Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 43 / Оила муносабатлари

Берилган қарзни қайтариб олиш учун

 

        Мен танишимга 10 000 000 сўм қарз бермоқчиман. Шартномани нотариусда расмийлаштириш шартми ёки тилхат олишнинг ўзи кифоями? Нотариусда шартномани расмийлаштиришнинг ютуқ жойлари нимада? Қарз шартномасини нотариусда расмийлаштириш учун давлат божи қанча миқдорни ташкил этади? Бунда гувоҳлар керакми?

Х.Мироқилов, пенсионер.

Ғиждувон шаҳри.

 

Менга ота-онамдан йирик пул суммаси мерос сифатида тегди. Яқин ва узоқ қариндошларим, дўстларим ва танишларим мени қарз беришим ёки ўз бизнес лойиҳаларини амалга ошириш учун беришимни сўраб ҳоли-жонимга қўйишмаяпти. Қарз бериб, “куйиб” қолмаслигим учун нима қилишим кераклигини айтсангиз.

Фарҳод Ж.

Тошкент вилояти.


– Жисмоний шахслар ўртасидаги қарз шартномаси, агар унинг суммаси энг кам иш ҳақи миқдорининг 10 бараваридан ошса, оддий ёзма шаклда тузилиши керак. У қарз олувчининг унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки ашёларнинг муайян миқдори берилганлигини тасдиқлайдиган тилхати бўлганда ҳам ёзма шаклда тузилган деб ҳисобланади.

Шу сабабли, агар сиз ЭКИҲнинг 10 бараваридан (ҳозирги пайтда – 915 300 сўм) кам суммани қарзга бермоқчи бўлсангиз, битимни нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди – ёзма қарз шартномаси ёки қарз олувчининг тилхати кифоя. Қарз шартномасини тузиш чоғида қонун гувоҳларнинг бўлишини талаб этмайди. У ҳатто битимнинг оддий ёзма шаклига риоя этмаслик унинг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келмаслигини, бироқ тарафларни низо юзага келган ҳолатда унинг содир этилганлиги, мазмуни ёки ижросини гувоҳларнинг кўрсатмалари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилишини кўрсатди.

Агар сиз катта суммани қарзга бермоқчи бўлсангиз, ушбу битимни нотариусда тасдиқлашга ҳаракат қилинг. Нотариус нотариал ҳаракатларни содир этиш учун мурожаат қилувчининг шахсини аниқлаши, юзма-юз суҳбат вақтида фуқароларнинг ҳуқуқий лаёқатини аниқ­лаши, тарафларнинг ҳақиқий ният­ларини белгилаши, мурожаат қилган шахсларнинг илтимосига кўра қарз шарт­номаси лойиҳасини туза олиши нотариал тасдиқлашнинг ижобий томонларидир.

Нотариуслар томонидан нотариал ҳа­ра­катларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқноманинг1 17-§ига кўра, қарз шартномаси хоҳлаган нотариал идорада тасдиқланиши мумкин. Унда қарзнинг қайтарилиш муддати, жойи ва мажбурият бажарилиши усуллари ҳақида нотариус томонидан тушунтириш берилганлиги кўрсатилиши керак. Лозим бўлса, нотариус тарафларнинг хоҳиш-истакларини аниқлаш мақсадида ариза олиши мумкин.

Қарз шартномаси бўйича қарз олган шахс томонидан тўлов муддати ўтказиб юборилганда, қарз берувчининг илтимосига кўра нотариус қарздорга мулкни қайтариш ёки қарз суммасини қайтариб бериш тўғрисидаги қарз берувчининг аризасини қарз олган тарафга аризани топшириш нотариал ҳаракатини амалга ошириши ва бу ҳақда гувоҳнома бериши мумкин.

Яна бир муҳим ютуқ шундан иборатки, қарз шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда нотариус­ “Нотариат тўғрисида”ги Қонуннинг (26.12.1996 йилдаги 343-I-сон) 76–80-моддалари ва Нотариусларнинг ижро хатларига асосан қарзни ундириш сўзсиз амалга ошириладиган ҳужжатлар рўйхатига2 мувофиқ ижро хатларини ёзади. Зеро нотариусларнинг ижро хатлари ижро ҳужжатлари ҳисобланади ва “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонун (29.08.2001 йилдаги 258-II-сон) билан белгиланган қоидаларга биноан ижро этилиши керак.

 Қарз шартномасини тасдиқлаганлик учун давлат божи шартнома суммасининг 1%и миқдорида, бироқ ЭКИҲнинг камида 20%и миқдорида бўлади (ВМнинг 3.11.1994 йилдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкалари 4-бандинингдкичик банди).

Агар сизда нотариусга мурожаат қилиш имконияти бўлмаса ёки маълум сабабларга кўра шундай қилишни хоҳламасангиз, юрист ёки адвокатга мурожаат қилишингиз мумкин. Улар сизга шартномани тўғри тузишда ёрдам бериб, унда барча зарур ва муҳим жиҳатларни акс эттирадилар.

       

____________________________________________________

1Адлия вазирининг АВ томонидан 30.03.2010 йилда 2090-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2ВМнинг 18.01.2002 йилдаги 26-сон қарори билан тасдиқланган.

Прочитано: 9329 раз(а)

Комментарии к статье (2)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2018-02-19 12:52:18, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2019-01-13 13:21:39, Гость_qodirov.azamat.1976@mail.ru:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика