Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 43 / Кадрлар бўлими

Агар ярим йил ўтган бўлса...

 

Мен ўз ишим билан бирга кадрлар бўлими ходимининг вазифаларини ҳам бажараман ва ушбу саволимга жавоб беришингизни сўрайман.

Ходималаримизнинг бири меҳнатга лаёқатсизлиги сабабли бир ой ишга чиқмай, касаллик варақаси тақдим этди. Ҳозир у ишга чиқди, энди меҳнат таътили олмоқчи. У касал бўлган даврни ҳисобга олганда бизда бор-йўғи 8 ойдан бери ишлайди. У таътил олишга ҳақлими? Агар ҳақли бўлса, таътил қанча муддат давом этиши керак?

Бахтиёр. Тошкент шаҳри.

 

 


– Йиллик асосий таътилдан фойдаланиш ҳуқуқи ходимда мазкур иш берувчида биринчи иш йили учун узлуксиз 6 ой ишлангандан кейин юзага келади (МКнинг 143-моддаси биринчи қисми). Ушбу муддатга тегишли тарзда расмийлаштирилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврлари ҳам киради.

Шу тариқа, 6 ой ишлаб, ходим тўлиқ ҳажмда йиллик асосий ҳақ тўланадиган таътил олиш ҳуқуқига эга, бунда мазкур иш берувчида ишланган вақт миқдорига мутаносиб­ликнинг аҳамияти йўқ.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2594 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика