга исм қўйгандек, маъноси ва жарангдорлигига эътибор қаратинг”.

 

 

Дарҳақиқат, ўз бизнесини бошлаёт­ганлар учун корхонасига ном қўйиш – масъулиятли вазифа. Айни пайтда мамлакатимизда 300 мингдан зиёд тадбиркорлик субъекти борлигини ҳисобга олсак, бир-бирини такрорламайдиган, янги номларни топиш ҳам осон эмас, албатта.

Фирмаларга ном қўйиш жараёнини енгиллаштириш, Ўзбекистон Рес­пуб­ликасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонунига мос бўлишини таъминлаш мақсадида номлар захирасини яратиш ишининг йўлга қўйилгани бунда муҳим аҳамият касб этмоқда. Президентимиз Ислом Каримовнинг 2011 йил 12 майда қабул қилинган “Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим омил бўлмоқда.

Қарорга кўра, тадбиркорларга кў­мак­лашиш мақсадида интернет тар­ моғида фирма номларининг захира базаси яратилди. Электрон захирага олиш тизими ва фирма номларининг марказлаштирилган маъ­лу­мотлар базасини юритиш Ўз­бекистон Респуб­ликаси Давлат статистика қўмитаси томонидан амалга оширилмоқда. 2013 йил 1 октябргача мазкур қўмита томонидан 137 мингдан ортиқ фирма номи захирага олингани иш фаолиятини бошлаётган тадбиркорлик субъектлари учун улкан қулайликдир. Жорий йилнинг ўтган даврида очилган 30 мингдан ортиқ янги тадбиркорлик субъектининг номи барча талабларга бемалол жавоб бера олади.

Бундан ўн йиллар аввал фирма номи тўғрисидаги маълумотномани олиш истагидаги тадбиркорлар бевосита давлат статистика органларига келиб, ариза ёзгач, масала уч иш кунида кўриб чиқилар эди. Соҳада замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг кенг жорий этилаётгани самарасида бугунги кунда фирма номини захирага олиш бор-йўғи 4 соат ичида амалга оширилмоқда. Ариза бериш, захирага қўйиш жараёнида, энг аввало, танланган фирма номининг тўғри ёзилиши, менталитетимизга мос бўлишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мамлакатимизда тадбиркорларнинг иш юритиши анча такомиллашди: тажриба ошиб, ўзига хос маданият шаклланди. Тадбиркор энди ўз маҳсулотини ички ва ташқи бозорда қандай реклама қилишни яхши билади. Дунё билан бўйлашаётган тадбиркорларимиз ўз корхонасига қизиқарли, эсда қоладиган, эътиборни тортадиган фирма номларини танлашга интилмоқда.

Фаолияти юксалиб, экспортга маҳ­сулот чиқараётган фермер ўзига маъқул фирма номи ёки чиройли савдо бренди танлаб, қайта рўйхатдан ўтиш ҳоллари ҳам кузатилмоқда. Бунинг қийин жойи йўқ. Таъсис ҳужжатлари қайта рўйхатдан ўтказилса, фирма ёки хўжалик ўзининг янги, замонавий номига эга бўлади.

Таъкидлаш жоизки, корхонанинг юридик номи бошқа бўлса-да, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар учун алоҳида бренд – савдо белгиси танлаш имконияти ҳам мавжуд. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йилда қабул қилинган “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”ги Қонуни товар белгиларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш ва Ўзбекистоннинг халқаро шартномаларига мувофиқ муҳофаза қилинишида муҳим аҳамият касб этаётир.

Қадимда ҳам ҳунармандларимиз ўз товарларига махсус тамғалар билан белги қўйишган. Харидор ана шу тамғалар туфайли ўзига таниш, юқори нуфузга эга устанинг маҳсулотини бошқалардан ажрата олган. Бугунги кунда товар белгиларидан дунёда кенг фойдаланилади. Товар белгиларидан маҳсулот ва хизмат тақдим этувчилар, яъни ишлаб чиқарувчилар, дистрибьютерлар, чакана ва улгуржи савдо ходимлари, истеъмолчилар, давлат органлари бирдек манфаатдор.

Бугунги кунда тадбиркорлар товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлигига тегишли талабнома тақдим этгач, мазкур бренд қонунчиликка мувофиқ муҳофаза қилинишига оид белгилар рўйхатдан ўтказилади.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган, ўзида давлат герби, байроғи ва давлат мукофотлари суратини акс эттирувчи белгилар, давлатнинг расмий номи, халқаро ва ҳукуматлараро ташкилотларнинг қисқартирилган ёки тўлиқ номлари, мамлакатимизда қўлланиладиган давлат хизматларининг фарқли ва тафовутли тасвирлари, бошқалардан фарқлаш қобилиятига эга бўлмаган белгилар товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказилмайди

Товар белгиси – буюмга қўйиладиган махсус белги ёки ўзига хос ўров шакли бўлиб, бир ишлаб чиқарувчининг товар ва хизматларини бошқа ишлаб чиқарувчининг худди шундай товар ва хизматларидан фарқлашга хизмат қилади. Ишлаб чиқарилаётган товарлар ва кўрсатилаётган хизматларни маркировка қиладиган товар белгилари – ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчини боғловчи муҳим бўғиндир. Бренд эгаси товар белгиси ёнига “R” ёки ® кўринишидаги белгини қўллагани – бу юртимизда рўйхатдан ўтказилганини билдиради.

Сайёра ШОЕВА,

ЎзА мухбири.

Прочитано: 10627 раз(а)

Комментарии к статье (5)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2014-09-02 17:55:45, Гость_O`ral:
qanday nom qoysam boladi?
2017-06-17 15:05:33, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2020-02-14 20:27:40, Гость_:
Тикув сех
2020-04-18 19:24:08, Гость_:
Карго хизмати
2020-10-19 21:07:56, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика