Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 43 / Кадрлар бўлими

Ишдан бўшаётганда компенсацияни тўланг

Турмуш ўртоғим ХУМШдан ўз хоҳишига кўра Меҳнат кодексининг 99-моддасига асосан ишдан бўшади. У меҳнат шартномаси бекор қилинган кунгача ишлади. Унда фойдаланилмаган меҳнат таътили қолди. Ишдан бўшаётганда таътил учун пуллик компенсация олмади.

Ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинганда фойдаланилмаган таътил учун пуллик компенсация тўланадими, у қанча муддатда тўланади, бу талаб қаерда қайд этилган?

О.Идрисова. Тошкент шаҳри.

 

– Ҳақиқатан ҳам, баъзан амалиётда меҳнат муносабатлари бекор қили­наёт­ганда иш берувчилар ходимларга фойдаланилмаган йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўлашни, иш ҳақи тўлашни, меҳнат дафтарчаси ва меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида буйруқ нусхасини беришни асоссиз равишда тўхтатиб турадилар.

Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади (Меҳнат кодексининг (МК) 151-моддаси биринчи қисми). МКнинг 110-моддасига мувофиқ, меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинганда ходимга тегишли иш ҳақи, унинг миқдори хусусида низо бўлмаса:

1) меҳнат шартномаси бекор қилинган кунга қадар ишлаётган ходимга, – меҳнат шартномаси бекор қилинган куни;

2) меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ишламаётган ходимга, – у ҳисоб-китоб қилишни талаб этган куни тўланиши керак.

Меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан бекор қилинганда унга тегишли иш ҳақи, унинг миқдори хусусида низо бўлмаса:

1) қонун бўйича ёки шартномага муво­фиқ меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида иш берувчини огоҳлантириши шарт бўлган ходимга, – огоҳлантиришига кўра у ишни ташлаб кетишга ҳақли бўлган кундан кечиктирмасдан;

2) меҳнат шартномасини бекор қилиши ҳақида иш берувчини огоҳлантириши шарт бўлмаган ходимга, – ишдан кетган кунининг эртасидан кечиктирмасдан тўланиши лозим.

Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга тегишли ҳақнинг миқдори юзасидан низо чиққан тақдирда, ходимга шак-шубҳасиз тегадиган суммани иш берувчи худди шу муддатларда тўлаши шарт.

Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга тегишли барча суммаларни тўлаш МКнинг 110-моддасига мувофиқ равишда амалга оширилади (МК
161-моддасининг учинчи қисми).
Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни иш берувчи ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ва меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақидаги буйруқнинг нусхасини бериши шарт (МКнинг
108-моддаси).

Турмуш ўртоғингизга унинг мазкур ташкилотда (корхона, муассаса ва бошқаларда) охирги иш кунида, яъни у билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда иш берувчи фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсацияни, унга тегишли иш ҳақини тўлаш, шунингдек унинг меҳнат дафтарчаси ва у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ нусхасини бериши керак эди.

 

 

Ахтам ҲИКМАТОВ, адвокат.

Прочитано: 3165 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика